Суванов Ҳусниддин Норқуловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ёш ўзбек насрида миллий колоритнинг бадиий талқини”, 10.00.14 – ХХ аср ўзбек адабиёти ва ҳозирги адабий жараён (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/Fil3077.
Илмий раҳбар: Сувон Милиев, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Гулистон давлат университети, PhD.03/2025.27.12.Fil.38.01.
Расмий оппонентлар: Кўйлиева Гулчеҳра Назарқуловна, филология фанлари доктори, профессор; Анвар Алламбергенов Эркабаевич, филология фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ёш ўзбек насрида миллий колоритнинг бадиий талқинини илмий жиҳатдан асослаб бериш, унинг носир ижодида намоён бўлиш хусусиятларини аниқлаш, шунингдек, ушбу талқиннинг жаҳон насри илғор ижодий принциплари билан уйғунлик ва ўзига хослик жиҳатларини очиб беришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ХХИ аср о'збек насрида Анвар Суюн, Нурилла Чори, Санжар Турсун ва Биби Робия Саидова ижоди мисолида миллий колоритга хос менталитетни ўзида акс эттирган образлар тизимининг ўзига хос тасвирий услуб ва бадиий структура орқали шакллангани асосланган;
ёш носирлар асарларида қаҳрамонлар табиати, прототип ва портрет яратиш маҳорати ҳамда нутқ индивидуаллиги масалалари аниқланган;
замонавий насрда миллий турмуш воқелигининг реалистик талқини ва миллий колоритнинг ўзига хос ифодаси асрнинг биринчи чораги учун янги адабий ҳодиса экани исботланган;
мазкур адиблар ижодида миллий руҳнинг ёшлар онгига сингдирилиши ҳамда бадиий тасвирлаш тамойиллари қисса ва ҳикоялар таҳлили орқали асослаб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларнинг жорий қилиниши. Ёш ўзбек насрида миллий колоритнинг бадиий талқинини илмий тадқиқ этиш натижалари асосида:
ХХИ аср ўзбек насрида Анвар Суюн, Нурилла Чори, Санжар Турсун ва Биби Робиа Саидова ижоди мисолида миллий колоритга хос менталитетни ўзида акс эттирган образлар тизимининг ўзига хос тасвирий услуб ва бадиий структуранинг шаклланганлиги ҳақидаги хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2021–2023-йилларда бажарилган ИЛ-402104474 “болаларадабиёти.уз” электрон платформа ва унинг мобил иловасини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2024-йил 26-сентябрдаги 04/1-2016-сонли маълумотномаси). Натижада ёш носирлар ижодида образлар табиати, прототипи, ижодкорнинг портрет яратиш маҳорати, шунингдек, нутқ индивидуаллиги масаласи бадиий таҳлил орқали аниқлангани, носирлар ўз асарларида ўзбекларнинг миллий турмуши воқеалари бадиий жиҳатдан реал асослаб берилгани ҳамда ундаги миллий колоритнинг ўзига хослиги, шунингдек, соҳада амалга оширилган ишлар орқали мавзу атрофлича ёритиб берилган;
ёш носирлар асарларида қаҳрамонлар табиати, прототип ва портрет яратиш маҳорати ҳамда нутқ индивидуаллиги масалалари аниқланганлииги масаласидан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2021–2023-йилларга мўлжалланган ПФ-201912258 “Ўзбек адабиётининг электрон платформасини яратиш” амалий грант лойиҳасида фойдаланилган. Унда ёш носирлар ижодида образлари табиати, уларнинг прототипи, портрет яратиш маҳорати, шунингдек, нутқ индивидуаллиги масаласи бадиий таҳлил орқали аниқланган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2024-йил 08-апрелдаги 04/1-900-сонли маʼлумотномаси). Натижада, ўзбек адабиётининг электрон платформасини яратишнинг янги қирраларининг очиб берилишига, хусусан, ўзбек ёшлари ижодидан фойдаланиши, янгиланган адабий тафаккур миллий колорит масалаларини очиб бериш имконини яратган;
замонавий насрда миллий турмуш воқелигининг реалистик талқини ва миллий колоритнинг ўзига хос ифодаси асрнинг биринчи чораги учун янги адабий ҳодиса эканлиги, шунингдек, мазкур адиблар ижодида миллий руҳнинг ёшлар онгига сингдирилиши ҳамда бадиий тасвир тамойиллари қисса ва ҳикоялар мисолида асослаб берилганлигига оид хулосалардан Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали” ДМ таркибидаги “Ўзбекистон тарихи” телеканали кўрсатувлари ссенарийсини шакллантиришда фойдаланилган (02-06-1068-сонли 2024-йил 26-сентябрдаги маълумотнома). Натижада “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Тақдимот”, “Мавзу” кўрсатувлари ссенарийларини тайёрлашда миллий колорит билан боғлиқ масалаларга ойдинлик киритилган. Бундан ташқари, ёш ўзбек насрида миллий колоритнинг бадиий талқинини илмий жиҳатдан ўрганиш асослангани ёритилган.