Эгамов Умиджон Шавкотовичнинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Усмон Азим шеърияти лингвопоетикаси”, 10.00.01 – Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4.PhD/Fil2056.
Илмий раҳбар: Исломов Икром Хушбоқович, филология фанлари доктори, доцент. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Гулистон давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Гулистон давлат университети, PhD.03/2025.27.12.Fil.38.01.
Расмий оппонентлар: Уралов Азамат Бекнарович филология фанлари доктори, профессор, Юлдашев Маъруфжон Муҳаммаджоновичнинг филология фанлари доктори, профессор;
Етакчи ташкилот: Қарши давлат университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Усмон Азим шеърияти материаллари асосида қофия, семантик муносабатлар, консептуал бирликлар, такрор каби лингвопоетик воситаларнинг тизимли хусусиятларини аниқлаш, уларнинг бадиий матннинг мазмун ва шакл бирлигини таъминлашдаги ўрни ҳамда шоирнинг индивидуал поетик тафаккури ва услубини шакллантиришдаги вазифаларини илмий жиҳатдан асослашдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
шоир шеъриятида қофиянинг фонопоетик хусусиятлари ва унинг оҳанг, ритм ҳамда мусиқийликни шакллантиришдаги ўрни очиб берилган;
шоир шеърларида маънодош ва зид маъноли бирликларнинг вазн талаби асосида қўлланиши ҳамда уларнинг бадиий-эстетик мақсадга хизмат қилувчи услубий имкониятлари асосланган;
шеъриятида лирик қаҳрамон руҳиятини ва бадиий образни яратишда метафорик, метонимик, синекдохик кўчимларҳамда фонопоетик воситаларнинг поетик функсияси исботланган;
“йиғи” консептининг шоир шеъриятидаги поетик функсияси ва унинг такрорий воситалар билан ифодаланиш хусусиятлари асосланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Шоир шеърларининг лингвопоетик хусусиятлари, фонетик такрорлар, товушлар оҳангдошлиги, қофиядош ва маънодош бирликларнинг лисоний ва бадиий имкониятлари тадқиқи юзасидан эришилган илмий натижалар асосида:
Шоир шеъриятида қофиянинг фонопоетик хусусиятлари ва унинг оҳанг, ритм ҳамда мусиқийликни шакллантиришдаги ўрни очиб бериш билан боғлиқ илмий таҳлил натижаларидан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида бажарилган ОТ-Ф1-030-рақамли “Ўзбек адабиёти тарихи” кўп жилдлик монографиясини (7-жилд) чоп этиш фундаментал лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2024-йил 09-июлдаги 01-1796 сонли маълумотномаси). Натижада тадқиқотда қайд қилинган таҳлил натижа ва хулосалар монографиядаги илмий таҳлил ва далилларни бойитган;
Шоир шеърларида маънодош ва зид маъноли бирликларнинг вазн талаби асосида қўлланиши ҳамда уларнинг бадиий-эстетик мақсадга хизмат қилувчи услубий имкониятлари асосланган натижа ва хулосаларидан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида бажарилган ПФ-201912258-рақамли “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган. (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2024-йил 09-июлдаги 01-1794-сонли маълумотномаси). Натижада бадиий тил инсон қалби ҳамда шуури, маънавий оламининг ажралмас қисми, ижтимоий фаолиятининг асосий механизми ва қуроли сифатида, шоирнинг индивидуал поетик маҳорати, истеъдоди бадиий нутқ имкониятини юзага чиқариш, ўзига хос ҳиссий-эмоционал таъсир кўрсатиш омили сифатида хизмат қилишига оид қарашлар ушбу лойиҳа материалларини бойитишга хизмат қилган;
шеъриятида лирик қаҳрамон руҳиятини ва бадиий образни яратишда метафорик, метонимик, синекдохик кўчимларҳамда фонопоетик воситаларнинг поетик функсияси исботлаш билан боғлиқ илмий натижа ва хулосалардан Ўзбекистон телерадиоканали давлат муассасаси таркибидаги “Ўзбекистон тарихи” каналида намойиш этилган “Тақдимот”, “Мавзу” кўрсатувларининг ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон телерадиоканали” давлат муассасасининг 2024-йил 04-июлдаги 02-06-814-сонли маълумотномаси.) Натижада ушбу кўрсатувлар ссенарийларини мазмун жиҳатдан бойитган, уларнинг мазмундорлигини оширишга хизмат қилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish