Абдурахмонова Шарофат Бахромали қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Умумтаълим мактабларида жаҳон адабиёти намуналарини културологик ёндашув асосида ўқитиш”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (ўзбек адабиёти) (педагогикаа фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.1.PhD/Ped4453.
Илмий раҳбар: Ёълдошев Қозоқбой Бойбекович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.41.01. 
Расмий оппонентлар: Қамбарова Саодат Иркиновна, педагогика фанлари доктори, доцент; Ҳасанов Шарофиддин Азамович, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), профессор.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: умумтаълим мактабларида жаҳон адабиёти намуналарини културологик ёндашув асосида ўқитиш методикасини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
умумтаълим мактабларида жаҳон адабиёти намуналарини културологик ёндашув асосида ўқитишнинг назарий ва методик асослари шахсга йўналтирилган когнитив, рецептив-эмоционал ва рефлексив фаолият турларини интерфаол ўқув технологиялари ҳамда маданий-семантик таҳлил билан интеграциялаш орқали аниқлаштирилган;
жаҳон адабиёти намуналарини ўқитишда културологик ёндашувнинг педагогик-психологик имкониятлари маданий-кроссинг ўқув экотизими, коллаборатив диалог ва мултимодал ресурслар воситасида ўқувчиларнинг когнитив-маданий идентификацияси, рефлексив тафаккури ҳамда интеркултурал эмпатиясини шахсга йўналтирилган таълим траекториясида ривожлантириш асосида белгиланган;
ўқувчиларга жаҳон адабиёти намуналарини ўқитишда културологик ёндашувдан фойдаланишга оид ўқув топшириқлари бадиий матнни маданиятлараро мулоқот майдони сифатида идрок этиш, матндаги маданий кодлар ва рамзий белгиларни аниқлашга йўналтирилган интерпретатив фаолият ҳамда маданий-семантик интеграция тамойиллари асосида ишлаб чиқилган;
адабиёт дарсларини културологик ёндашув асосида ташкил этиш методикаси ўқувчиларнинг маданий-семантик идрокини контекстуал, психо-экзистенсиал ва интерпретатив таҳлил усуллари, шунингдек, ижодий-лойиҳа ишлари ҳамда оптималлаштирилган интерактив методлар – аналитик таҳлил, таққослаш, “култидрок” воситасида ривожлантириш орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Умумий ўрта таълим мактабларида жаҳон адабиёти дурдоналарини културологик ёндашув асосида ўқитиш юзасидан олинган натижалар асосида:
умумтаълим мактабларида жаҳон адабиёти намуналарини културологик ёндашув асосида ўқитишнинг назарий ва методик асосларини шахсга йўналтирилган когнитив, рецептив-эмоционал ва рефлексив фаолият турларини интерфаол ўқув технологиялари ҳамда маданий-семантик таҳлил билан интеграциялашга оид таклиф ҳамда хулосалардан республикамиздаги умумтаълим муассасаларида амалий машғулотлар ва тажриба синов ишлари олиб боришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2025-йил 13-июндаги 01/11-6-376- сонли маълумотномаси). Натижада адабий таълим жараёнида култруологик ёндашувга асосланган методлардан фойдаланиш орқали ўқувчиларда жаҳон адабиёти намуналарини теран идрок этиш, ижодкорлик, когнитив фикрлаш ва кашф этиш жараёнини самарали ривожлантириш имкониятлари ортган;
жаҳон адабиёти намуналарини ўқитишда културологик ёндашувнинг педагогик-психологик имкониятларини маданий-кроссинг ўқув экотизими, коллаборатив диалог ва мултимодал ресурслар воситасида ўқувчиларнинг когнитив-маданий идентификацияси, рефлексив тафаккури ҳамда интеркултурал эмпатиясини шахсга йўналтирилган таълим траекториясида ривожлантириш ҳақидаги илмий хулосаларидан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021–2023-йилларда бажарилган ПФ-201912258 рақамли “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” мавзусидаги лойиҳада фойдаланилган. (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 30-июндаги 01/4-2847-сонли маълумотномаси). Натижада жаҳон халқлари адабий меросини културал аспектда тадқиқ этиш ва ўқувчи-ўқитувчи фаолиятида тадқиқотчилик, танқидий тафаккур ва креатив  ёндашув сифатининг такомиллашуви ҳамда адабий таълимни ўқитишинг педагогик, психологик ва методик таъминоти билан мувофиқлаштириш имконияти ошишига эришилган;
ўқувчиларга жаҳон адабиёти намуналарини ўқитишда културологик ёндашувдан фойдаланишга оид ўқув топшириқларини бадиий матнни маданиятлараро мулоқот майдони сифатида идрок этиш, матндаги маданий кодлар ва рамзий белгиларни аниқлашга йўналтирилган интерпретатив фаолият ҳамда маданий-семантик интеграция тамойиллари асосида ишлаб чиқишга оид хулосаларидан республикамиздаги умумтаълим муассасаларида амалий машғулотлар ва тажриба синов ишлари олиб боришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2025-йил 13-июндаги 01/11-6-376-сонли маълумотномаси). Натижада замонавий адабий таълим жараёнида културологик ёндашувдан фойдаланишнинг тавсиявий усуллари ишлаб чиқилган, ўқувчиларнинг образли идроки маданий эмпатия даражасига олиб чиқилиб, таклиф этилган усул ва методлар маданий-семантик интеграция асосида такомиллаштирилган;
адабиёт дарсларини културологик ёндашув асосида ташкил этиш методикасини ўқувчиларнинг маданий-семантик идрокини контекстуал, психо-экзистенсиал ва интерпретатив таҳлил усуллари, шунингдек, ижодий-лойиҳа ишлари ҳамда оптималлаштирилган интерактив методлар – аналитик таҳлил, таққослаш, “култидрок” воситасида ривожлантиришга оид методик тавсиялардан  Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021–2023-йилларда бажарилган ИЛ-402104474 рақамли “Болаларадабиёти.уз” электрон платформа ва унинг мобил иловасини яратиш” номли инновацион лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 11-июлдаги 01/4-3059-сонли маълумотномаси). Натижада ўқувчиларнинг жаҳон халқлари асарларини ўзлаштиришларида танқидий тафаккур ва културал дунёқарашини шакллантириш, ўзаро таққослаш ва қиёсий тадқиқ этишга доир интенсив усуллар орқали ижодий фикрлаш хусусиятларининг ошишига эришилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish