Хайруллаев Азамат Холиқовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Нормурод Норқобилов ҳикояларининг жанр хусусиятлари”, 10.00.14 – ХХ аср ўзбек адабиёти ва ҳозирги адабий жараён (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2021.2.PhD/Fil1752.
Илмий раҳбар: Жўрақулов Узоқ Ҳайдарович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.41.01.
Расмий оппонентлар: Юсупова Дилнавоз Раҳмоновна, филология фанлари доктори, профессор; Тўраева Баҳор Баҳриддиновна, филология фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Нормурод Норқобилов ҳикояларининг жанр хусусияти, композицион қурилиши, характер ва портрет уйғунлиги, образлар тизими, муаллифнинг услубий маҳоратини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
замонавий ўзбек ҳикояларининг жанрий белгилари, назарий талқинлари, поетик тадрижи, хусусан, янги ўзбек насрида Нормурод Норқобилов ҳикояларининг ўрни, мавзу кўлами, образлар тизими аниқланиб, жанрнинг хос хусусиятлар негизида синкретик табиатга эга достонлар туриши, бола руҳияти тасвири, киноявий услуб каби жиҳатлар ва қаҳрамон хатти-ҳаракати, изтироблари табиат билан уйғун поетик талқин қилиниши очиб берилган;
Нормурод Норқобилов ҳикояларида бадиий сюжет ва композициянинг поетик ўзига хослиги, сюжет унсурларининг структур хусусияти, реал воқеликни бадиий акс эттириш принциплари, тугун, воқеалар ривожи, кулминация, ечим сингари бадиий сюжет элементларининг услубий индивидуаллиги ёритилган;
интерматнли сарлавҳалар, пейзаж ва портрет, хронотоп шаклларининг композицион сатҳдаги поетик вазифаси, уларнинг муаллиф ғоявий консепсияси билан алоқадорлиги далилланган;
адиб ҳикояларида персонажлар таснифи, характер қирралари, маънавий фожиаси, уч авлод кишиларининг эпик қамрови ҳамда бола руҳиятидаги эврилишлар, туйғуларнинг амбивалент ифодаси, маънавий инқироз, боболардаги ҳаётий тажриба, фалсафий мушоҳада, ёлғизлик ҳисси сингари жиҳатлар, бадиий характер ва портретнинг семантик-структур табиати асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Нормурод Норқобилов ҳикояларининг жанр хусусиятларига оид тадқиқот натижалари асосида:
замонавий ўзбек ҳикояларининг жанр хусусиятлари, назарий талқинлари, поетик тадрижи ва бадиий сифат ўзгариши ҳамда янги ўзбек насрида Нормурод Норқобилов ҳикояларининг ўрни, мавзу кўлами, образлар тизими, характер ва портрет яратиш маҳорати, психологик тасвир йўсини ҳақидаги илмий умумлашма ва хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021 – 2023-йилларда бажарилган ПФ-201912258 “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” номли амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2026-йил 18-март 04/1-1472-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа янги ўзбек ҳикояларининг жанрга хос хусусиятлари, илмий-назарий талқинлари, поетик эволюциясига оид материаллар билан бойитилган;
Нормурод Норқобилов ҳикояларида бадиий сюжет ва композициянинг поетик ўзига хослиги, сюжет унсурларининг структур хусусияти, реал воқеликни бадиий акс эттириш принциплари, тугун, воқеалар ривожи, кулминация, ечим сингари бадиий сюжет элементларининг услубий индивидуаллиги хусусидаги хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021 – 2023-йилларда бажарилган РЗ-202004165 рақамли “Умумий ўрта таълимнинг бошланғич синф ўқувчиларида оғзаки ва ёзма нутқий компетенсияларини ривожлантирувчи электрон платформа яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2026-йил 18-март 04/1-1473-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа ёзувчи ижодида образлар тизими, бадиий нутқ қурилиши, хронотоп шаклларининг ҳикоя композицияси билан муносабати, сарлавҳа танлаш маҳорати, услуби ҳақидаги маълумотлар билан бойишига хизмат қилган;
Нормурод Норқобилов ҳикояларида персонажлар таснифи, уларнинг характер қирралари, маънавий фожиаси, ота, ўғил ва бобо каби уч авлод кишиларининг эпик қамрови ҳамда услубий ўзига хослиги ҳақидаги хулосалардан Қорақалпоқ давлат университетида 2024–2026-йилларда амалга оширилган ИЛ-7623031203 рақамли “Жанубий Оролбўйи адабий алоқалари антологияси” ва унинг электрон платформасини яратиш (ўзбек, туркман ва қорақалпоқ адабий алоқалари асосида)” мавзусидаги халқаро инновацион лойиҳа ишида фойдаланилган (Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университетининг 2026-йил 25-март 01-22-04/409-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа бадиий образ, характер, портрет ва унинг кўринишлари ҳамда шу орқали юзага чиқадиган муаллифнинг услубий хусусиятлари ҳақидаги илмий таҳлиллар билан бойитилган;
насрий асарлар, айниқса, ҳикоя жанри мезонларини Нормурод Норқобилов ҳикоялари мисолида чиқарилган таҳлилий, илмий хулосалардан “Маънавият ва маърифат” телеканалида эфирга узатилган “Биргаликда ўқиймиз” кўрсатуви ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Маънавият ва маърифат” телеканалининг 2023-йил 8-июндаги 02-01-03-/131-сон маълумотномаси). Натижада кўрсатувлар тайёрланган материалларнинг мазмуни назарий ва амалий маълумотлар билан бойитилган.