Усманова Зиёдахон Илхомжон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Хуршид Даврон ижодида тарихий шахслар образининг бадиий талқини”, 10.00.14 – ХХ аср ўзбек адабиёти ва ҳозирги адабий жараён (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Fil3370.
Илмий раҳбар: Давлатова Адиба Рахматовна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Чирчиқ давлат педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.41.01. 
Расмий оппонентлар: Юсупова Дилнавоз Раҳмоновна, филология фанлари доктори, профессор; Қаҳрамонов Қурдош Ялгашевич, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Алишер Навоий номидаги Давлат адабиёт музейи.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Хуршид Давроннинг тарихга ёндашув консепсиясини аниқлаш, ижодкорнинг индивидуал тарихий-бадиий тафаккур тарзини асослаш, ижодида тарихий ҳақиқат ва бадиий тўқима муносабатини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Хуршид Давроннинг тарихга ёндашув консепсияси холислик, ҳужжатлилик ва қиёслаш мезонлари асосида тавсифланиб, унинг тарихий-фалсафий қарашлари тарихий шахс, детал, манба ва рамз бадиий воситалари орқали намоён бўлиши аниқланган;
ёзувчи қиссаларида тарихий воқеликнинг бадиий ифодаси “тарихий шахс – ҳодиса – оқибат” контекстида намоён бўлиши, эпик тасвир, психологик кечинма ва характер яратиш унинг бадиий таркибий унсурлари сифатида хизмат қилиши далилланган;
асарларда нутқий портрет ва тарихий макон тасвирининг поетик функсияси Амир Темур, Мирзо Улуғбек, Бобур каби образлар мисолида очиб берилган ҳамда ушбу образларнинг миллий тафаккур тараққиётидаги ўрни асосланган;
тарихий образлар талқинида психологик ва фалсафий тасвир воситаларининг устуворлиги қаҳрамонларнинг ички кечинмалари, руҳий ҳолатлари ва тушлари орқали намоён бўлиши аниқланган ҳамда тарихий воқелик фонида бугунги кун муаммоларининг бадиий ифодаси қаҳрамон ва ижодкор “мени” ўртасидаги ғоявий-эстетик муштараклик заминида юзага чиқиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Хуршид Даврон ижодида тарихий шахслар образининг бадиий талқини муаммоси тадқиқи бўйича олинган илмий натижалар асосида:
ёзувчи қиссаларида тарихий воқеликнинг бадиий ифодаси, эпик тасвир хоссалари ва образли тасвир хусусиятлари, асарларининг ижтимоий, маънавий, миллий ҳамда бадиий тафаккур тараққиётидаги аҳамиятига доир хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўз бек тили ва адабиёти университетида 2021-2023-йилларда бажарилган “ПФ-201912258 рақамли “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” номли амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўз бек тили ва адабиёти университетининг 2026-йил 31-мартдаги 04/1-1687-сон маълумотномаси). Натижада ижодкорнинг  шеърий, насрий ва драматик асарлари кесимидаги таҳлиллар асосида чиқарилган илмий хулосалар электрон платформа материалларини бойитишга хизмат қилган;
Хуршид Даврон ижодида оътмиш воқелиги  ва аждодлар образини акс эттириш тамойили ўрганилиб, тарихий ҳақиқатни тақдим этишда адибнинг консептуал принциплари шеърий, насрий ва драматик асарлари кесимида илмий асослангани билан боғлиқ илмий хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўз бек тили ва адабиёти университетида 2021-2023-йилларда бажарилган “ПФ-201912258 рақамли “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” номли амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўз бек тили ва адабиёти университетининг 2026-йил 31-мартдаги 04/1-1687-сон маълумотномаси). Натижада электрон платформа Хуршид Даврон ижодида оътмиш воқелиги  ва аждодлар образини акс эттириш тамойилига доир илмий-назарий  хулосалар билан бойитилган;
Амир Темур ва темурий шаҳзодалар, Бибихоним, Мирзо Улуғбек, Бобур образларининг лирик, эпик, драматик талқинида психологик ва фалсафий тасвир устуворлиги, тарихий образлар галереяси ҳамда воқеликлар силсиласида бугунги кун муаммоларининг ифодаланиши, қаҳрамон ва ижодкор “мен”и ўртасидаги муштаракликка оид таҳллилий хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021-2023-йилларда бажарилган ИЛ-402104474 рақамли “Болаларадабиёти.уз мултимедиали электрон платформ ва унинг мобил иловасини яратиш” номли лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2026-йил 31-мартдаги 04/1-1688-сон маълумотномаси). Натижада Амир Темур ва темурий шаҳзодалар, Бибихоним, Мирзо Улуғбек, Бобур образларининг лирик, эпик, драматик талқинига оид материаллар платформа материалларининг бойишига хизмат қилган;
Хуршид Даврон шеъриятида тарихий мавзу ва образлар таснифи, тарихий шахс образи орқали шоирнинг тарихга ёндашув консепсияси, ўтмишни тасвирлашда холислик, ҳужжатлилик, қиёслаш мезонлари, образ ва бадиий талқин уйғунлиги муаммоси таҳлилига доир хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмаси “Ўзбекистон” телерадиоканалида “Таълим ва тараққиёт”, “Адабий жараён”, “Ўзбек насри” дастурлари ссенарийсини ёзишда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмаси давлат муассасасининг 2026-йил 5-мартдаги 05-09-384-сон маълумотномаси). Натижада шоир ижодида тарих ва давр қаҳрамонининг бадиий қиёфаси тасвиридаги оригиналликка доир хулосалар кўрсатувлар илмий савиясини оширган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish