Норқулова Мафтуна Ғайрат қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Аҳмад Аъзам қиссалари семантикаси ва поетик структураси”, 10.00.14 – ХХ аср ўзбек адабиёти ва ҳозирги адабий жараён (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.PhD/Fil2881.
Илмий раҳбар: Жўрақулов Узоқ Ҳайдарович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.41.01.
Расмий оппонентлар: Якубов Исламжон Ахмеджанович, филология фанлари доктори, профессор; Баҳриддинова Дилдора Баҳриддиновна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Аҳмад Аъзам қиссалари тадқиқи негизида жанр генезиси муаммоларига диққат қаратиш, ўзбек қиссачилиги тадрижи ва такомили масалаларини ёритиш, қисса семантикасининг консептуал асослари поетик структура оригиналлигини таъминловчи фактор эканини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
янги ўзбек қиссаларининг тарихий асоси, бадиий тадрижи, назарий канонлари диний-маърифий, фолклор, классик адабиёт жанрлари кесимида аниқланган бўлиб, мотив, детал, образ, сюжет сингари поетик компонентларнинг жанр семантик-структурасидаги бадиий вазифаси очиб берилган;
Аҳмад Аъзам ижодида қисса жанрининг ўрни, фолклор, мумтоз адабиёт анъаналари, жаҳон адабиёти тажрибаларининг синтезлашув жараёни аниқланиб, муаллиф услубининг ўзига хослиги, сентиментал тафаккур шакли, бадиий вақт кўлами, киноявий тасвир йўсинининг жанр структурасидаги поетик ифодаси исботланган;
ёзувчининг “Ҳали ҳаёт бор…”, “Асқартоғ томонларда” қиссасида шакл ва мазмун уйғунлиги, семантик-структураси, қаҳрамон консепсияси ва унинг жанр композициясидаги поетик ифодаси аниқланиб, бадиий сарлавҳа, қистирма эпизод, киритма ҳикоя, фолклоризмлар, илк ва сўнгги жумланинг қисса семантикасидаги бадиий вазифаси мисоллар билан далилланган;
“Бу куннинг давоми” ва “Қуроқ” қиссаларининг поетик структураси, композицион қурилиши, макон ва замон шакллари, услуб оригиналлиги текширилиб, ўтмиш ва бугун воқелиги, қаҳрамон хотиралари мозаикасининг бир бутун система сифатида инсон ички кечинмалари, фалсафий мушоҳадалари муаллиф консепсиясини очишга хизмат қилиши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Аҳмад Аъзам қиссалари семантикаси ва поетик структураси тадқиқи бўйича олинган илмий натижалар асосида:
янги ўзбек қиссаларининг тарихий асоси, бадиий тадрижи, назарий канонлари диний-маърифий, фолклор, классик адабиёт жанрлари кесимида тадқиқ қилинган бўлиб, мотив, детал, образ, сюжет сингари поетик компонентларнинг жанр семантик-структурасидаги бадиий вазифасига оид илмий-назарий хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021-2023-йилларда бажарилган ИЛ-402104474 рақамли “Болаларадабиёти.уз” электрон платформаси ва унинг мобил иловасини яратиш” мавзусидаги лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2026-йил 5-мартдаги 04/1-1235-сон маълумотномаси). Натижада, мазкур жанрнинг композицион қурилиши, универсал табиатига хос жиҳатлар, шунингдек, бошқа жанрлар билан поетик муносабати тадқиқига доир хулосалар электрон платформа материалларини бойитишга хизмат қилган;
Аҳмад Аъзам ижодида қисса жанрининг ўрни, фолклор, мумтоз адабиёт анъаналари, жаҳон адабиёти тажрибаларининг синтезлашув жараёнини таҳлилга тортилиб, муаллиф услубининг ўзига хослиги, сентиментал тафаккур шакли, бадиий вақт кўлами, киноявий тасвир йўсинининг жанр структурасидаги поетик ифодасига оид илмий-назарий хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021-2023-йилларда бажарилган ПФ-201912258-рақамли “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган. (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2026-йил 5-мартдаги 04/1-1236-сон маълумотномаси). Натижада, замонавий ўзбек қиссаларида мотив, детал, образ каби поетик компонентларнинг янгича бадиий талқини, бегоналик, ёлғизлик, исён ва тушкунлик мотивларининг модернистик ифодаси, товуш, ранг, кун, тун, ҳид, таъм, тери сезгилари поетик детал маҳсули ўлароқ қисса структурасида бадиий функсия бажаришига оид илмий хулосалар электрон платформа материалларини бойитган;
ёзувчининг “Ҳали ҳаёт бор…”, “Асқартоғ томонларда” қиссасида шакл ва мазмун уйғунлиги, семантик-структураси, қаҳрамон консепсияси ва унинг жанр композициясидаги поетик ифодаси тадқиқ этилиб, бадиий сарлавҳа, қистирма эпизод, киритма ҳикоя, фолклоризмлар, илк ва сўнгги жумланинг қисса семантикасидаги бадиий вазифасига оид илмий-назарий хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021-2023-йилларда бажарилган ПЗ-2020042022-рақамли “Туркий тилларнинг лингводидактик электрон платформасини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган. (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2026-йил 5-мартдаги 04/1-1237-сон маълумотномаси). Натижада, янги ўзбек қиссаларининг семантик-структур хусусияти, бадиий нутқ қурилиши, лингводидактик омиллари Аҳмад Аъзам қиссаларида айни жиҳатларнинг ифодаси, хусусан, “Ҳали ҳаёт бор…”, “Асқартоғ томонларда” қиссаларининг композицион хусусияти ҳақидаги илмий-назарий хулосалардан электрон платформа материалларини тайёрлашда фойдаланилган;
“Бу куннинг давоми” ва “Қуроқ” қиссаларининг поетик структураси, композицион қурилиши, макон ва замон шакллари, услуб оригиналлиги таҳлилга тортилиб, ўтмиш ва бугун воқелиги, қаҳрамон хотиралари мозаикасининг бир бутун система сифатида инсон ички кечинмалари, фалсафий мушоҳадалари муаллиф консепсиясини очишга хизмат қилишига оид илмий хулосалардан “Маърифат” ижодий бирлашмаси” давлат муассасаси таркибидаги “Ўзбекистон тарихи” телеканалида эфирга узатилган “Афсона ва ҳақиқат” кўрсатуви ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (“Ўзбекистон тарихи” телеканалининг 2026-йил 10-мартдаги 01-33/161-сон маълумотномаси). Натижада, “Қуроқ” қиссаси поетик структурасида киноя услубининг етакчилик қилиши, эшак метафораси орқали жамиятдаги турли иллат ва камчиликлар киноявий усулда фош этилиши ҳамда ушбу образ кўп қатламли метафора сифатида диний-метафорик, ижтимоий-сиёсий, фалсафий-руҳий, маънавий-эстетик маъноларни ифодалашига оид илмий хулосалар тайёрланган материалларнинг мазмунини бойитган.