Эргашева Ҳабиба Ўрал қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Фахриёр шеърияти поетикаси”, 10.00.14 – ХХ аср ўзбек адабиёти ва ҳозирги адабий жараён (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Fil3380.
Илмий раҳбар: Усмонов Олим Донаевич, филология фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.41.01. 
Расмий оппонентлар: Жўрақулов Узоқ Ҳайдарович, филология фанлари доктори, профессор; Ҳамдамов Улуғбек Абдуваҳобович, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади Фахриёр ижодий фаолиятининг шаклланиши, шеърларининг жанр кўлами ва улардаги шаклий изланишларни аниқлаш, шоир шаърияти композицияси ва образлар тизимини илмий-назарий тадқиқ этиш, бадиий тасвир воситалари ва ижодкор услубига хос тил хусусиятларини ХХ асрнинг 80 – 90-йиллари ўзбек шеъриятидаги поетик янгиланишлар контекстида очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Фахриёрнинг шаклий изланишлар воситасида ўзбек модерн шеърияти қиёфаси шаклланишига қўшган ҳиссаси қиёсий ва психологик таҳлиллар орқали ҳамда ХХ аср 80 – 90-йиллар ўзбек шеъриятидаги поетик янгиланишлар контекстида далилланган;
Фахриёр ижодининг жанр хусусиятлари бирлик шеър, маснавий, учлик шеър, насрий шеър, сарбаст, сонет, рондел, рапсодия, элегия каби шеърий шакллар ва жанрлар мисолида ёритилиб, шакл ва мазмун уйғунлигини таъминловчи бадиий-услубий изланишлар – сонет жанридаги янгиланишлар, бир мисрали шеърлар, эркин композиция воситасида илк бор яхлит тизим сифатида очиб берилган;
Фахриёр шеърияти композициясида мисра, банд, қофия, эпиграфнинг аҳамияти, мазмун композицияси тавсифланиб, образлар таснифи, шеърларнинг мавзу кўлами аниқланган ҳамда шоир шеъриятидаги фолклоризмлар поетик функсияси асосланган;
Фахриёр поетик нутқида метафора, киноя, ўзлашган сўзлар ҳамда окказионал бирликлардан фойдаланиш, омонимия, асос ва қўшимча муносабатидан оригинал сўз ўйинлари ҳосил қилиш сингари лексик-услубий хусусиятлар шоир индивидуал услуби шаклланишига хизмат қилгани исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Фахриёр шеърияти поетикаси тадқиқи бўйича олинган натижалар асосида:
Фахриёрнинг шаклий изланишлар воситасида ўзбек модерн шеърияти қиёфаси шаклланишига қўшган ҳиссаси қиёсий ва психологик таҳлиллар орқали ҳамда ХХ аср 80 – 90-йиллар ўзбек шеъриятидаги поетик янгиланишлар контекстида далилланган, бу янгилик нафақат шаклда, балки мазмунда ҳам акс этганлиги кузатилиши, бу даврда шеър деганда бир ўқишда тушуниладиган, вазн ва қофия тизимидан чиқиб кетмаган сатрлар билан бир қаторда вазн ҳамда қофия талабига қатъий амал қилинмаса-да, шеърда мазмун шаклдан юқори поғонага олиб чиқилган, рамз ва кўчимлардан кенг фойдаланилган шеърлар пайдо бўла бошлагани, бу жараён бугунги ўзбек шеъриятида ҳам давом этаётганлиги тўғрисидаги илмий янгиликлардан 2021 – 2023-йилларда амалга оширилган ПФ-201912258-рақамли “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 25-июндаги 01/4-2718-сонли маълумотномаси). Натижада лойиҳанинг илмий-назарий консепсияси янги хулосалар ва умумлашмалар билан бойишига эришилган;
Фахриёр ижодининг жанр хусусиятлари бирлик шеър, маснавий, учлик шеър, насрий шеър, сарбаст, сонет, рондел, рапсодия, элегия каби шеърий шакллар ва жанрлар мисолида ёритилиб, шакл ва мазмун уйғунлигини таъминловчи бадиий-услубий изланишлар – сонет жанридаги янгиланишлар, бир мисрали шеърлар, эркин композиция воситасида илк бор яхлит тизим сифатида очиб берилганига доир илмий янгиликлардан 2021 – 2023-йилларга мўлжалланган ИЛ-402104474 рақамли “Болаларадабиёти.уз” элеcтрон платформ ва унинг мобил иловасини яратиш номли инновацион лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 16-декабрдаги 04/4-6055-сонли маълумотномаси). Натижада лойиҳанинг илмий-назарий қиймати ва бадиий аҳамияти бойишига хизмат қилган;
Фахриёр шеърияти композициясида мисра, банд, қофия, эпиграфнинг аҳамияти, мазмун композицияси тавсифланиб, образлар таснифи, шеърларнинг мавзу кўлами аниқланган ҳамда шоир шеъриятидаги фолклоризмлар поетик функсияси асослангани ҳақидаги илмий янгиликлардан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг амалий фаолиятида фойдаланилган (Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасининг 2025-йил 16-декабрдаги 01-03/469-сонли маълумотномаси). Натижада замонавий ўзбек шеъриятида янгича бадиий тафаккур билан бир қаторда шеър шаклида ҳам маълум ўзгаришлар содир бўлгани исботланган;
Фахриёр поетик нутқида метафора, киноя, ўзлашган сўзлар ҳамда окказионал бирликлардан фойдаланиш, омонимия, асос ва қўшимча муносабатидан оригинал сўз ўйинлари ҳосил қилиш сингари лексик-услубий хусусиятлар шоир индивидуал услуби шаклланишига хизмат қилганига доир илмий-назарий умумлашмалардан Ўзбекистон Миллий Телерадиокомпанияси “Маърифат” ижодий бирлашмаси” давлат муассасаси таркибидаги “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг айрим кўрсатувлари ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий Телерадиокомпанияси “Маърифат” ижодий бирлашмаси” давлат муассасаси “Ўзбекистон тарихи” телеканалининг 2025-йил 17-декабрдаги 01-33/960-сонли маълумотномаси). Натижада шоир поетик нутқидаги сўз қатламлари ўзбек адабий тили этимологиясига боғлиқлиги ва бугунги адабий тил ривожига таъсири телессенарийлар бадиий мазмунининг бойишига ҳисса қўшган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish