Адилова Фануза Шодиёр қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Хайриддин Султон қиссалари: образ поетикаси”, 10.00.14 – ХХ аср ўзбек адабиёти ва ҳозирги адабий жараён (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.2.PhD/Fil3323.
Илмий раҳбар: Жабборов Нурбой Абдулҳакимович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.41.01.
Расмий оппонентлар: Якубов Исламжон Аҳмеджанович, филология фанлари доктори, профессор; Сатторова Гулноз Юнусовна, филология фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Етакчи ташкилот: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади Хайриддин Султон қиссаларида бадиий образ такомилини эстетик идеал ва ижодий ният уйғунлигида текшириб, тарихий шахслар ва замондошлар образи тасвирига хос қонуниятларни аниқлаш, образ тасвирида ижодкор услуби ва поетик тасвир воситаларининг ўрнини очиқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Хайриддин Султон қиссаларидаги образлар эстетик идеал тамойиллари бўйича тизимли равишда ахлоқий-этик идеал, маънавий-руҳий идеал, тимсолий-типик идеал, эстетик-бадиий идеал каби гуруҳларга ажратилган ҳолда муаллиф ижодий ниятининг изчил ифодаси сифатида намоён бўлгани аниқланган;
ижодкор насрига хос поетик хусусиятлар: бадиий тасвир қуввати, воқеликка шахсий “мен” орқали баҳо бериш, ички монолог ва руҳий интроспекцияларга асосланган баён услуби, муаллиф ва ўқувчи ўртасидаги ички мулоқотга интилиш, қишлоқ манзараларининг маънавий-фалсафий коннотацияда акс эттирилиши, образларнинг табиат билан узвий боғлиқлигини таъминловчи тасвирий воситалардан фойдаланиши далилланган;
ёзувчи услубига хос индивидуаллик бадиий ифода воситалари, асар тилининг мукаммаллиги, талқин усули ва образлар билан ишлаш маданиятида намоён бўлиши; образ поетикаси, замондошлар образи муаллифнинг ўз даври ижтимоий-маънавий ҳолатига муносабатини белгиловчи бадиий тимсол экани текширилиб, қиссаларда замондошлар образи психологик қатламга эга бўлгани, улар орқали адиб жамият ҳаётидаги муаммоларни шахсий тақдирлар негизида тасвирлагани асосланган;
адиб ижодида образ ва услуб ўртасидаги мутаносиблик қиссаларида ҳаётий воқеалар, ички монологлар, рамзий образлар, метафорик ифодалар, психологик тафсилотлар орқали берилиши; образларни реализм ва романтизм услублари оралиғида, баъзан модернистик унсурлар билан бойитилган шаклда тасвирлаши, муаллиф томонидан танланган услуб – нафақат воқеликни қайта тасвирлаш, балки унинг маънавий қатламларини очувчи восита вазифасини бажаргани аниқланиб, муаллиф насрида пейзаж асар структурасида муаллифнинг ғоя ва фалсафий қарашларини мужассамлаштирувчи марказий семантик бирлик сифатида қўллангани очиқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Хайриддин Султон қиссаларининг образ поетикаси тадқиқи бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Хайриддин Султон қиссаларидаги образлар эстетик идеал тамойиллари бўйича тизимли равишда ахлоқий-этик идеал, маънавий-руҳий идеал, тимсолий-типик идеал, эстетик-бадиий идеал каби гуруҳларга ажратилган ҳолда бир ёқлама ахлоқий-дидактик қолипда эмас, балки маънавий ва психологик изланишнинг динамик обекти сифатида талқин этилгани, эстетик идрок нуқтайи назардан “образ” тушунчаси орқали ифодалангани ҳолда асардаги бошқа унсурлар — муҳит, деталлар, предметлар ва манзара тасвири бевосита инсон образини очиб беришига доир илмий-назарий хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021 – 2023-йилларда амалга оширилган ПФ-201912258 рақамли “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” номли амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети 2025-йил 3-декабрдаги 04/1-5806-сон маълумотномаси). Натижада, Хайриддин Султон қиссаларидаги образлар эстетик идеал тамойиллари, адибнинг бадиий тасвирий воситалардан фойдаланиш маҳорати, образларда шоир руҳиятининг мутаносиблиги масаласига оид хулосалар электрон платформа материалларини бойитишга хизмат қилган;
ижодкор насрига хос поетик хусусиятлар: бадиий тасвир қуввати, воқеликка шахсий “мен” орқали баҳо бериш, ички монолог ва руҳий интроспекцияларга асосланган баён услуби, муаллиф ва ўқувчи ўртасидаги ички мулоқотга интилиш, қишлоқ манзараларининг маънавий-фалсафий коннотацияда акс эттирилиши, образларнинг табиат билан узвий боғлиқлигини таъминловчи тасвирий воситалардан фойдаланилганига оид илмий хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021–2023-йилларга мўлжалланган ИЛ-402104474 “Болаларадабиёти.уз” электрон платформа ва унинг мобил иловасини яратиш” лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 3-декабрдаги 04/1-5807-сонли маълумотномаси). Натижада электрон платформа бадиий насрга хос поетик хусусиятлар билан боғлиқ илмий-назарий маълумотлар билан бойитилган;
ёзувчи услубига хос индивидуаллик бадиий ифода воситалари, асар тилининг мукаммаллиги, талқин усули ва образлар билан ишлаш маданиятида намоён бўлиши; образ поетикаси, замондошлар образи муаллифнинг ўз даври ижтимоий-маънавий ҳолатига муносабатини белгиловчи бадиий тимсол экани текширилиб, қиссаларда замондошлар образи психологик қатламга эга бўлгани, улар орқали адиб жамият ҳаётидаги муаммоларни шахсий тақдирлар негизида тасвирлагани асосланганига оид илмий-назарий хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021–2023-йилларда амалга оширилган ПФ-201912258 рақамли “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” номли амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети 2025-йил 3-декабрдаги 04/1-5806-сон маълумотномаси). Натижада плотформа материаллари ёзувчи услубига хос индивидуал бадиий-эстетик омиллар, асар тилига муносабат, тасвир усули ва образ яратиш маҳоратига доир илмий маълумотлар билан бойитилган;
адиб ижодида образ ва услуб ўртасидаги мутаносиблик қиссаларида ҳаётий воқеалар, ички монологлар, рамзий образлар, метафорик ифодалар, психологик тафсилотлар орқали берилиши; образларни реализм ва романтизм услублари оралиғида, баъзан модернистик унсурлар билан бойитилган шаклда тасвирлаши, муаллиф томонидан танланган услуб – нафақат воқеликни қайта тасвирлаш, балки унинг маънавий қатламларини очувчи восита вазифасини бажаргани аниқланиб, муаллиф насрида пейзаж асар структурасида муаллифнинг ғоя ва фалсафий қарашларини мужассамлаштирувчи марказий семантик бирлик сифатида қўлланганига оид илмий хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021–2023-йилларга мўлжалланган ИЛ-402104474 “Болаларадабиёти.уз” электрон платформа ва унинг мобил иловасини яратиш” лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 3-декабрдаги 04/1-5807-сонли маълумотномаси). Натижада электрон платформа Хайриддин Султон қиссаларида образ, воқелик, бадиий нутқ, ифода йўсини бажарган эстетик вазифага доир материаллар билан бойиган.