Sayt test rejimida ishlamoqda

Ходжаев Анвар Закировичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Малакали оғир атлетикачиларда даст кўтариш техникасини такомиллаштириш”, 13.00.04–Жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/Ped/477.
Илмий раҳбар: Баязитов Камил Фаритович, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жисмо¬ний тарбия ва спорт университети, DSc.27.06.2017.Ped.28.01.
Расмий оппонентлар: Кошбахтиев Ильдар Ахмедович, педагогика фанлари доктори, профессор; Акрамов Жасур Анварович, педагогика фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Нукус давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: малакали оғир атлетикачиларда даст кўтаришни бажариш техникасини такомиллаштириш юзасидан таклифлар ва тавсиялар ишлаб чиқиш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
оғир атлетикачиларнинг техник ва жисмоний тайёргарлик даражасини ошириш учун “XM-rten” тренажери ишлаб чиқилган ва ундан махсус ёрдамчи машқ сифатида фойдаланиш даст кўтариш машқининг финал тезланиш фазасида ҳаракатларни бажариш техникасини тез ўзлаштириб олишга ва ҳаракат маҳоратини оширишга, шунингдек, икки кураш натижаларининг самарали ўсишига таъсири аниқланган;
спорт такомиллашуви гуруҳларидаги оғир атлетикачиларнинг тайёргарлик ва мусобақа олди циклида даст кўтариш техникасини такомиллаштиришга йўналтирилган махсус ёрдамчи машқлардаги машғулот юкламалари динамикаси аниқланган;
тажриба натижаларига асосан малакали оғир атлетикачиларда даст кўтариш машқининг финал тезланиш фазасини бажаришда шиддат зоналари бўйича штангани кўтариш баландлиги ва тизза бўғимининг ёзилиш бурчагининг янги кўрсаткичлари аниқланган;
даст кўтариш машқининг финал тезланиш фазасини бажариш техникасини такомиллаштиришга йўналтирилган махсус ёрдамчи машқлардаги машғулот юкламаларини шиддат зоналари бўйича режалаштириш услубияти ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Малакали оғир атлетикачиларда даст кўтаришни бажариш техникасини такомиллаштириш услубиятини ишлаб чиқиш юзасидан  ўтказилган тажрибалар асосида:
оғир атлетика бўйича Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси спортчиларининг техник ва жисмоний тайёргарлик даражасини ошириш учун  ўқув-машғулот жараёнига (“XM-rten” тренажери (муаллифлик ҳуқуқини руйхатга олиш рақами 001175) жорий этилган (Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг 2019 йил 7 февралдаги 01-07-15-505-сон маълумотномаси). Натижада оғир атлетикачиларда даст кўтаришда қўлларни букувчи мушак кучининг 17,2% ошганлиги ҳисобига максимал оғирликда штангани кўтариш баландлиги спортчиларнинг максимал бўй баландлигига нисбатан ўртача 73,0%га, бунда тизза бўғимларининг ёзилиш бурчаклари 170,0 градусга ошганлиги сабабли мусобақа даст кўтариш машқига бериладиган имкониятлардан муваффақиятли фойдаланиш 13,0%га ошган;
махсус ёрдамчи машқлардаги машғулот юкламаларининг ҳафталар бўйича оптимал нисбатлари Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети спорт педагогик маҳоратини ошириш гуруҳида шуғулланувчи оғир атлетикачиларнинг ўқув-машғулотлари жараёнига жорий қилинган (Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг 2019 йил 7 февралдаги 01-07-15-505-сон маълумотномаси). Натижада оғир атлетикачиларнинг жисмоний тайёргарлик ва техник маҳорати даражаси, спорт натижалари 11,0%га ўсган, шу қаторда 5 нафар спорт устаси тайёрланган;
чирчиқ ихтисослаштирилган олимпия захиралари мактаб-интернати оғир атлетикачиларида финал тезланиш фазасида даст кўтаришни бажариш техникасини такомиллаштиришга йўналтирилган махсус ёрдамчи машқлардаги машғулот юкламаларини шиддат зоналари бўйича режалаштириш методикаси жорий этилган (Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг 2019 йил 7 февралдаги 01-07-15-505-сон маълумотномаси). Натижада даст кўтариш машқи малакали оғир атлетикачиларнинг техник тайёргарлигини такомиллаштириш ҳисобига халқаро мусобақаларда 2 та олтин, 1 та кумуш, республика мусобақаларида 5 та олтин, 6 та кумуш ва 5 та бронза медаллари қўлга киритилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish