Садриддинзода Сафия Шахобиддиновнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар:
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри ( илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): Диний лексиканинг семантик-прагматик ва лингвокултурологик хусусияти (ўзбек, рус ва инглиз тили мисолида), 10.00.13 – Қиёсий ва чоғиштирма тилшунослик ихтисослиги (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олимган рақам: B2024.1.DSc/Fil767.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат чет тиллар институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.11.05.
Расмий оппонентлар: Даниева Майсара Жамаловна, филология фанлари доктори, профессор; Панжиева Насибахон Нормахматовна, филология фанлари доктори, профессор; Эргашева Гули Исмоил қизи, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқот мақсади диний лексиканинг семантик хусусиятларини ҳамда унинг прагма-маданий функсияларини чоғиштирма-қиёсий нуқтайи назардан аниқлашдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
ўзбек, рус ва инглиз тилларида диний лексиканинг когнитив-семантик, лингвомаданий ва дискурсив мақоми “тил – дин – маданият – тафаккур” муносабатлари доирасида очиб берилиб, диний лексемаларнинг лисоний олам манзараси, сакрал семантика, конфессионал идентитет, аксиологик қадриятлар тизими ҳамда миллий-маданий консептосферани ифодалашдаги ўрни аниқланган, шунингдек, уларнинг диний дискурс ва бадиий матнларда номинатив, прагматик, экспрессив, баҳоловчи, иллокутив ҳамда перлокутив вазифаларни бажариши далилланган;
диний лексемаларнинг семантик структураси, номинатив мотивацияси, денотатив-коннотатив маъно қатламлари ва функсионал-семантик хусусиятларини чоғиштирма таҳлил қилиш асосида диний терминларнинг Худо ва илоҳий кучларга оид терминлар, диний маданият ва маросим-амалиётларга оид терминлар, муқаддас матнлар ва диний китобларга оид терминлар, диний шахслар, пайғамбарлар, авлиёлар ва руҳоний мақомлар билан боғлиқ терминлар, ахлоқий-этик қадриятларни ифодаловчи терминлар, дуо, барака, илтижо, тавба ва муножот бирликлари, диний тарих, анъана, эътиқодий тажриба ва конфессионал консептларга оид бирликлар каби лексик-семантик ҳамда тематик-консептуал гуруҳлари асосланган;
чоғиштирилаётган ўзбек, рус ва инглиз тилларида диний лексика универсал ва миллий-специфик белгиларига кўра таснифланиб, уларнинг умумий диний тафаккурга хос инвариант семалари ҳамда ҳар бир тил ва маданиятга хос дифференциал семалари аниқланган, шу асосда диний лексемаларнинг муқаддас матнлар ва бадиий дискурсдаги номинатив-функсионал, семантик-прагматик, лингвокултурологик ва экспрессив-стилистик хусусиятлари очиб берилган;
ўзбек, рус ва инглиз тилларидаги муқаддас диний матнлар материаллари асосида диний лексемалар амфиболиясини юзага келтирувчи семантик омиллар, хусусан, полисемия, метафорик кўчиш, контекстуал маъно кенгайиши, сакрал ва дунёвий маъно қатламларининг кесишиши, пресуппозиция, импликатура, интертекстуал аллузия, конфессионал коннотация ҳамда синтактик-семантик икки маънолилик ҳодисалари аниқланиб, уларнинг диний матн талқини, прагматик таъсир кучи ва рецептив қабул жараёнидаги аҳамияти илмий асосланган;
статистик, қиёсий-параметрик ва контент-таҳлил усуллари ёрдамида модернизм даври ва замонавий бадиий адабиёт намуналарида диний лексиканинг қўлланиш частотаси, семантик юкламаси, функсионал фаоллиги ва дискурсив тақсимоти аниқланиб, ўзбек, рус ва инглиз бадиий матнларида диний бирликларнинг образ яратиш, муаллиф консепсиясини ифодалаш, қаҳрамон руҳиятини очиш, сакрал рамзийликни юзага чиқариш ҳамда миллий-маданий дунёқарашни акс эттиришдаги ўрни чоғиштирма аспектда далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз, ўзбек ва рус тилларида диний лексиканинг семантик, прагматик ва лингвомаданий хусусиятлари ва вазифаларини ўрганиш асосида:
чоғиштирилаётган ўзбек, рус ва инглиз тилларида диний лексика универсал ва миллий-специфик белгиларига кўра таснифланиб, уларнинг умумий диний тафаккурга хос инвариант семалари ҳамда ҳар бир тил ва маданиятга хос дифференциал семалари очиб берилган натижалар Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2020-2023-йилларда амалга оширилган АМ-Ф3-201908172 рақамли “Ўзбек тилининг таълимий корпусини яратиш мавзуси” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2026 йил, 12 январдаги № 04/1- 169 – сон маълумотномаси). Натижада, таҳлил қилинаётган тилларнинг миллий – маданий хусусиятлари очиб берилган, бу эса ўқувчиларнинг коммуникатив ва лингвистик маҳоратини оширишга хизмат қилган;
ўзбек, рус ва инглиз тилларида диний лексиканинг когнитив-семантик, лингвомаданий ва дискурсив мақоми “тил – дин – маданият – тафаккур” муносабатлари доирасида таҳлили юзасидан олинган натижалардан Малазиянинг Перак шаҳридаги Пендидикан Султан Идрис Университети қошидаги "А Фрамеwорк оф Теачерс Дигитал анд Артифиcиал Интеллигенcе Cомпетенcиес Упскиллинг фор Индустрй 4.0 анд Индустрй 5.0." ҳалқаро дастурида фойдаланилган (Малазия, Пендидикан Султан Идрис Университенинг 2026 йил 06 апрелдаги малумотномаси). Натижада, маълумотлардан хорижий талабалар фаол фойдаланилган;
диний лексемаларнинг семантик ва номинатив хусусиятларини солиштириш асосида диний терминларнинг қуйидаги таснифи таклиф этилди: (худога ва илоҳий кучларга оид терминлар; диний маданият ва амалиётларга оид терминлар;муқаддас матнлар ва китобларга оид терминлар;диний шахслар билан боғлиқ терминлар; ахлоқ ва этика билан боғлиқ терминлар; дуолар, баракалар ва илтижолар; диний тарих ва анъаналар билан боғлиқ консептлар) Фарғона давлат университетида АЛМ-202304076-05 сонли “Миллий нейропсихолонгвистик ташхислаш методикасини яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган. (Фарғона давлат университетининг 2026 йил, 10 июлдаги № 03/6545 – сон маълумотномаси). Натижада, олиб борилган тадқиқотга бағишланган танқидий фикрлар ва назарий хулосалар ёшларнинг китобхонликга қизиқиш уйғотишга ёрдам берди;
статистик, қиёсий-параметрик ва контент-таҳлил усуллари ёрдамида модернизм даври ва замонавий бадиий адабиёт намуналарида диний лексиканинг қўлланиш частотаси, семантик юкламаси, функсионал фаоллиги ва дискурсив тақсимоти натижалари маълумотидан, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида 2024-2025-йилларда “Қорақалпоғистонда яшовчи турли миллатларга мансуб аҳоли вакилларига (қорақалпоқ, ўзбек, қозоқ, қирғиз, туркман) хос бўлган маросим фолклори (генезиси, жанр хусусиятлари, поетикаси, ўхшашликлар ва ўзаро уйғунликнинг ҳусусиятлари)” мавзусидаги давлат дастури доирасида бажарилган фундаментал лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Қорақалпоғистон Бўлими, Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий – тадқиқот институти 2026, 11 августдаги № 381/1 – сон маълумотномаси ). Натижада, таҳлил қилинаётган тилларнинг миллий – маданий хусусиятлари очиб берилган, бу эса ўқувчиларнинг коммуникатив ва лингвистик маҳоратини оширишга хизмат қилган;
илмий тадқиқот ишида диний муқаддас матнларда амфиболиянинг юзага келиш шартлари илмий асосланган. Ушбу ишнинг долзарблиги уч тил материали асосида диний лексиканинг семантик ва прагматик функсияларини таҳлил қилиш билан белгиланади. Ушбу маълумотлар “Самарқанд вилояти телерадиоканали” ДМнинг “ФМ 105.2 Самарқанд” радиоканалида 2026-йил 27-март куни эфирга узатилган “Радио интервю” эшиттиришининг навбатдаги сон ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилди. (Самарқанд вилоят телерадиокомпаниясининг 2026-йил 30 - март 01-07/98 -сон маълумотномаси). Натижада, радиоешитиришнинг марифий ва тарбиявий моҳияти ошган.