Бозоров Зокир Юлдош ўғлининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон матни
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Педагогика олий таълим муассасаларининг таълим сифати мониторингини такомиллаштириш”, 13.00.07 – Таълимда менежмент (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.3.PhD/Ped8483.
Илмий раҳбар: Хўжаев Алижон Атабекович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон миллий педагогика университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Термиз давлат педагогика институти, PhD.01/2025.27.12.Ped.11.01.
Расмий оппонентлар: Зарипов Лочин Рустамович, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Тожибоева Хилола Махмутовна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Фарғона давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади педагогика олий таълим муассасаларининг таълим сифати мониторингини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
педагогик таълим сифати мониторинги жараёни битирувчи эгаллаши лозим бўлган ўқув фаолияти натижаларини мунтазам ва тизимли диагностикаси сифатида таянч компетенсияларнинг гетерохрон, нотекис, мақбул ривожланиши билан боғлиқ стратегик мақсадларни белгилашга доир ривожланиш ва таълим сифати параметрлари мазмунини конструктини ишлаб чиқиш орқали аниқлаштирилган;
педагогик таълим сифатининг ички мониторинги назарий модели малака тавсифи, ўқув фаолияти натижалари, касб стандарти талабларининг педагогик компетенсиялар тизими ва сифат кафолати каби интегратив архитектурага хос компонентларни босқичма-босқич лойиҳалаш мантиқига устуворлик бериш орқали такомиллаштирилган;
педагогика олий таълим муассасалари битирувчиларнинг тайёргарлик даражаси мониторинг кўрсаткичлари бакалариат босқичига қўйиладиган икки гуруҳ – умуммаданий ва касбий компетенсияларни халқаро стандарт таснифи билан компаративистик таҳлил қилиш орқали беш гуруҳ – кадрлар, ўқув-методик, информацион, моддий-техник таъминот ва ўқув жараёни субъектларига қўйиладиган талабларни қатъий белгилаш орқали такомиллаштирилган;
педагогика олий таълим муассасаси битирувчиларида касбий компетентликнинг шаклланганлик даражаси диагностикаси узлюксиз амалиёт жараёнида фанга доир ва психологик-педагогик компетенсияларни баҳолаш бўйича дарс ишланмаси тузилиши бўйича сўровнома, шахсий сифатлар соҳасидаги компетентликни аниқлаш юзасидан экспресс-диагностик методиканинг модификацион вариантини ишлаб чиқиш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Олий таълим муассасаларида таълим сифати мониторингини ташкил этиш жараёни, таълим сифатининг принциплари, параметр ва индикаторлари, олий таълим тизимининг сифат назорати асосий компонентлари, тизимдаги сифат кафолати ва унга эришишнинг педагогик механизмларини такомиллаштириш бўйича тадқиқот натижалари асосида:
педагогик таълим сифати мониторинги жараёни битирувчи эгаллаши лозим бўлган ўқув фаолияти натижаларини мунтазам ва тизимли диагностикаси сифатида таянч компетенсияларнинг гетерохрон, нотекис, мақбул ривожланиши билан боғлиқ стратегик мақсадларни белгилашга доир ривожланиш ва таълим сифати параметрлари мазмунини конструктини ишлаб чиқиш орқали аниқлаштирилаштиришга доир таклифлар бошланғич таълим йўналиши учун мўлжалланган “Олий математикадан масалалар ечиш” номли ўқув қўлланма мазмунига синдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 17-июлдаги 314-сон буйруғи, №314-621 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, бўжажак бошланғич синф ўқитувчиларида прагматик-аналитик компетентликни ривожлантиришга хизмат қилган;
педагогик таълим сифатининг ички мониторинги назарий моделини малака тавсифи, ўқув фаолияти натижалари, касб стандарти талабларининг педагогик компетенсиялар тизими ва сифат кафолати каби интегратив архитектурага хос компонентларни босқичма-босқич лойиҳалаш мантиқига устуворлик бериш орқали такомиллаштиришга оид таклифлар “Эҳтимоллар назарияси” номли ўқув қўлланма мазмунога сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 9-сентябрдаги 302-сон буйруғи, №302-1023 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, бўлажак ўқитувчиларда таълим сифати монитороинги жараёнида юзага келадиган эҳтимоллар ва рискларни прогнозлаш кўникмаларини шакллантиришга хизмат қилган;
педагогика олий таълим муассасалари битирувчиларнинг тайёргарлик даражаси мониторинг кўрсаткичларини бакалариат босқичига қўйиладиган икки гуруҳ – умуммаданий ва касбий компетенсияларни халқаро стандарт таснифи билан компаративистик таҳлил қилиш орқали беш гуруҳ – кадрлар, ўқув-методик, информацион, моддий-техник таъминот ва ўқув жараёни субъектларига қўйиладиган талабларни қатъий белгилаш орқали такомиллаштиришга доир таклифлар бошланғич таълим йўналиши учун мўлжалланган “Олий математикадан масалалар ечиш” номли ўқув қўлланма мазмунига синдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 17-июлдаги 314-сон буйруғи, №314-621 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, бўжажак бошланғич синф ўқитувчиларида масалаларни ечиш жараёнида касбий компетенсияларни ривожлантиришга хизмат қилган;
педагогика олий таълим муассасаси битирувчиларида касбий компетентликнинг шаклланганлик даражаси диагностикасини узлюксиз амалиёт жараёнида фанга доир ва психологик-педагогик компетенсияларни баҳолаш бўйича дарс ишланмаси тузилиши бўйича сўровнома, шахсий сифатлар соҳасидаги компетентликни аниқлаш юзасидан экспресс-диагностик методиканинг модификацион вариантини ишлаб чиқиш асосида такомиллаштиришга доир таклифлар “Эҳтимоллар назарияси” номли ўқув қўлланма мазмунога сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2022-йил 9-сентябрдаги 302-сон буйруғи, №302-1023 рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, бўлажак ўқитувчиларнинг педагогик жараённи лойиҳалашда диагностик инструментарийдан фойдаланиш кўникмасини ривожлантиришга хизмат қилган.