Рашидова Мунаввар Хайдаровнанинг
Педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
 Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Скаффолдинг технологияси орқали  ҳарбий олий таълим муассасалари  курсантларининг инглиз тили бўйича коммуникатив компетенсиясини  ривожлантириш” мавзусидаги 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (инглиз тили).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.2.PhD/Ped2268.
Илмий раҳбар: Алаутдинова Камола Шомансуровна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилаётган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети,  DSc.25/2025.27.12.Yu.01.01 рақамли Илмий кенгаш қошидаги Бир марталик илмий кенгаш
Расмий оппонентлар: Хашимова Дилдора Уринбаевна, педагогика фанлари доктори, профессор; Ахмедова Нилуфар Яҳяевна, педагогика фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Ички Ишлар вазирлиги Академияси.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ҳарбий олий таълим муассасалари курсантларининг коммуникатив компетенсиясини ривожлантиришга қаратилган скаффолдинг технологиясини қўллаш бўйича таклиф  ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
курсантларнинг коммуникатив компетенциясини ривожлантиришда визуал восита ва реалиялар, гап бошлари ва фреймлар, сўзлар захираси (wорд банкс/wорд wаллс), матн амплификацияси, интерфаол намуналаштириш, мултимодал ва транслингвистик имкониятлардан фойдаланиш, академик тилни ноакадемик мавзулар ёрдамида мустаҳкамлаш, лингвистик юкни камайтириш, билими илғорроқ курсант билан ишлашга устуворлик берган ҳолда машғулотларни олиб бориш натижасида скаффолдинг технологиясининг асосий категориялари ҳамда шакл ва воситалари аниқлаштирилган;
бўлажак офицерларнинг нутқ фаолияти турлари (тинглаб тушуниш, ўқиш, ёзув, гапириш) кесимида лингвистик, ижтимоий-маданий, стратегик ва функсионал компетенсиялар мазмун-моҳиятини аниқлашга имкон берувчи “Инглиз тили бўйича курсантлар коммуникатив компетенсиясининг соҳавий тузилмаси”нинг яратилиши натижасида педагогик скаффолдинг жараёни такомиллаштирилган; 
инглиз тилида коммуникасия жараёнини енгиллаштиришга қаратилган нутқ фаолияти турларини босқичма-босқич педагогик скаффолдлашга асосланган ҳолда курсантларнинг мустақил фикрлаш, ижодий изланиш, турли вазиятларда фикрини баён этишга имкон берувчи “Курсантларнинг нутқ фаолияти турларини педагогик скаффолдлаш модели” ишлаб чиқилган; 
жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида бўлажак офицерларнинг мутахассисликлари доирасида сўз бойлигини кенгайтирувчи ҳамда инглиз тилида коммуникатив компетенсиясини сўз, гап ва дискурс сатҳида педагогик скаффолдлаш имконини берувчи соҳавий-контекстуал лексикага оид дидактик таъминот такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Скаффолдинг технологияси орқали ҲОТМ курсантларининг инглиз тили бўйича коммуникатив компетенсиясини ривожлантириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
бўлажак офицерларнинг нутқ фаолияти турлари (тинглаб тушуниш, ўқиш, ёзув, гапириш) кесимида лингвистик, ижтимоий-маданий, стратегик ва функционал компетенсиялар мазмун-моҳиятини аниқлашга имкон берувчи “Инглиз тили бўйича курсантлар коммуникатив компетенсиясининг соҳавий тузилмаси”нинг яратилиши натижасида педагогик скаффолдинг жараёнини такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академияси ва Ўзбекистон Республикаси Олий ҳарбий авиация билим юртлари ўқув жараёнига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2022-йил 15-апрелдаги №3/5-02-000251 сонли маълумотномаси, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг 2024-йил 18-ноябр №10257/Б-сонли маълумотномаси). Натижада курсантларнинг инглиз тили нутқ фаолияти турларини мақсадли скаффолдлаш орқали мулоқот жараёнида ва турли соҳавий коммуникатив вазиятларда самарага эришиш имкони яратилган;
курсантларнинг коммуникатив компетенсиясини ривожлантиришда визуал восита ва реалиялар, гап бошлари ва фреймлар, сўзлар захираси (wорд банкс/wорд wаллс), матн амплификасияси, интерфаол намуналаштириш, мултимодал ва транслингвистик имкониятлардан фойдаланиш, академик тилни ноакадемик мавзулар ёрдамида мустаҳкамлаш, лингвистик юкни камайтириш, билими илғорроқ курсант билан ишлашга устуворлик берган ҳолда машғулотларни олиб бориш натижасида скаффолдинг технологиясининг асосий категориялари ҳамда шакл ва воситаларини аниқлаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академияси ва Ўзбекистон Республикаси Олий ҳарбий авиация билим юртлари ўқув жараёнига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2022-йил 15-апрелдаги №3/5-02-000251 сонли маълумотномаси, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг 2024-йил 18-ноябр №10257/Б-сонли маълумотномаси). Натижада фреиймлар, сўзлар захираси, график органайзерлар, матн амплификасияси, жуфт бўлиб ишлаш каби самарали воситалардан фойдаланган ҳолда курсантларнинг инглиз тили бўйича нутқ фаолияти турларини скаффолдлаш имкони яратилган; 
инглиз тилида коммуникасия жараёнини енгиллаштиришга қаратилган нутқ фаолияти турларини босқичма-босқич педагогик скаффолдлашга асосланган ҳолда курсантларнинг мустақил фикрлаш, ижодий изланиш, турли вазиятларда фикрини баён этишга имкон берувчи “Курсантларнинг нутқ фаолияти турларини педагогик скаффолдлаш модели”ни ишлаб чиқиш таклифи Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академияси ва Ўзбекистон Республикаси Олий ҳарбий авиация билим юртлари ўқув жараёнига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2022-йил 15-апрелдаги №3/5-02-000251 сонли маълумотномаси, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг 2024-йил 18-ноябр №10257/Б-сонли  маълумотномаси). Натижада дарс ўтиш жараёнини скаффолдинг технологияси асослари негизида ташкиллаштириш имкони яратилган; 
жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида бўлажак офицерларнинг мутахассисликлари доирасида сўз бойлигини кенгайтирувчи ҳамда инглиз тилида коммуникатив компетенсиясини сўз, гап ва дискурс сатҳида педагогик скаффолдлаш имконини берувчи соҳавий-контекстуал лексикага оид дидактик таъминотни такомиллаштириш таклифи Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети, Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг Божхона институти, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги академияси ва Ўзбекистон Республикаси Олий ҳарбий авиация билим юртлари ўқув жараёнига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг 2022-йил 15-апрелдаги №3/5-02-000251 сонли маълумотномаси, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг 2024-йил 18-ноябр №10257/Б-сонли маълумотномаси). Натижада курсантларнинг соҳавий лексикани билиши, уни  турли профессионал контекстда англай олиши ва коммуникатив вазиятларда ўринли қўллай олиши имкони яратилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish