Ширинова Наргиза Джабаровнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража берадиган фан тармоғи номи): “Инглиз тили дарсларида ҳарбий олий таълим муассасалари курсантларининг билиш фаоллигини ошириш” мавзусидаги 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (инглиз тили).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.DSc/Ped539.
Илмий раҳбар: Хашимова Диндорхан Уринбаевна педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилаётган муассаса номи: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон Республикаси Жамоат хавфсизлиги университети, DSс.25/2025.27.12.Yu.01.01 рақамли Илмий кенгаш қошидаги Бир марталик илмий кенгаш
Расмий оппонентлар: Махмудова Муяссар Махмудовна, педагогика фанлари доктори, профессор; Рашидова Фируза Мусаевна, педагогика фанлари доктори, доцент; Буранова Дилафруз Джамалдиновна, педагогика фанлари доктори, доцент.
Етакчи ташкилот: Низомий номидаги Ўзбекистон Милллий педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз тили дарсларида курсантларнинг билиш фаоллигини ошириш орқали уларнинг эркин нутқини таъминлаш ва бу вазифани муваффақиятли бажариш усулларини ишлаб чиқиш ҳамда уларни амалда қўллай олиш бўйича методик тавсиялар беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
курсантларнинг билиш фаоллигини ошириш орқали уларнинг чет тилидаги эркин ва адекват нутқий мулоқот компетенсиясини ривожлантиришда тил материали (лангуаге материалс: граммар, воcабуларй, пронунcиатион) ҳамда нутқ фаолияти турлари (тйпес оф спееч аcтивитй: листенинг, реадинг, спеакинг, wритинг)ни ўқитиш жараёнида намоён бўладиган лингвистик интерференсиянинг мазмуни, сабаблари ва таъсир механизмлари аниқлаштирилиб, мазкур интерференсияни бартараф этишга йўналтирилган илмий-методик тавсиялар тизими такомиллаштирилган;
когнитив мақсадларни амалга ошириш нуқтайи назаридан ҳарбий олий таълим муассасаларининг амалдаги ўқув дастурлари ҳамда “Махсус вазифаларни бажариш қўшинларининг қўмондонлик-тактик фаолияти” таълим йўналишига оид дарсликларнинг илмий-методик таҳлили асосида курсантларнинг билиш фаоллигини оширишга йўналтирилган соҳавий (CБИ) ва асл (аутҳентиc) материалларга асосланган ўқув материаллари, яъни илмий-методик ишланмалар ишлаб чиқилиб, улардан чет тилини касбий йўналтирилган ўқитиш жараёнида самарали фойдаланиш методикаси такомиллаштирилган;
курсантларнинг креатив тафаккурини, шунингдек, таҳлил қилиш, таснифлаш, синтез қилиш ва ўзини ўзи баҳолаш каби билиш фаоллиги кўрсаткичларини ривожлантиришга йўналтирилган ва тил материали (граммар, воcабуларй, пронунcиатион)ни интегратив асосда ўқитишга мўлжалланган ўйин-топшириқлар типологияси ишлаб чиқилиб, уларни чет тилини касбий йўналтирилган ўқитиш жараёнига жорий этиш ҳамда самарали қўллаш методикаси такомиллаштирилган;
“Аниқловчи ва қўриқловчи тизимлардан фойдаланиш бўйича қўмондонлик-муҳандислик фаолияти” йўналиши курсантларининг креатив фикрлаши (cреативе тҳинкинг), таҳлил қилиш (аналйсис), таснифлаш (cлассифиcатион), синтез қилиш (сйнтҳесис) ҳамда ўзини ўзи баҳолаш (селф-ассессмент) каби билиш фаоллигининг юқори даражадаги когнитив кўрсаткичларини ривожлантиришга йўналтирилган, нутқ фаолиятининг рецептив (тинглаб тушуниш, ўқиш) ва продуктив (гапириш, ёзиш) турларини ўзаро интеграциялаш асосида ўқитишга мўлжалланган ўйин-топшириқлар типологияси ишлаб чиқилган; мазкур типологияни таълим жараёнига жорий этишнинг босқичлари, дидактик шарт-шароитлари, топшириқларни танлаш мезонлари ҳамда улардан самарали фойдаланиш методикаси такомиллаштирилган;
“Аниқловчи ва қўриқловчи тизимлардан фойдаланиш бўйича қўмондонлик-муҳандислик фаолияти” йўналишига интеграциялашган инглиз тилини ўқитишга оид методик ишланмалар ишлаб чиқилган ва педагогик тажриба-синов жараёнида апробациядан ўтказилган; дескрипторларга асосланган баҳолаш натижалари таҳлили орқали таклиф этилган педагогик технологияларнинг курсантлар билиш (когнитив) фаоллиги, касбий коммуникатив компетентлиги ҳамда чет тилида касбий вазифаларни бажаришга тайёргарлик даражасини статистик жиҳатдан ишончли оширишга хизмат қилиши асосланган; шунингдек, инглиз тили ўқитувчилари учун дарснинг турли босқичларида касбий-соҳавий аутентик материаллар, ҳаракатли, дидактик, ролли ва имитацион ўйин-топшириқлардан мақсадли ва самарали фойдаланишни таъминловчи методик таъминот яратилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз тили дарсларида ҳарбий олий таълим муассасалари курсантларининг билиш фаоллигини оширишнинг назарий ва амалий жиҳатларини аниқлаш жараёнида эришилган илмий натижалар асосида:
инглиз тили дарсларида ҳарбий олий таълим муассасалари курсантларнинг билиш фаоллигини ошириш орқали уларнинг чет тилидаги эркин ва адекват нутқий мулоқот компетенсиясини ривожлантиришда тил материали (лангуаге материалс: граммар, воcабуларй, пронунcиатион) ҳамда нутқ фаолияти турлари (тйпес оф спееч аcтивитй: листенинг, реадинг, спеакинг, wритинг)ни ўқитишнинг замонавий, яъни CБЛ ва интерактив ёндашувларга асосланган “Летъс леарн Энглиш фор Эcономисц” дарслиги яратилди(Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 17-июлдаги 314-сонли буйруғига асосан нашр рухсатномаси). Дарсликда иқтисодиёт йўналишига мос материаллардан курсантларнинг билиш фаоллигини ошириш мақсадида фойдаланилди. Ундаги коммуникатив ва когнитив характерга эга бўлган топшириқлар курсантларнинг инглиз тилига бўлган қизиқишларини оширишга хизмат қилди (Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг 2025-йил 24-ноябрдаги №10362/Б рақамли маълумотномаси). Натижада, иқтисодий хавфсизлик таълим йўналишидаги курсантларнинг инглиз тили бўйича билиш фаоллигини ошириш орқали “Инглиз тили” фанининг ўқитиш сифати ошган.
диссертация иши натижаларидан ҳарбий олий таълим муассасалари “Махсус вазифаларни бажариш қўшинларининг қўмондонлик-тактик фаолияти” таълим йўналиши курсантларининг билиш фаоллигини оширишга хизмат қиладиган, соҳавий (CБИ) ва асл (аутҳентиc) материалларга асосланган “Милитарй Энглиш” номли қўлланма нашр қилинди(Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 25-июндаги 218-сонли буйруғига асосан нашр рухсатномаси). Натижада, “Махсус вазифаларни бажариш қўшинларининг қўмондонлик-тактик фаолияти” йўналиши курсантларининг грамматик, лексик, талаффуз кўникмалари, шунингдек, ўқиш, гапириш ва ёзув каби нутқ фаолияти турлари бўйича малакаларини шакллантириш, яъни уларнинг билиш фаоллигини оширишга хизмат қилди (Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси 2025-йил 24-ноябрдаги №10362/Б рақамли маълумотномаси). Натижада ундаги соҳавий, ижодий ва аутентик топшириқлар курсантларнинг инглиз тилига бўлган қизиқишини оширишда муҳим ўрин тутди.
диссертация иши натижаларидан ҳарбий олий таълим муассасалари “Махсус вазифаларни бажариш қўшинларининг қўмондонлик-тактик фаолияти” таълим йўналиши курсантларининг креатив тафаккурини, шунингдек, таҳлил қилиш, таснифлаш, синтез қилиш ва ўзини ўзи баҳолаш каби билиш фаоллиги кўрсаткичларини ривожлантиришга йўналтирилган ва тил материали (граммар, воcабуларй, пронунcиатион)ни интегратив асосда касбий йўналтирилган ҳолда ўқитишга мўлжалланган “Энглиш фор Милитарй” номли қўлланма нашр қилинди (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2022-йил 13-майдаги 166-сонли буйруғига асосан нашр рухсатномаси; Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси 2025-йил 24-ноябрдаги №10362/Б рақамли маълумотномаси). Натижада, “Махсус вазифаларни бажариш қўшинларининг қўмондонлик-тактик фаолияти” йўналиши курсантларининг грамматик, лексик, талаффуз кўникмалари, шунингдек, ўқиш, гапириш ва ёзув каби нутқ фаолияти турлари бўйича малакаларини шакллантириш, яъни уларнинг билиш фаоллигини оширишга хизмат қилди. Ундаги соҳавий ва ижодий топшириқлар курсантларнинг инглиз тилига бўлган қизиқишини оширишда муҳим ўрин тутди;
“Аниқловчи ва қўриқловчи тизимлардан фойдаланиш бўйича қўмондонлик-муҳандислик фаолияти” йўналиши курсантларининг креатив фикрлаши (cреативе тҳинкинг), таҳлил қилиш (аналйсис), таснифлаш (cлассифиcатион), синтез қилиш (сйнтҳесис) ҳамда ўзини ўзи баҳолаш (селф-ассессмент) каби билиш фаоллигининг юқори даражадаги когнитив кўрсаткичларини ривожлантиришга йўналтирилган, нутқ фаолиятининг рецептив (тинглаб тушуниш, ўқиш) ва продуктив (гапириш, ёзиш) турларини ўзаро интеграциялаш асосида ўқитишга мўлжалланган материаллар асосида “Энглиш фор Милитарй Энгинеерс 1” дарслиги яратилиб, ҳарбий алоқа муҳандислари йўналишидаги курсантларнинг тил материали(грамматика, лексика, талаффуз), шу билан бир қаторда ҳарбий алоқа соҳасига оид инглиз тилида ўқиш, гапириш ва ёзув каби нутқ фаолияти турлари бўйича кўникма ва малакаларини шакллантириш, яъни уларнинг билиш фаоллигини оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 25-июндаги 218-сонли буйруғига асосан нашр рухсатномаси; Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси 2025-йил 24-ноябрдаги №10362/Б рақамли маълумотномаси). Натижада, аниқловчи ва қўриқловчи тизимлардан фойдаланиш бойича қомондонлик-муҳандислик фаолияти йўналишидаги курсантларнинг инглиз тили бўйича билиш фаоллигини ошириш орқали “Инглиз тили” фанининг ўқитиш самарадорлиги ошган;
“Аниқловчи ва қўриқловчи тизимлардан фойдаланиш бойича қомондонлик-муҳандислик фаолияти” таълим йўналишига оид курсантларнинг билиш (когнитив) фаоллиги, касбий коммуникатив компетентлиги ҳамда чет тилида касбий вазифаларни бажаришга тайёргарлик даражасини оширишга хизмат қиладиган касбий-соҳавий аутентик материаллардан “Энглиш фор Милитарй Энгинеерс 2” каби дарслик яратилиб, ҳарбий алоқа муҳандислари йўналишидаги курсантларнинг тил материали(грамматика, лексика, талаффуз), шу билан бир қаторда ҳарбий алоқа соҳасига оид инглиз тилида ўқиш, гапириш ва ёзув каби нутқ фаолияти турлари бўйича кўникма ва малакаларини шакллантириш, яъни уларнинг билиш фаоллигини оширишда фойдаланилди (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил 14-апрелдаги 136-сонли буйруғига асосан нашр рухсатномаси; Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси 2025-йил 24-ноябрдаги №10362/Б рақамли маълумотномаси).Натижада, аниқловчи ва қўриқловчи тизимлардан фойдаланиш бойича қомондонлик-муҳандислик фаолияти йўналишидаги курсантларнинг инглиз тили бўйича билиш фаоллигини ошириш орқали «Инглиз тили» фанини ўқитиш самарадорлиги ошган