Умурова Маърифат Ёшиевнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бўлажак мусиқа маданияти ўқитувчиларида халқ қўшиқлари воситасида ватанпарварлик туйғусини ривожлантириш”, 13.00.01–Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.3.PhD/Ped3849.
Илмий раҳбар: Олимов Ширинбой Шарофович, педагогика фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Бухоро давлат университети, PhD.03/2025.27.12.Ped.08.04. 
Расмий оппонентлар: Адизов Бахтиёр Рахмонович педагогика фанлари доктори, профессор; Ярашев Жўрабек Тўраевич, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), профессор.
Етакчи  ташкилот: Қарши давлат университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади Талабаларда халқ қўшиқлари воситасида ватанпарварлик туйғусини ривожлантириш мазмунини илмий-назарий жиҳатдан ўрганиш  ҳамда мавзу юзасидан методик тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.        
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак мусиқа маданияти ўқитувчиларида ватанпарварлик туйғусини ривожлантиришнинг тузилмаси юксак онглилик ҳамда қадриятларга нисбатан мотивациясини ошириш босқичларининг мусиқий онг, ҳис-туйғу, эътиқод, маҳорат компонентлари мазмуни халқ қўшиқларининг синкретик хусусиятларига устуворлик бериш асосида педагогик феномен сифатида такомиллаштирилган; 
бўлажак мусиқа маданияти ўқитувчиларида ватанпарварлик руҳидаги мусиқий-маърифий фаолиятни амалга ошириш эҳтиёжини ривожлантириш, халқ қўшиқлари орқали миллий қадриятларга содиқликни шакллантириш, талабаларда ватанпарварлик туйғусини уйғотишнинг педагогик-психологик имкониятлари аниқлаштирилган;
бўлажак мусиқа маданияти ўқитувчиларида халқ қўшиқлари воситасида ватанпарварлик туйғусини ривожлантириш модели ватанпарварлик тарбияси жараёнининг илмийлик, узлюксизлик, тарихий ва маданий анъаналар узвийлиги каби тамойилларини аксиологик, шахсий-ривожлантирувчи ва гендер каби замонавий ёндашувлар асосида интеграциялашган тизим тарзида такомиллаштирилган;
аудитория ва аудиториядан ташқари машғулотлар жараёнида талабаларни халқ қўшиқлари воситасида ватанпарварлик туйғусини ривожлантириш самарадорлиги когнитив, мотивацион, эмоционал-ахлоқий ва хулқий-иродавий мезонлар асосида аниқланиб, олинган натижалар таҳлилига таянган ҳолда илмий-методик тавсиялар ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бўлажак мусиқа маданияти ўқитувчиларида халқ қўшиқлари воситасида ватанпарварлик туйғусини ривожлантиришга доир олиб борилган тадқиқот натижалари асосида: 
бўлажак мусиқа маданияти ўқитувчиларида ватанпарварлик туйғусини ривожлантиришнинг тузилмаси юксак онглилик ҳамда қадриятларга нисбатан мотивациясини ошириш босқичларининг мусиқий онг, ҳис-туйғу, эътиқод, маҳорат компонентлари мазмуни халқ қўшиқларининг синкретик хусусиятларига устуворлик беришга оид илмий хулосалар “Хор ва хоршунослик асослари” номли  ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Олий ва ўрта махсус таълим  вазирлигининг 2021-йил 28-августдаги 375-сон буйруғи, 375-060-рақамли гувоҳнома). Натижада, халқ қўшиқлари орқали ватанпарварлик туйғусини шакллантиришга йўналтирувчи ўқув жараёни мазмуни, методлари ва воситаларининг миллий-маданий контекстдаги уйғунлашуви таъминланиб, ушбу ёндашув педагогик амалиётга интеграциялаш учун илмий-методик асос бўлиб хизмат қилган; 
бўлажак мусиқа маданияти ўқитувчиларида ватанпарварлик руҳидаги мусиқий-маърифий фаолиятни амалга ошириш эҳтиёжини ривожлантириш, халқ қўшиқлари орқали миллий қадриятларга содиқликни шакллантириш, талабаларда ватанпарварлик туйғусини уйғотишнинг педагогик-психологик имкониятларига оид илмий асосланган маълумотлардан 2018-2022-йилларда бажарилган ОТ-Ф1-002 рақамли “Ёшларда миллий ғоя ва мафкуравий иммунитетни шакллантиришнинг психологик механизмлари”  мавзусидаги инновацион-тадқиқот лойиҳани амалга оширишда фойдаланилган (Бухоро давлат университетининг 2025 йил 26-июндаги 01-11-05/4076-сон маълумотномаси). Натижада мусиқа таълими жараёнида халқ қўшиқларидан самарали фойдаланиш орқали бўлажак ўқитувчиларда фуқаролик позицияси, миллий ғурур, ижтимоий масъулият ва касбий онгнинг уйғун ривожланишини таъминлайдиган психологик-педагогик шарт-шароитларни аниқлаштиришга хизмат қилган;
бўлажак мусиқа маданияти ўқитувчиларида халқ қўшиқлари воситасида ватанпарварлик туйғусини ривожлантириш модели ватанпарварлик тарбияси жараёнининг илмийлик, узлюксизлик, тарихий ва маданий анъаналар узвийлиги каби тамойилларини аксиалогик, шахсий-ривожлантирувчи ва гендер каби замонавий ёндашувлар асосида интеграциялашган тизим тарзида такомиллаштиришга доир умумлашма ва тавсиялар “Ўзбек халқ мусиқа ижоди” ўқув қўлланмаси мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар  вазирлигининг 2024-йил 29-майрдаги 194-сон буйруғи, 194-140-рақамли гувоҳнома). Натижада халқ қўшиқлари орқали ватанпарварлик тарбиясини амалга ошириш бўйича ўқув жараёнининг консептуал, мазмуний ва методик асосларини янада такомиллаштиришга хизмат қилган;
аудитория ва аудиториядан ташқари машғулотлар жараёнида талабаларни халқ қўшиқлари воситасида ватанпарварлик туйғусини ривожлантириш самарадорлиги когнитив, мотивацион, эмоционал-ахлоқий ва хулқий-иродавий мезонлар асосида аниқланиб, олинган методик хулоса ва тавсиялар “Болалар педагогикаси”, “Касбий педагогика ва психология”, “Касбий педагогика”, “Ўзбек халқ мусиқа ижоди” номли электрон дарсликлар мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий таълимни ривожлантириш тадқиқотлари марказининг 2025-йил 5-майлдаги 02-01-01-158-сонли маълумотномаси). Натижада, халқ қўшиқлари асосида ватанпарварлик туйғусини шакллантиришга доир ўқув жараёни мазмуни ва методик ёндашувлар такомиллашиб, тарбиявий таъсирнинг самарадорлигини оширишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish