Худойбердиева Нилуфар Рахимқуловнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Мотивацион ёндашув асосида ўқувчиларнинг тадбиркорликка оид кўникмаларини шакллантириш методикасини такомиллаштириш” 13.00.02 - Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (технологик таълим).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Ped9533.
Илмий раҳбар: Ишмуродова Гулбаҳор Измурадовна, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Шаҳрисабз давлат педагогика институти
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Бухоро халқаро университети, PhD.03/2026.10.04.Ped.43.02.
Расмий оппонентлар: Шабнами Юнус Юсуфзода, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент; Нозима Муқимовна Ҳамдамова, педагогика фанлари доктори (DSc).
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади мотивацион ёндашув асосида ўқувчиларнинг тадбиркорликка оид кўникмаларини шакллантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларида тадбиркорликка оид кўникмаларни шакллантиришнинг ташкилий-педагогик, методик ва эргономик шарт-шароитлари мотивацион, когнитив-рефлексив ҳамда фаолиятли босқичларни ўзаро мувофиқлаштириш, шунингдек, рақамли-методик таъминотни ривожлантириш асосида аниқлаштирилган;
ўқувчиларда тадбиркорликка оид кўникмаларни шакллантиришнинг методик модели мотивацион ёндашув устуворлигини таъминлаш, мақсадли, мазмуний, жараёнли ва натижавий компонентларнинг функсионал узвийлигини қарор топтириш ҳамда педагогик натижаларни прогностик баҳолаш имкониятларини кенгайтириш асосида такомиллаштирилган;
мотивацион ёндашув асосида ўқувчиларда тадбиркорликка оид кўникмаларни шакллантириш методикаси тадбиркорликка йўналтириб ўқитишнинг прогностик-таҳлилий ва ташкилий-методик функсияларини ривожлантириш, ўқув дастурлари мазмунини оптималлаштириш ҳамда рақамли таълим ресурсларидан мобил фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш асосида такомиллаштирилган;
ўқувчиларда тадбиркорликка оид кўникмаларнинг шаклланганлик даражалари маркетинг-тадбиркорлик, иқтисодий-ҳуқуқий ва ахборот-таҳлилий таянч компетенсияларга интегратив боғланган мотивацион, когнитив, фаолиятли ва рефлексив мезонлар ҳамда уларнинг сифат кўрсаткичларини дифференциаллаштириш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Мотивацион ёндашув асосида ўқувчиларнинг тадбиркорликка оид кўникмаларини шакллантириш методикасини такомиллаштириш бўйича ўтказилган тадқиқот натижалари асосида:
умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчиларида тадбиркорликка оид кўникмаларни шакллантиришнинг ташкилий-педагогик, методик ва эргономик шарт-шароитларини мотивацион, когнитив-рефлексив ҳамда фаолиятли босқичларни ўзаро мувофиқлаштириш ва рақамли-методик таъминотни ривожлантириш асосида аниқлаштиришга доир таклифлардан умумий ўрта таълим муассасаларида “Технология” фанини ўқитиш бўйича ўқув-методик таъминот ҳамда методик тавсиялар мазмунини такомиллаштиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2026-йил 8-июндаги 01/11-01/366-сон маълумотномаси). Натижада, яратилган педагогик шарт-шароитлар мактаб ўқувчиларида тадбиркорликка оид кўникмаларни самарали шакллантириш имконини берган.
ўқувчиларда тадбиркорликка оид кўникмаларни шакллантиришнинг методик модели мотивацион ёндашув устуворлигини таъминлаш, мақсадли, мазмуний, жараёнли ва натижавий компонентларнинг функсионал узвийлигини қарор топтириш ҳамда педагогик натижаларни прогностик баҳолаш имкониятларини кенгайтириш асосида такомиллаштиришга доир таклифлар “Газламалар материалшунослиги” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил “07” октябрдаги “387”-сонли нашр гувоҳномаси) ва “Газламаларга ишлов бриш практикуми”. Натижада, методик модел мактаб ўқувчиларининг тадбиркорликка оид кўникмаларини шакллантиришга хизмат қилган;
мотивацион ёндашув асосида ўқувчиларда тадбиркорликка оид кўникмаларни шакллантириш методикаси тадбиркорликка йўналтириб ўқитишнинг прогностик-таҳлилий ва ташкилий-методик функсияларини ривожлантириш, ўқув дастурлари мазмунини оптималлаштириш ҳамда рақамли таълим ресурсларидан мобил фойдаланиш имкониятларини кенгайтириш асосида такомиллаштирилга доир таклифлар “Мактаб ўқувчиларини маркетинг-тадбиркорлик, иқтисодий-ҳуқуқий ва ахборот-таҳлилий таянч компетенсияларини шакллантириш” номли тўгарак дастури мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2026-йил 8-июндаги 01/11-01/366-сон маълумотномаси). Натижада, такомиллаштирилган методика ўқувчиларининг тадбиркорликка оид кўникмаларини шакллантиришга хизмат қилган.
ўқувчиларда тадбиркорликка оид кўникмаларнинг шаклланганлик даражалари маркетинг-тадбиркорлик, иқтисодий-ҳуқуқий ва ахборот-таҳлилий таянч компетенсияларга интегратив боғланган мотивацион, когнитив, фаолиятли ва рефлексив мезонлар ҳамда уларнинг сифат кўрсаткичларини дифференциаллаштириш асосида такомиллаштиришга доир таклифлар электрон дарслик ва мобил иловар ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Адлия Вазирлигининг 25.08.2025-йил №54383 рақамли маълумотнома). Натижада, такомиллаштирилган баҳолаш механизми ўқувчиларининг тадбиркорликка оид кўникмаларини шакллантиришга хизмат қилган.