Толибова Гулноз Рустамовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Хорижий тилни интенсив ўқитишда коммуникатив компетенсияни шакллантириш (ўқув курслари мисолида)”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (инглиз тили).
Илмий раҳбар: Тешабаева Дилфуза Муминовна, филология фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети, DSc.03/2026.31.01.Ped.45.45.02.
Расмий оппонентлар: Жуманазаров Умид Умурзоқович, педагогика фанлари доктори, профессор; Курбанбаев Джавад Аминбаевич педагогика фанлари номзоди, профессор.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Ўқув курсларида инглиз тилини интенсив ўқитиш асосида коммуникатив компетенсийани шакллантиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инглиз тилини интенсив ўқитиш жараёнида тил ўрганувчиларнинг коммуникатив компетенсиясини шакллантиришга йўналтирилган педагогик-психологик (эҳтиёж → қизиқиш → рефлексивлик → когнитивлик → мослашувчанлик → шахсга йўналтирилганлик) компонентлар, реал коммуникатив вазиятларда компетенсия шаклланишига таъсир этувчи мотивацион-когнитив ва рефлексив-адаптив каби ички ва педагогик-методик ҳамда ташкилий-коммуникатив сингари ташқи омиллар аниқланган;
инглиз тилини интенсив ўқитишда коммуникатив компетенсияни шакллантиришнинг методик таъминоти даражавий-селектив матрикс, коммуникатив вазиятларни симуляциялаш технологияси ҳамда компетенсияга йўналтирилган индикаторлар структурасини таълим жараёнига функсионал-босқичли интеграция қилиш асосида такомиллаштирилган;
тил ўрганувчиларнинг коммуникатив компетенсиясини шакллантиришда микро, макро ва субектив даражадаги тўсиқларни бартараф этишга йўналтирилган эргономик ўқув муҳити, аутентик ресурслар ва шаффоф коммуникациянинг рефлексив-бошқарувчанлигини таъминлаш ҳамда ташкилий, амалий ва якуний-натижавий имплементация схемасидан иборат алгоритмик структура асосида ИКТК (интенсив-коммуникатив тармоқли калибрлаш) механизми ишлаб чиқилган;
интенсив ўқитиш методикасининг интегратив-дифференциал таълим муҳитида қўлланилиши тил ўрганувчиларни плаcемент тест натижалари асосида БКЎ (босқичли коммуникатив ўрганувчилар А1→Б1) ва ИКЎ (ижодий коммуникатив ўрганувчилар А2→Б2) гуруҳларига даражавий дифференциациялаш ҳамда когнитив-аффектив хусусиятларига мослаштириш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўқув курсларида хорижий тилни интенсив ўқитиш орқали тил ўрганувчиларнинг коммуникатив компетенсийасини шакллантириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
инглиз тилини интенсив ўқитиш жараёнида тил ўрганувчиларнинг коммуникатив компетенсиясини шакллантиришга йўналтирилган педагогик-психологик (эҳтиёж → қизиқиш → рефлексивлик → когнитивлик → мослашувчанлик → шахсга йўналтирилганлик) компонентлар, реал коммуникатив вазиятларда компетенсия шаклланишига таъсир этувчи мотивацион-когнитив ва рефлексив-адаптив каби ички ва педагогик-методик ҳамда ташкилий-коммуникатив сингари ташқи омиллар аниқланганлигига доир хулосалардан Ўзбекистон Ёшлар ишлари агентлиги томонидан ташкил этилган “Ибрат Фарзандлари” фундаментал лойиҳасида фойдаланилган (Ибрат Фарзандлари нодавлат нотижорат ташкилоти 2024-йил 13-майдаги 16-сон маълумотномаси). Натижада хорижий тилларни интенсив ўқитишда юзага келадиган қийинчиликларни (лингвистик, психологик ва методик) коммуникатив ёндашув орқали бартараф этиш ёʻллари аниқлаштирилган;
инглиз тилини интенсив ўқитишда коммуникатив компетенсияни шакллантиришнинг методик таъминоти даражавий-селектив матрикс, коммуникатив вазиятларни симуляциялаш технологияси ҳамда компетенсияга йўналтирилган индикаторлар структурасини таълим жараёнига функсионал-босқичли интеграция қилиш асосида такомиллаштирилганлигига оид хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институтида 2023–2024-йилларда бажарилган “Тизим” №37-06.06/12 шифрли амалий лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институтининг 2025-йил 13-июндаги 10/1219-сон маълумотномаси). Натижада интенсив ўқитиш орқали ўқув курсларида тил ўрганувчиларнинг коммуникатив компетенсиясини ривожлантириш самарадорлиги ортишига эришилган;
тил ўрганувчиларнинг коммуникатив компетенсиясини шакллантиришда микро, макро ва субектив даражадаги тўсиқларни бартараф этишга йўналтирилган эргономик ўқув муҳити, аутентик ресурслар ва шаффоф коммуникациянинг рефлексив-бошқарувчанлигини таъминлаш ҳамда ташкилий, амалий ва якуний-натижавий имплементация схемасидан иборат алгоритмик структура асосида ИКТК (интенсив-коммуникатив тармоқли калибрлаш) механизми ишлаб чиқилганлигига оид хулосалардан 2023–2025-йилларда Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетида амалга оширилган АЛ-672205602 рақамли “Кўзи ожизлар учун спеллинг аудио диcтионарй” номли амалий лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университетининг 2025-йил 8-майдаги 04-03/486-сон маълумотномаси). Натижада кўзи ожиз тил ўрганувчиларда юзага келадиган қийинчиликлар ечимига доир амалий тавсиялар асосида луғатлар ишлаб чиқилган;
интенсив ўқитиш методикасининг интегратив-дифференциал таълим муҳитида қўлланилиши тил ўрганувчиларни плаcемент тест натижалари асосида БКЎ (босқичли коммуникатив ўрганувчилар А1→Б1) ва ИКЎ (ижодий коммуникатив ўрганувчилар А2→Б2) гуруҳларига даражавий дифференциациялаш ҳамда когнитив-аффектив хусусиятларига мослаштириш асосида такомиллаштирилганлигига оид илмий натижалардан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида Германиянинг Гумболдт университети билан ҳамкорликдаги 2022–2025-йилларга мўлжалланган “Эрасмус+ Интернатионал КА107 Cредит мобилитй Кей аcтион 1- Мобилитй фор леарнерс анд стафф – Ҳигҳер эдуcатион студент анд стафф мобилитй” мавзусидаги лойиҳада фойдаланилган (Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 24-ноябрдаги 04/1-5648-сон маълумотномаси). Натижада интенсив таълим шароитида тил ўрганувчиларнинг тил материалини тезкор қабул қилиши, вазиятга мос нутқ бирликларини танлаши, мазмунни аниқ етказиши ва ижтимоий-лисоний мослашув имкониятлари кенгайтирилган.