Кабулова Умида Сайидмахамадовнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи):
“Турғун бирликларнинг структур-семантик динамикаси ва суперфразали бутунликлар тизими”, 10.00.11 – “Амалий ва компютер лингвистикаси” (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2026.2.DSc/Fil.742.
Илмий маслаҳатчи: Шахабитдинова Шохида Хошимовна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат чет тиллари институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат чет тиллари институти, DSc.03/2025.27.12.Fil.32.02.
Расмий оппонентлар: Усмонов Фарход Фахриддинович, филология фанлари доктори, доцент; Абузалова Мехри Кадировна, филология фанлари доктори, профессор; Умарова Наргизахон Рустамовна, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади турғун бирликлар таркибидаги компонентларни аниқлаш ҳамда уларнинг суперфразали бутунликлар (мураккаб синтактик бутунликлар) таркибида матн ҳосил қилувчи ва маъно кўламини кенгайтирувчи функсионал хусусиятларини тизимли равишда асослаб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
паремияларнинг таркибий-семантик ўзгаришлари (мақоллар тузилишини кенгайтириш, мақоллар тузилишини қисқартириш, уларнинг таркибий қисмларини алмаштириш ҳамда бирлаштирилган таркибий-семантик трансформациялар) очиб берилган;
афоризм оддий синтактик тузилиш туфайли, сўзларнинг минимал сони туфайли энг ифодали ва нутқий фаол бўлишида боғловчи ва боғловчи сўзларнинг семантик ва стилистик юки, конструктив функсияси: улар гапга воқеалар кетма-кетлигининг қўшимча соясини, ўзаро истисно соясини олиб келиши, бўлинувчи муносабатларни ифодалаши, шу муносабат билан қисқалик тушунчаси баёнотдаги нафақат сўзлар, балки синтактик боғланишлар сони билан ҳам боғлиқ бўлиши кераклиги очиб берилган;
суперфразали бирликлар (СФБ) (масал, латифа, эртак) икки ёки ундан ортиқ мустақил гаплардан ташкил топган, лекин мазмун жиҳатидан ўзаро чамбарчас боғланган нутқ парчаси, кичик матн сифатида бир-биридан ҳажми (катта-кичиклиги) ва мураккаблиги билан ажралиб туриб, битта элементар саҳнани тасвирлаши жиҳатидан турғун бирлик сифатида баҳоланган. Суперфразали бирликлар фақат мақол ва қисқа латифалар билангина чекланмай, балки улар каттароқ шаклдаги бирликлар — масаллар, топишмоқлар, сюжетли латифалар ва турлича эртаклар (масалан, новелла сифатидаги эртаклар, афсонавий эртаклар, сеҳрли эртаклар, ҳайвонга хос эртаклар)ни ҳам ўз ичига олиши асослаб берилган;
клишеланган матнларнинг ўз таркибига икки, уч ёки ундан кўп кичик қисмларни бирлаштириши ва супермураккаб клишеларни ҳосил қилиши ҳамда бу сингари супермураккаб клишеларга – мураккаб синтетик шаклларни ўзида бирлаштирган синтетик ҳамда грамматик шаклларни ўзида бирлаштирган аналитик, ҳамда ўзида аралаш ҳам синтетик, ҳам аналитик шаклларни бирлаштирган турфа эртакларнинг структур тузилиши ёритиб берилган;
эртакнинг медиал (ўрта) қисмида келадиган қолип – иборалар эртак тизимини ушлаб турувчи назарий-структур элементлар эканлиги исбот қилинган ҳамда эртакларнинг структур тузилиши ва улардаги воқеалар кетма-кетлиги турғун қолип сифатида ўрганилиб, уларнинг бир хил тузилишга эга эканлиги аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Турғун бирликларнинг структур-семантик динамикаси ва суперфразали бутунликлар тизими юзасидан олинган илмий натижалар ва амалий таклифлар асосида:
диссертация илмий натижаларидан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2022-2024-йилларда амалга оширилган ИЛ-402104209 рақамли “Ахборот-қидирув тизимлари (Гоогле, Яндех, Гоогле транслате) учун автоматик ишлов бериш воситаси – ўзбек тилининг морфолексикони ва морфологик анализатори дастурий воситасини яратиш” мавзусидаги инновацион лойиҳада фойдаланилган (Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2026-йил 7-апрелдаги01-11864-сон маълумотномаси). Жумладан, афоризм оддий синтактик тузилиш туфайли, сўзларнинг минимал сони туфайли энг ифодали ва нутқий фаол бўлишида боғловчи ва боғловчи сўзларнинг семантик ва стилистик юки, конструктив функсияси: улар гапга воқеалар кетма-кетлигининг қўшимча соясини, ўзаро истисно соясини олиб келиши, бўлинувчи муносабатларни ифодалаши, шу муносабат билан қисқалик тушунчаси баёнотдаги нафақат сўзлар, балки синтактик боғланишлар сони билан ҳам боғлиқ бўлиши самарадорлиги аниқланган. Тадқиқот доирасида соҳага йўналтирилган оғзаки нутқ компетенсиясини ривожлантиришнинг таркибий босқичлари амалиётга жорий этилди. Мазкур методика асосида ишлаб чиқилган тил назарияси тизими ва замонавий дидактик воситалардан таълим жараёнида фойдаланилган;
эртакнинг медиал (ўрта) қисмида келадиган қолип – иборалар эртак тизимини ушлаб турувчи назарий-структур элементлар эканлиги исбот қилинди ҳамда эртакларнинг структур тузилиши ва улардаги воқеалар кетма-кетлиги турғун бирлик сифатида ўрганилиб, уларнинг бир хил тузилишга эга эканлиги тўғрисидаги илмий хулосалари ва материалларидан Германиянинг “А&А Аусбилдунг унд Арбеит Плус ГмбҲ” (Бремен) марказида халқаро ҳамкорлик протоколларини такомиллаштириш ҳамда корпоратив мулоқот стандартларини оптималлаштиришда назарий-методологик асос сифатида фойдаланилган (Германия, “Аусбилдунг унд Арбеит плус ГмбҲ” марказининг 2026-йил, 8-апрелдаги 29 28207-сон маълумотномаси). Натижада эртакнинг медиал қисмида келадиган қолип – иборалар эртак тизимини ушлаб турувчи назарий-структур элементлари ёритилган;
турғун бирликлар, клишеланган матнлар, улар ўз таркибига икки, уч ёки ундан кўп кичик қисмларни бирлаштириши ва супермураккаб клишеларни ҳосил қилиши ҳамда бу сингари супермураккаб клишеларга – мураккаб синтетик шаклларни ўзида бирлаштирган синтетик, грамматик шаклларни ўзида бирлаштирган аналитик, ҳамда ўзида аралаш синтетик, аналитик шаклларни бирлаштирган турфа эртакларнинг структур тузилишини тавсифлашга доир илмий хулосаларидан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида бажарилган АМ-Ф3-201908172 рақамли “Ўзбек тилининг таълимий корпусини яратиш мавзуси” (2020-2023) мавзусидаги амалий “Турғун бирликларнинг структур-семантик динамикаси ва суперфразали бутунликлар тизими” мавзусидаги диссертация тадқиқоти натижаларидан (Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2026-йил 07-апрелдаги 01-1867-сон маълумотномаси). Ушбу натижалар оғзаки нутқ компетенсиясини ривожлантиришда қўлланиладиган тил материалларини саралаш, уларни мавзуий жиҳатдан тизимлаштириш ҳамда самарали ўқув жараёнига интеграция қилишда муҳим илмий-амалий манба сифатида хизмат қилди;
диссертациянинг илмий натижалари ва материалларидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмаси “Ўзбекистон” телерадиоканали томонидан тайёрланган “Таълим ва тараққиёт”, “Миллат ва маънавият”, “Адабий жараён”, “Жаҳон адабиёти” номли дастурлар ссенарийсини тайёрлашда (2026-йил, март ва апрел ойларида) фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2026-йил 8-апрелдаги 05-09-641-сон маълумотномаси). Хусусан, тадқиқотда суперфразали бирликлар (СФБ) (масал, латифа, эртак) икки ёки ундан ортиқ мустақил гаплардан ташкил топган, лекин мазмун жиҳатидан ўзаро чамбарчас боғланган нутқ парчаси, кичик матн сифатида бир-биридан ҳажми (катта-кичиклиги) ва мураккаблиги билан ажралиб туриб, битта элементар саҳнани тасвирлаши жиҳатидан турғун бирлик сифатида баҳоланган. Суперфразали бирликлар фақат мақол ва қисқа латифалар билангина чекланмай, балки улар каттароқ шаклдаги бирликлар — масаллар, топишмоқлар, сюжетли латифалар ва турлича эртаклар (масалан, новелла сифатидаги эртаклар, афсонавий эртаклар, сеҳрли эртаклар, ҳайвонга хос эртаклар)ни ҳам ўз ичига олишини асослаб бериш каби жиҳатларига эътибор берилган. Натижада, эшиттиришларнинг илмий, риторик савияси ортган ҳамда ибораларнинг ўзгаришига сабаб бўлувчи тил ички қонуниятлари (лингвистик) ва тилдан ташқари, яъни ижтимоий-маданий (экстралингвистик) омиллари ёритилган. Фразеологизмларнинг ички маъно тузилиши ва ташқи қобиғида юз берадиган янгиланишларнинг конкрет воситалари ҳамда методларини далиллаш орқали ўрганилганлиги таъминлаган;
Қарши давлат университетида 2021-2023-йилларда амалга оширилган СУЗ-800 -21ГР-3181 “Реинфорcинг Энглиш Лангуаге cомпетенcе ат Карши Стате Университй” номли халқаро грант лойиҳаси доирасида паремияларнинг таркибий-семантик ўзгаришлари (мақоллар тузилишини кенгайтириш, мақоллар тузилишини қисқартириш, уларнинг таркибий қисмларини алмаштириш ҳамда бирлаштирилган таркибий-семантик трансформациялар) далилланган ва диссертациянинг илмий натижаларидан фойдаланилган (Қарши давлат университетининг 2026-йил 22-апрелдаги 04/3913-сон маълумотномаси). Натижада, паремияларнинг таркибий-семантик ўзгаришлари (мақоллар тузилишини кенгайтириш, мақоллар тузилишини қисқартириш, уларнинг таркибий қисмларини алмаштириш ҳамда бирлаштирилган таркибий-семантик трансформациялар) далилланган.