Давлатова Ҳулкарой Уктамовнанинг    
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): 
“Болалар нутқининг онтогенези ҳамда лингвокогнитив хусусиятларига рақамли медиа муҳит таъсири”, 10.00.11 – Амалий ва компютер лингвистикаси (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.4.DSc/Fil1110.
Илмий маслаҳатчи: 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат чет тиллари институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат чет тиллари институти, DSc.03/2025.27.12.Fil.32.02.
Расмий оппонентлар: Ахророва Рузихон Усмановна, филология фанлари доктори, доцент; Аҳмедова Меҳринигор Баҳодировна, филология фанлари доктори, профессор; Бахриддинова Башорат Мадиевна, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Наманган давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади рақамли медиа муҳити омиллари таъсирида болалар нутқ онтогенезида юз бераётган лисоний ва когнитив ўзгаришларнинг психолингвистик механизмларини аниқлаш ҳамда замонавий болалар лисоний шахсияти шаклланишининг лингвокогнитив мезонларини белгилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
тил ўзлаштириш жараёни биологик, психологик ва ижтимоий омилларнинг ўзаро таъсири натижасида тилни ўзлаштиришдаги индивидуал когнитив тафовутлар медиасиз ҳамда медиа воситаларидан фойдаланадиган ижтимоий муҳитда оʻсаётган болаларда тилни оʻзлаштириш жараёнига биологик, психологик ва ижтимоий омиллар таъсири остида фонетик дифференциация, лексик бойлик, синтактик структурани автоматлаштириш ва прагматик компетенсиянинг шаклланишидаги индивидуал-когнитив дифференциацияланиш динамикаси далилланган;
рақамли медиа шароитида шаклланаётган болалар нутқ онтогенезининг лингвокогнитив модели яратилган ва ушбу муҳитда болалар нутқ компетенсиясининг лингвистик, коммуникатив ҳамда услубий таркибий қисмлари (билим, қобилият ва фаолият усуллари) лисоний шахсиятнинг когнитив ва ижтимоий хусусиятлари билан узвий боғлиқлиги илмий асосланган;  
болалар истеъмол қилаётган рақамли медиа контент (мултфилмлар, интерактив ўйинлар, видео-блоглар) таркибидаги тил бирликларининг уларнинг лексик, семантик ва консептуал тафаккурини шакллантирувчи лингвокогнитив механизмлари аниқланган; лисоний ижтимоийлашув жараёнининг болалик ва ўспиринлик босқичларидаги интенсив динамикаси ҳамда ушбу жараёнда рақамли медиа таъсирини мувозанатлаштирувчи оилавий муҳитнинг регулятив (тартиблаштирувчи) вазифаси илмий аниқланган;
медиали ва медиасиз гуруҳларда болаларнинг тилни эгаллаш когнитив параметрлари ўртасидаги тафовутларни баҳолашга хизмат қилувчи комплекс кўрсаткичлар (эътибор назорати, ишчи хотира, имплицит ўрганиш ва лингвистик инпут сифати) тизимлаштирилган ҳамда уларнинг лингвокогнитив хусусиятлари далилланган; 
ижтимоий медиа икки хил таъсирга эгалиги: агар у тил муҳитини яратиш, масалан, реал мулоқот, гуруҳ ишлари, тил алмашинуви учун қўлланилса, прагматик компетенсия сезиларли ошиши, аммо фақат пассив кузатув ёки қисқа хабарлар алмашинуви билан чекланилса, натижа чекланган бўлиши; экранли қурилмалар орқали таълимий контент, яъни боланинг когнитив фаолиятини рағбатлантириш мақсадида узатилган материаллар (АҚШда “Дора тҳе Эхплорер” болалар таълимий анимацион сериали, “Блуеъс Cлуес” дастури, Ўзбекистон МТРКнинг “Болажон” телеканалида “Қувноқ болалик” – эртак ва ўйинлар асосида тил бойитувчи кўрсатув, “Рангли олам” – ранглар, шакллар, табиат ва сўз бойлигини ривожлантирувчи дастур) тил кўникмаларига ижобий таъсир кўрсатиши  аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Турғун бирликларнинг структур-семантик динамикаси ва суперфразали бутунликлар тизими юзасидан олинган илмий натижалар ва амалий таклифлар асосида:
рақамли муҳитда вояга етаётган болаларнинг нутқ онтогенези лингвокогнитив ёндашув асосида комплекс таҳлил қилинган, нутқ компетенсияси шаклланаётган тил соҳибининг когнитив, ижтимоий ва шахсий тавсифига кўра лингвистик, коммуникатив ва услубий жиҳатдан ўзаро боғлиқ бўлган хусусиятларининг (билим, қобилият ва кўникмалар, фаолият усуллари) тўпламига оид хулосалардан Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2022-2024-йилларда амалга оширилган ИЛ-402104209 рақамли “Ахборот-қидирув тизимлари (Гоогле, Яндех, Гоогле транслате) учун автоматик ишлов бериш воситаси – ўзбек тилининг морфолексикони ва морфологик анализатори дастурий воситасини яратиш” мавзусидаги инновацион лойиҳада фойдаланилган (Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2026-йил 07-апрелдаги 01-1866-сонли маълумотномаси) Натижада медиа контент орқали болаларнинг тил ва тафаккурига таъсир қилувчи когнитив модел ва консептлар тизими шакллантирилган;
тил ўзлаштириш жараёни биологик, психологик ва ижтимоий омилларнинг ўзаро таъсири натижасида тилни ўзлаштиришдаги индивидуал когнитив тафовутлар медиасиз, яъни болалар рақамли технологиялар, аудио-видео воситалар, инетрнет ва бошқа медиа манбаларидан фойдаланмайдиган ва медиа воситаларидан фойдаланадиган ижтимоий гуруҳларда фонетик дифференциасия, лексик бойлик, синтактик тузилмаларни автоматлаштириш ёки прагматик компетенсияни тузиш каби когнитив ривожланиш хусусиятларининг шаклланишга доир хулоса ва илмий натижалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида бажарилган АМ-Ф3-201908172 рақамли “Ўзбек тилининг таълимий корпусини яратиш мавзуси” (2020-2023) мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2026-йил 07-апрелдаги № 01-1865-сонли маълумотномаси) Натижада рақамли муҳитда шаклланаётган болалар нутқининг лингвокогнитив таҳлилига асосланиб, ривожланишини мониторинг қилиш мезонлари очиб берилган;
рақамли муҳитда вояга етаётган нутқ компотенсияси шаклланаётган тил соҳибининг когнитив, ижтимоий ва шахсий тавсифига кўра лингвистик, коммуникатив ва услубий жиҳатдан ўзаро боғлиқ хусусиятларига оид илмий хулосаларидан А.Авлоний номидаги педагогларни касбий ривожлантириш ва янги методикаларга ўргатиш миллий-миллий тадқиқот институтига бажарилган Халқ таълими вазирининг 2023-йил 18 майдаги 156-сон буйруғи асосида 2023-2024-йилларда бажарилиши назарда тутилган АИ-201704 “Умумтаълим муассасалари битирувчиларининг она-тили (ўзбек тили) фани бўйича малакасини баҳолаш ҳамда 14 та фандан тест тизимини ишлаб чиқиш” номли фундаментал лойиҳасида фойдаланилган (А.Авлоний номидаги педагогларни касбий ривожлантириш ва янги методикаларга ўргатиш миллий-миллий тадқиқот институтининг 2026-йил 12 январдаги 03-17-09-993-сонли маълумотномаси) Натижада лойиҳанинг илмий-амалий таъминоти мустаҳкамланган;
болалар фойдаланаётган рақамли медиа контент (мултфилмлар, интерактив ўйинлар, видео-блоглар) асосида уларнинг лексик, семантик ва консептуал тафаккурига таъсир кўрсатувчи тил бирликлари таҳлил қилинган, оиланинг бола шахсиятига регулятив таъсири мавжудлиги, лисоний ижтимоийлашув жараёни шахснинг бутун ҳаёти давомида, айниқса болалик ва ўспиринлик даврида интенсив равишда давом этишига доир илмий хулоса ва натижалардан Қарши давлат университетида 2021-2023 йилларда амалга оширилган СУЗ-800-21ГР-3181 “Реинфорcинг Энглиш Лангуаге cомпетенcе ат Карши Стате Университй” номли халқаро грант лойиҳасида фойдаланилган (Қарши давлат университетининг 2026-йил 09-апрелдаги № 01-1978-сонли маълумотномаси) Натижада болалар нутқининг ривожланиш қонуниятлари аниқланиб, унинг лингвистик ва когнитив хусусиятлари очиб берилган;
тадқиқотда суперфразали бирликлар (СФБ) (масал, латифа, эртак) икки ёки ундан ортиқ мустақил гаплардан ташкил топган, лекин мазмун жиҳатидан ўзаро чамбарчас боғланган нутқ парчаси, кичик матн сифатида бир-биридан ҳажми (катта-кичиклиги) ва мураккаблиги билан ажралиб туриб, битта элементар саҳнани тасвирлаши жиҳатидан турғун бирлик сифатида баҳоланган. Суперфразали бирликлар фақат мақол ва қисқа латифалар билангина чекланмай, балки улар каттароқ шаклдаги бирликлар — масаллар, топишмоқлар, сюжетли латифалар ва турлича эртаклар (масалан, новелла сифатидаги эртаклар, афсонавий эртаклар, сеҳрли эртаклар, ҳайвонга хос эртаклар)ни ҳам ўз ичига олишини асослаб бериш каби жиҳатларига эътибор берилган. Натижада, эшиттиришларнинг илмий, риторик савияси ортган ҳамда ибораларнинг ўзгаришига сабаб бўлувчи тил ички қонуниятлари (лингвистик) ва тилдан ташқари, яъни ижтимоий-маданий (экстралингвистик) омиллари ёритилган. Фразеологизмларнинг ички маъно тузилиши ва ташқи қобиғида юз берадиган янгиланишларнинг конкрет воситалари ҳамда методларини далиллаш орқали ўрганилганлиги таъминлаган (2026-йил, 8-апрел, 05-09-641-сон маълумотномаси);
медиа воситалари билан мулоқоқт қилувчи болаларнинг нутқида тилни идрок этиш, қайта ишлаб чиқиш ва нутқий ифода қилиш босқичларида юзага келаётган ўзгаришларнинг персептив, консептуализация, когнитив қайта ишлаш ва дискурсив моделлаштиришга асосланган лингвокогнитив доир хулоса ва илмий натижалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг  “Маҳалла” телерадиоканали орқали намойиш қилинган “Кун нафаси”, “Контекст”, “Минбар” кўрсатувларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг  “Маҳалла” телерадиоканалининг 2026-йил 10-апрелдаги 01-20-1514-сон маълумотномаси). Натижада эшиттиришларнинг илмий савияси ортган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish