Ботирова Адиба Эркиновнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбек тили таълимий корпуси учун грамматик ўқув луғатларининг лингвистик асослари”, 10.00.11 – Амалий ва компютер лингвистикаси (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.4.DSc/Fil503.
Илмий раҳбар: Менглиев Бахтиёр Ражабович, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат чет тиллари институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат чет тиллари институти, DSc.03/2025.27.12.Fil.32.02.
Расмий оппонентлар: Шахобиддинова Шохида Хошимовна, филология фанлари доктори, профессор; Абжалова Манзура Абдурашетовна, филология фанлари доктори, профессор, Акбарова Зуҳра Акмалжоновна, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек тили таълимий корпуси яратиш учун грамматик ўқув луғатининг лингвистик асосларини шакллантириш ва грамматик ўқув луғати тузиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат..
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
тажрибаларга таянган ҳолда жаҳон тажрибаларини ўрганиш асносида ўзбек тили таълимий корпуси учун электрон грамматик ўқув луғатини яратишнинг илмий ва назарий асослари ишлаб чиқилган;
таълимий корпуснинг умумий талабларига таянган ҳолда грамматик ўқув луғатлар лексик бирликларининг маълумотлар базасини тайёрлаш ҳамда морфологик ва синтактик хусусиятларидан келиб чиқиб грамматик луғатларни яратиш бўйича автоматлашган ва оптималлаштирилган механизм тавсия қилинган;
ўрганувчиларнинг даражаси, ёши ва қўлланилиш нуқтасига мос равишда грамматик ўқув луғатларнинг тузилиши ва таснифи асосида сўз бойлигини шакллантириш тамойилларига мос ўқув луғати базасини яратишнинг илмий ва услубий асослари ишлаб чиқилган;
умумий ўрта таълим мактаби ўқувчилари учун мулоқотда фаол қўлланадиган сўз туркумларидан лексик бирликларни танлаш асосида мултимедиали грамматик ўқув луғат тузиш механизми ишлаб чиқилган;
лексик бирлик қиймат – жуфтлиги тамойили асосида ўзбек тили таълимий корпуси учун электрон грамматик ўқув луғатини яратиш бўйича лингвистик асослари ишлаб чиқилган;
ўқув луғатларини лингвистик тадқиқ этиш асносида уларнинг таълимий корпус учун тилни рақамлаштиришда ва автоматлаштиришда ўта конструктив ечим эканлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек тили таълимий корпуси учун грамматик ўқув луғатларнинг лингвистик асосларини ишлаб чиқиш доирасида олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида қуйидаги ишлар амалга оширилган:
диссертациянинг электрон грамматик ўқув луғатларнинг тузилиши ва таснифи, сўзлик қисмини шакллантириш тамойиллари асосида фойдаланувчи ёшига, қўлланилиш мақсадига мос лексик максимум ҳамда мултимедиали электрон луғат яратишнинг методологик асосларини ишлаб чиқиш, мултимедиали грамматик электрон ўқув луғатларини миллий тил корпусига боғлаш тўғрисидаги асосий воситалардан бири сифатида тадқиқ қилинишига доир қарашлар таҳлилига ҳам мурожаат қилинган. Давлат илмий-техник дастурлари доирасидаги 2020–2023-йилларда амалга оширилган АМ-ФЗ-201908172. “Ўзбек тилининг таълимий корпусини яратиш” номли грант лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзнек тили ва адабиёти университетининг 2024-йил 8-майдаги 04/1-1216-сон маълумотномаси). Натижада корпуслар грамматик ўқув луғатларини яратишга доир тадқиқотларни ўрганиш асосида ўзбек тилида грамматик ўқув луғатлар яратишнинг илмий-назарий асослари ишлаб чиқилган, матнлар тадқиқий методологиясига доир янги назарий қарашлар билан бойитилган.
диссертация натижаларидан Давлат илмий-техник дастурлари доирасидаги Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021–2023-йилларда бажарилган ПЗ-2020042022 “Туркий тилларнинг лингводидактик электрон платформасини яратиш” мавзусидаги лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзнек тили ва адабиёти университетининг 2024-йил 8-майдаги 04/1-1216-сон маълумотномаси). Натижада тадқиқот хулосалари асосида чиқарилган таклиф ва тавсияларнинг амалиётга тадбиқ этилиши юзасидан эришилган ижобий натижалар амалий лойиҳа доирасида электрон платформа, назарий ва амалий материаллар тайёрлашда муҳим манба бўлиб хизмат қилган.
диссертацияси натижаларидан Давлат илмий-техник дастурлари доирасидаги Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2019–2021-йилларда бажарилган И-ОТ-2019-42 “Ўзбек ва инглиз тилларининг электрон (Инсон қиёфаси, феъл атвори, табиат ва миллий тимсоллар тасвири) поетик луғатини яратиш” мавзусидаги лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзнек тили ва адабиёти университетининг 2024-йил 15-майдаги 04/1-1275-сон маълумотномаси). Натижада электрон грамматик ўқув луғатларни яратишга доир тадқиқотларни ўрганиш асосида ўзбек тилида поетик луғатлар яратишнинг илмий-назарий асослари ишлаб чиқилган, матнлар тадқиқий методологиясига доир янги назарий қарашлар билан бойитилган.
тадқиқотнинг грамматик ўқув лугатларини яратишга доир тадқиқотларини ўрганиш асосида ўзбек тилида грамматик ўқув луғатлар яратишнинг илмий-назарий асослари ишлаб чиқилган таклифидан ўзбек тили ўқув лексикография тармоғини ривожлантириш, замонавий, янги авлод ўқув луғатларини тузиш ҳамда уларнинг электрон шаклларини ва соҳалар бўйича атамалар луғатини яратиш вазифасини ижро этишда ҳамда ўзбек тилига оид барча илмий, назарий ва амалий маълумотларни ўзида жамлаган электрон кўринишдаги ўзбек тили миллий корпусини яратишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбек тилини ривожлантириш жамғармасининг 2023-йил 15-мартдаги 166-сонли далолатномаси). Натижада мазкур диссертация хулосалари асосида ишлаб чиқилган таклиф ва тавсиялар ўзбек лексикографиясини, миллий тил ҳамда таълимий корпусларини яратишда, атамашуносликни ривожлантиришда, сўз ва атамаларнинг лингвистик экспертизасини ўтказишда хизмат қилган.
тадқиқотнинг корпуснинг умумий талаблари даражасида грамматик ўқув луғат, электрон луғат базаси тайёрланган, унинг мавжуд бошқа шаклларидан фарқли томонлари сўз миқдори ва лингвистик таҳлил имкониятида эканлиги, илмий асосланган янги сўз ва атамаларни расмий истеъмолга киритиш ҳамда тилнинг грамматик, хусусан, морфологик сатҳини ҳам лингивстик ҳам методик жиҳатдан ўрганишни қулайлаштириш мақсадида ўқув луғатлари, мулоқотда фаол қўлланувчи сўз туркумлари асос сифатида танланган мазкур мустақил сўз туркумлари тилнинг лисоний тадқиқи, таълимий имкониятини юзага чиқаришда катта аҳамиятга эгалиги тўғрисидаги тушунчалар илгари сурилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбек тилини ривожлантириш жамғармасининг 2022-йил 20-декабрдаги 30/1-2308-сонли далолатномаси).. Натижада ушбу амалий натижалар асосида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020-йил 29-январдаги қарори билан тасдиқланган “Атамалар комиссиясининг фаолиятини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Низомнинг 2-боби 1-банди иккинчи хатбошини, Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 28-ноябрдаги 662-сон қарори билан тасдиқланган “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини лингвистик экспертизадан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги Низомнинг 2-боб, 3-4-хатбошиларини ишлаб чиқишда фойдаланилган.