Юсупов Лутфилло Сайиттураевичнинг    
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.    Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Инглиз тили ўргатишда ўқувчиларнинг креатив компетенсиясини мотивацион ёндашув асосида ривожлантириш (академик лицейлар мисолида)”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (инглиз тили) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.1.PhD/Ped12335.
Илмий раҳбар: Юсупова Шоҳидахон Жалолдиновна, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат педагогика институтида бажарилган.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат чет тиллари институти, PhD.03/2025.27.12.Ped.32.01.
Расмий оппонентлар: Тошбоева Барнохон Одилжоновна, педагогика фанлари доктори, профессор; Аббосова Наргиза Кабиловна, педагогика фанлари фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади академик лицей ўқувчиларининг инглиз тили машғулотларида креатив компетенсиясини мотивацион ёндашув асосида ривожлантириш методикасини такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
академик лицей ўқувчиларининг инглиз тили машғулотларида креатив компетенсиясини ривожлантиришга қаратилган мотивацион ёндашув асосидаги тўрт босқичли методик модел (креатив фикрлашни шакллантириш, креатив ҳаракатларни ривожлантириш, креатив фаолиятни ташкил этиш ва креатив маҳсулот яратиш босқичлари) ишлаб чиқилган; 
академик лицей ўқувчиларининг креатив компетенсиясини ривожлантиришга та'сир этувчи мотивацион ва педагогик омиллар ҳамда ушбу жараёнга тўсқинлик қилувчи дидактик қийинчиликлар тизимлаштирилган;
академик лицей ўқувчиларининг креатив компетенсиясини ривожлантиришга хизмат қилувчи, аутентиклик, илмийлик, визуаллик, ғоявийлик, мақсадлилик ва ёш хусусиятларига мослик тамойилларига асосланган методик модел ҳамда  машқ ва топшириқлар тизими ишлаб чиқилган;
академик лицей ўқувчиларининг креатив компетенсиясини баҳолаш учун мотивацион ва креатив-операцион компонентларга асосланган ҳамда равонлик, мослашувчанлик, оригиналлик ва мукаммаллик кўрсаткичларини қамраб олувчи диагностик рубрика ишлаб чиқилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Академик лицей ўқувчиларининг инглиз тили машғулотларида креатив компетенсиясини ривожлантиришга қаратилган мотивацион ёндашув асосидаги методик модел, машқ ва топшириқлар тизими ҳамда амалий тавсиялар асосида:
академик лицей ўқувчиларининг инглиз тили машғулотларида креатив компетенсиясини ривожлантиришга қаратилган мотивацион ёндашув асосидаги тўрт босқичли методик модел материалларидан “ЭРАСМУС+ Cапаcитй Буилдинг Прожеcт 101129076 ЭМПОWЕР: Wомен Энтрепренеуршип, Эмпоwермент, Эмплоябилитй анд Селф-cонфиденcе” лойиҳаси доирасида чет тилларини ўрганиш кўникмаларини ривожлантириш мақсадида фойдаланилган (“ЭРАСМУС+ Cапаcитй Буилдинг Прожеcт 101129076 ЭМПОWЕР” лойиҳаси координатори маълумотномаси). Натижада лойиҳа доирасидаги инглиз тили машғулотларида креатив компетенсияни ривожлантиришга йўналтирилган фаолиятлар орқали ўқувчиларнинг ижодий фикрлаши, танқидий таҳлил қилиш, мустақил қарор қабул қилиш ва оригинал ғояларни илгари суриш кўникмаларини ривожлантиришга эришилган;
ишлаб чиқилган “Cреативе Энглиш” ўқув-методик қўлланмасидан академик лицейларнинг инглиз тили машғулотларида ўқувчиларнинг креатив компетенсиясини мотивацион ёндашув асосида ривожлантиришга хизмат қилувчи қўшимча методик манба сифатида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2025-йил, 14-Апрел “136”-сонли буйруқ асосидаги №194467 қайд рақамли нашр рухсатномаси). Натижада академик лицейларнинг инглиз тили дарсларида амалдаги ўқув дастури ва асосий дарсликлар мазмунини креатив топшириқлар, коммуникатив машқлар, лойиҳа ишлари, бошқотирма, анаграмма, креатив ёзув ва рефлексив саволлар билан бойитиш, шунингдек, ўқувчиларнинг инглиз тилига қизиқиши, ижодий фикрлаши, мустақил фикр билдириши ҳамда тил материалларидан оригинал коммуникатив вазиятларда фойдаланиш кўникмаларини ривожлантиришга эришилган;
академик лицей ўқувчиларининг креатив компетенсиясини баҳолаш учун ишлаб чиқилган мотивацион ва креатив-операцион компонентларга асосланган диагностик рубрика ҳамда равонлик, мослашувчанлик, оригиналлик ва мукаммаллик кўрсаткичларини аниқлашга доир илмий-таҳлилий натижалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида бажарилган АМ-Ф3-201908172 рақамли “Ўзбек тилининг таълимий корпусини яратиш” амалий лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2026-йил 25-июндаги 01-28-сон маълумотномаси). Натижада ўзбек тилининг таълимий корпусини яратиш жараёнида ўқувчиларнинг креатив фикрлаши, тил бирликларидан мослашувчан ва оригинал фойдаланиши, ғояларни мантиқий ишлаб чиқиши ҳамда рақамли лексикографик базани бойитишга хизмат қилувчи материалларни таҳлил қилиш имкониятлари кенгайтирилган;
ишлаб чиқилган креатив компетенсияни ривожлантиришга йўналтирилган методик тавсиялар, машқ ва топшириқлар тизими ҳамда мотивацион ёндашув асосидаги методик моделдан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Ўзбекистон” телерадиоканали томонидан тайёрланган “Таълим ва тараққиёт”, “Адабий жараён”, “Ўзбекистон ёшлари” каби кўрсатув ва эшиттиришлар ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2024-йил 19-ноябрдаги 04-36-1204-сон маълумотномаси). Натижада инглиз тилини ўрганишда мотивациянинг аҳамияти, креатив компетенсияни ривожлантиришнинг педагогик имкониятлари ва замонавий методлари кенг жамоатчилик орасида оммалаштирилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish