Sayt test rejimida ishlamoqda

Келдиёров Шухрат Эргашовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Кураш миллий спорт тури ҳаракатларини дастлабки ўргатиш услубларини такомиллаштириш”, 13.00.04–Жисмоний тарбия ва спорт машғулотлари назарияси ва методикаси (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2019.2.PhD/Ped449.
Илмий раҳбар: Абдиев Абдулла Носирович, педагогика фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Ўзбекистон давлат жисмо¬ний тарбия ва спорт университети, DSc.27.06.2017.Ped.28.01.
Расмий оппонентлар: Акромов Абдумалик Абдумуталович, педагогика фанлари доктори; Бердиқулов  Баходир  Дўстмуродович, педагогика фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: жисмоний тарбияга ихтисослашмаган олий таълим муассасаларида кураш спорт тури техник ҳаракатларини дастлабки ўргатиш методикасини такомиллаштириш.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
спортчиларда кураш турлари ва унинг барча кўринишларидаги дастлабки техник тайёргарлик услубининг мазмунини ва услубий шарт-шароитларини ҳамда техник ҳужум қилиш ва ҳимояланиш ҳаракатларининг тақсимланиш динамикаси аниқланган;
кураш миллий спорт тури тўгаракларида талабаларига дастлабки ўргатиш методикасининг (усулни қисмларга бўлиб ёки асосий хатоларини тўғирлаб умумий ҳолда ўрганиш, аста-секин тезлаштириб борган ҳолда ва силжишлар билан биргаликда бажариш, усулни рақиб ҳаракатларига мутаносиб бажариш ва бош.) кетма-кетлик алгоритми ишлаб чиқилган;
олий таълим муассасалари талабалари билан ўтказиладиган кураш тўгараклари машғулотларида белдан ошириб ташлаш, икки енгдан ушлаб елкадан ошириб ташлаш, ёнбош, бир ёқадан ушлаб олдидан чалиш ва супирма усул¬ларини бажариш техникасини шакллантириш методикаси такомиллаштирилган;
жисмоний тарбияга ихтисослашмаган олий таълим муассасаларида талабаларни кураш миллий спорт тури тўгаракларида техник ҳаракатларини дастлабки ўргатиш методикаси такомиллаштирилиб самарадорлиги тажрибада исботланган.  
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Кураш миллий спорт тури ҳаракатларини дастлабки ўргатиш услубларини такомиллаштириш буйича олинган илмий натижалар асосида;
кураш спорт тўгарагида шуғулланувчи талабаларнинг техник амалларга дастлабки ўргатиш услубининг мазмуни шарт-шароитлари ҳамда техник ҳужум қилиш ва ҳимояланиш ҳаракатларни тақсимланиб Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтининг кураш тўгарагида шуғуллаувчи талабаларнинг ўқув-машғулотлари жараёнида қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг 2019 йил 4 февралдаги 01-07-15-468-сон маълумотномаси). Натижада курашчи талабаларда белдан ошириб ташлаш усулини бажариш 15,8–17,6% га, икки енгдан ушлаб елкадан ошириб ташлаш усулини бажариш 14,5–15,7% га, ёнбош усулини бажариш 11–17% га, бир ёқадан ушлаб олдидан чалиш усулини бажариш 13,4–15,2% га, супирма усулини бажариш 17,7–19,5% га яхшиланган;
кураш бўйича мусобақа фаолияти тузилиши ва унга хос хусусиятлар ҳамда техник ҳаракатларга ўргатиш кетма-кетлиги алгоритми ишлаб чиқилиб, Тошкент давлат аграр университетининг кураш тўгарагида шуғулланувчи талабаларнинг ўқув-машғулотлари жараёнида қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Жисмо¬ний тарбия ва спорт вазирлигининг 2019 йил 4 февралдаги 01-07-15-468-сон маълумотномаси). Натижада курашчи талабаларда белдан ошириб ташлаш усули¬ни бажариш 17–19% га, икки енгдан ушлаб елка¬дан ошириб ташлаш усулини бажариш 14-16% га, ёнбош усулини бажариш 15–17% га, бир ёқадан ушлаб олдидан чалиш усулини бажариш 17,8–19,4% га, супирма усулини бажариш 16,4-18,7% га яхшиланган;
олий таълим муассасалари талабалари билан ўтказиладиган кураш тўгарак¬лари машғу-лотларида базавий техник ҳаракатларни рационал шакллан¬тириш методикаси такомиллаштириб, Тошкент давлат аграр университетининг кураш тўгарагида шуғулланувчи талабаларнинг ўқув-машғулотлари жараёнида қўлла¬нилган (Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг 2019 йил 4 февралдаги 01-07-15-468-сон маълумотномаси). Натижада курашчи талабаларда белдан ошириб ташлаш усулини бажариш 15–17% га, икки енгдан ушлаб елкадан ошириб ташлаш усулини бажариш 13–15% га, ёнбош усулини бажариш 14–16% га, бир ёқадан ушлаб олдидан чалиш усулини бажариш 17-19% га, супирма усулини бажариш 15,7–17,3% га яхшиланган;
кураш миллий спорт тури тўгаракларида техник ҳаракатларни дастлабки ўргатиш методикаси такомиллаштирилиб Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институтининг кураш тўгарагида шуғулланувчи талабаларнинг ўқув-машғулот¬лари жараёнида қўлланилган (Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлигининг 2019 йил 4 февралдаги 01-07-15-468-сон маълумотномаси). Натижада курашчи талабаларда белдан ошириб ташлаш усулини бажариш ҳаракатини бажариш 13,4–15,7% га, икки енгдан ушлаб елкадан ошириб ташлаш усулини бажариш 14,2–16,5% га, ёнбош усулини бажариш 11,9–13,2% га, бир ёқадан ушлаб олдидан чалиш усулини бажариш 13,4–15,6% га, супирма усулини бажариш 17–18% га яхшиланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish