Тургунова Фаридахон Махаммаджановнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бўлажак журналистларнинг интегратив ёндашув асосида оғзаки нутқ компетенсиясини ривожлантириш (инглиз тили мисолида)”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (инглиз тили) (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3.PhD/Ped10994.
Илмий раҳбар: Хасанова Гулсанам Хусановна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат чет тиллари институти, PhD.03/2025.27.12.Ped.32.01.
Расмий оппонентлар: Алимов Шарофиддин Солиевич, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент; Хазратова Зухра Мамараимовна, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Чирчиқ давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади бўлажак журналистларнинг интегратив ёндашув асосида инглиз тилидаги оғзаки нутқ компетенциясини ривожлантиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак журналистларнинг оғзаки нутқ компетенсиясини ривожлантириш методикаси халқаро ва маҳаллий тажрибаларга доир илмий адабиётлар доирасида таҳлил қилиниб, интегратив ёндашувга йўналтирилган таълим тамойилларининг моҳияти ва ташкилий-педагогик жиҳатлари илмий асослаб берилган;
интегратив ёндашув асосида бўлажак журналистларнинг оғзаки нутқ компетенсиясини ривожлантиришнинг мазмуни ва талаблари, лонгрид, лойиҳага асосланган таълим каби инновацион усулларни анʼанавий усуллар билан интеграциялашга йўналтирилган инглиз тилини ўқитиш методикаси такомиллаштирилган;
бўлажак журналистларнинг оғзаки нутқ компетенсиясини лонгрид ёрдамида ривожлантиришга қаратилган, замонавий дидактик воситалар билан фаоллаштирилган инглиз тилини ўқитишнинг структуравий модели интегратив ёндашув асосида такомиллаштирилган;
“Лонгреад” технологияси асосида бўлажак журналистларнинг инглиз тилида оғзаки касбий-коммуникатив кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган, педагогик фаолиятнинг мақсад, вазифа, таркибий қисмлар ва улар ўртасидаги муносабатларини интеграциялашган ҳолда ўқув жараёнини самарали ташкил этувчи функсионал модел такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Бўлажак журналист талабаларнинг интегратив ёндашув асосида оғзаки нутқ компетенсиясини ривожлантириш” бўйича олинган илмий тадқиқот натижалари асосида:
бўлажак журналист талабалар учун соҳага йўналтирилган чет тили дарсларини ташкил этишда тил ўрганиш кўникмаларини ривожлантириш, интегратив ёндашув асосида ташкиллаштирилган машғулотлар аутентик материаллардан, матн ва мултимедиа воситаларидан фойдаланиб уларнинг оғзаки нутқ компетенсияларини шакллантиришни такомиллаштириш бўйича ишланмалар “Энглиш фор жоурналисц” номли ўқув қўлланма мазмунига сингдирилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 27-декабрдаги 485-сон буйруғи, 856079-рақамли нашр рухсатномаси). Натижада, инглиз тилида оғзаки нутқ саводхонлиги дарсларини ташкил этишда тавсия этилган матн, аудио- ва видео материаллар, интерфаол машқлар CЕФР тамойилларига мос келиши алоҳида аҳамият касб этиб, талабаларнинг оғзаки нутқ кўникмаларини самарали такомиллаштиришга шароит яратилган;
соҳага йўналтирилган инглиз тилини ўқитишда замонавий дидактик таъминот методикасидан фойдаланиб, бўлажак журналистларнинг интегратив ёндашув асосида оғзаки нутқ компетенциясини ривожлантиришнинг таркибий босқичлари о'рганилиб, комплекс педагогик тажрибалар ва замонавий дидактик воситалар назарий-методологик жиҳатдан асосланган ҳамда экспериментал тадқиқотлар орқали унинг самарадорлиги аниқланганлигидан давлат илмий техника дастурлари доирасида Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2022-2024 -йилларда амалга оширилган ИЛ-402104209 рақамли “Ахборот-қидирув тизимлари (Гоогле, Яндех, Гоогле транслате) учун автоматик ишлов бериш воситаси – ўзбек тилининг морфолексикони ва морфологик анализатори дастурий воситасини яратиш” мавзусидаги инновацион лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2026-йил 04-апрелдаги 01-1798-сон маълумотномаси). Натижада, соҳага йўналтирилган инглиз тилини ўқитишда бўлажак журналистларнинг интегратив ёндашувга таянган ҳолда оғзаки нутқ компетенсиясини ривожлантиришнинг таркибий босқичлари амалиётга жорий этиш имконини берган;
“Лонгреад” технологияси асосида бўлажак журналистларнинг инглиз тилида оғзаки касбий-коммуникатив кўникмаларини ривожлантиришга қаратилган, педагогик фаолиятнинг мақсад, вазифа, таркибий қисмлар ва улар ўртасидаги муносабатларини интеграциялашган ҳолда ўқув жараёнини самарали ташкил этувчи функсионал модел такомиллаштирилганлигидан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида бажарилган АМ-Ф3-201908172 рақамли “Ўзбек тилининг таълимий корпусини яратиш мавзуси” (2020-2023) мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2026-йил 04-апрелдаги 01-1799-сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак журналистларнинг интегратив ёндашув асосида оғзаки нутқ компетенсиясини ривожлантиришда қўлланиладиган тил материалларини саралаш, уларни мавзувий жиҳатдан тизимлаштириш ҳамда самарали ўқув жараёнига интеграция қилиш имконини берган;
Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмаси “Ўзбекистон” телерадиоканали ижодкорлари томонидан диссертация илмий янгиликларидан “Таълим ва тараққиёт”, “Ўзбекистон ёшлари” номли дастурлар ссенарийсини шакллантиришда фойдаланилган (2025-2026 йиллар) (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмасининг 2026-йил 20-февралдаги 05-09-294-сон маълумотномаси). Натижада, бўлажак журналистларнинг интегратив ёндашув асосида оғзаки нутқ компетенсиясини “Лонгрид технологияси” асосида ривожлантирувчи методиканинг замонавий дидактик воситалар асосида фаоллаштиришга қаратилган инглиз тилини ўқитиш каби йўналишлардаги таҳлилларидан фойдаланишга имконият яратилган.