Уроков Ботир Сайфиддиновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Маҳаллий буқачаларни ахталаш орқали гўшт маҳсулдорлигини ошириш ва гўштнинг сифатини яхшилаш”, 06.02.03 – Хусусий зоотехния, чорвачилик маҳсулотларини ишлаб чиқариш технологияси (қишлоқ хўжалиги фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: Б2024.3.PhD/Qx1494
Илмий раҳбар: Нурматов Аъзамжон Акбарович, қишлоқ хоʻжалиги фанлари номзоди, катта илмий ходим.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқиқот институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент давлат аграр университети, DSc.08/2025.27.12.Qx.02.03.
Расмий оппонентлар: Мадраҳимов Шодлик Назарович, қишлоқ хўжалиги фанлари доктори, доцент; Амиров Шавкат Кузибаевич, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Тадқиқотнинг мақсади – деҳқон ва шахсий томорқа хўжаликлари шароитида маҳаллий буқачаларни ахталаш орқали гўшт маҳсулдорлигини ошириш ва гўштнинг сифатини яхшилашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Ўзбекистон шароитида маҳаллий буқачаларни турли усулларда ахталаб бўрдоқилаш ахталанмаган буқачаларга нисбатан тирик вазн кўрсаткичларини ошириши исботланиб, энг юқори натижа қисқич усулида ахталанган буқачаларда (15,3 %), ундан кейин резина ёрдамида боғланганларда (11,3 %) ва жарроҳлик усулида ахталанганларда (4,7 %) аниқландган;
буқачаларни қисқич усули орқали ахталашни деҳқон ва шахсий томорқа хўжаликлари шароитига жорий қилиш натижасида, уларни гўшт маҳсулдорлигининг самарадорлиги 12,3%-гача ошди ва мазкур усулда ахталанган буқачалардан олинган гўшт сифатини юқори бўлишига эришилган;
тирик вазн кўрсаткичлари бўйича турли усулларда ахталанган буқачалар ахталанмаган буқачаларга нисбатан юқори натижаларни намоён этиб, бу фарқ жарроҳлик усулида 18,6 кг, резина ёрдамида боғлаш усулида 45,0 кг ҳамда қисқич усулида 60,5 кг ни ташкил этиши исботланган.
тадқиқот натижалари якуни бўйича сўйим чиқими кўрсаткичи ахталанмаган буқачаларга нисбатан ахталанган буқачаларда 49,3 кг (23,9%)га юқори гўшт маҳсулдорлигига эришганлиги исботланган;
гўшт етиштирувчи субектлардаги маҳаллий буқачаларни 2 даврда: И давр-ўстириш даври ( 450 кун ) ва II давр-бўрдоқилаш  даври (90 кун) услларини жорий қилиниши даромад салмоғини юқори бўлиш имконяти илмий жиҳатдан асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Маҳаллий буқачаларни ахталаш орқали гўшт маҳсулдорлигини  ошириш ва гўштнинг сифатини яхшилаш бўйича олиб борилган илмий-тадқиқотлар асосида:
Тадқиқот натижалари асосида маҳаллий буқачаларни турли усулларда ахталаб бўрдоқига боқишнинг самарали технологияси Фарғона вилояти Фурқат туманидаги “Томоша” МФЙда жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2025-йил 26-майдаги 02/23-366-рақамли маълумотномаси). Натижада ҳар бир бош буқачага тўғри келган жами харажатлар I гуруҳда 80015,7 минг сўмни, II гуруҳда 90094,4 минг сўмни, III гуруҳда 90125,3 минг сўмни ва IV гуруҳда 90229,5 минг сўмни ташкил этди. Мазкур кўрсаткич IV гуруҳда юқори бўлиб, I гуруҳга нисбатан 1303,8 минг сўм (12,3 %), II гуруҳга нисбатан 325,1 минг сўм (3,0 %) ҳамда III гуруҳга нисбатан 101,2 минг сўм (0,9 %) кўп бўлди. Тадқиқотларнинг илмий янгилиги сифатида илк бор аҳоли хонадонларида парвариш қилинган маҳаллий буқачаларни 6 ойлик ёшида қисқич усулида ахталаб, 21 ойлик ёшгача тўла қийматли рацион асосида бўрдоқига боқиш орқали ҳар бир бошдан ўртача 3,0 млн сўм даромад олиш имконияти илмий жиҳатдан асослаб берилган.
Маҳаллий буқачаларни турли усулларда ахталаб бўрдоқига боқишнинг самарали усули Қашқадарё вилояти Қамаши туманидаги “Равот” МФЙда ҳам жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2025-йил 26-майдаги 02/23-366-рақамли маълумотномаси). Натижада IV гуруҳ буқачалари экстерер кўрсаткичлари бўйича бошқа гуруҳдаги тенгдошларидан устунлик қилди. Хусусан, яғрин баландлиги 132,0 см ни ташкил этиб, И гуруҳга нисбатан 4,2 см (3,2 %), II гуруҳга нисбатан 3,4 см (2,6 %) ва III гуруҳга нисбатан 2,8 см (2,1 %) юқори бўлди. Шунингдек, кўкрак айланаси 169,2 см ни ташкил этиб, мос равишда И гуруҳга нисбатан 5,6 см (3,3 %), II гуруҳга нисбатан 3,3 см (2,0 %) ва III гуруҳга нисбатан 2,2 см (1,3 %) устунлик қайд этилган.
Чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқиқот институти илмий-ишлаб чиқариш тажриба хўжалигида жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш қўмитасининг 2025-йил 26-майдаги 02/23-366-рақамли маълумотномаси). Натижада турли усулларда ахталанган буқачаларнинг тирик вазн кўрсаткичлари бўйича гуруҳлараро сезиларли фарқлар аниқланди. Жумладан, 21 ойлик ёшдаги ўртача тирик вазн И гуруҳда 409,0 кг, II гуруҳда 427,8 кг, III гуруҳда 435,6 кг ва IV гуруҳда 467,8 кг ни ташкил этди. Қисқич усулида ахталанган IV гуруҳ буқачалари тирик вазни бўйича И гуруҳга нисбатан 66,9 кг (14,3 %), II гуруҳга нисбатан 40,0 кг (8,6 %) ва III гуруҳга нисбатан 32,2 кг (6,9 %) юқори натижаларни кўрсатди. Шунингдек, сўйим чиқими кўрсаткичлари ҳам IV гуруҳда устун бўлиб, И гуруҳда 195,0 кг (48,6 %), II гуруҳда 228,4 кг (53,4 %), III гуруҳда 236,1 кг (54,2 %) ва IV гуруҳда 255,4 кг (54,6 %) ни ташкил этди. Олинган натижалар маҳаллий буқачаларни қисқич усулида ахталаб бўрдоқига боқиш гўшт маҳсулдорлиги ва иқтисодий самарадорликни оширишнинг мақбул усулларидан бири эканлигини кўрсатган. 
    

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish