Жураев Зиёдбек Нурмаматовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Инглиз ва ўзбек тилларида нумеративли фразеологизмларнинг лингвомаданий ва лингвопрагматик тадқиқи”, 10.00.13 – Қиёсий ва чоғиштирма тилшунослик ихтисослиги (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2021.4.PhD/Fil2103.
Илмий раҳбар: Абдувалиев Маҳаматжон Арабович филология фанлари доктори, профессор
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат чет тиллари институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат чет тиллари институти, DSc.03/2025.27.12.Fil.32.02.
Расмий оппонентлар: Саидхонов Маъмуржон Муҳаммедович, филология фанлари доктори, профессор; Хамидов Бехзод Ахадович, филология фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент.
Етакчи ташкилот Наманган давлат чет тиллари институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва ўзбек тилларида нумеративли фразеологизмларнинг лингвомаданий ва лингвопрагматик жиҳатларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инглиз ва ўзбек тилларида нумеративли фразеологик бирликларнинг структур-грамматик (от, сифат, феъл, равиш, предлогли ва кўмакчили бирикмалар сингари) турлари, номинатив, номинатив-коммуникатив, коммуникатив функсионал категорялари аниқланган, уларнинг полисемик, синонимик, антонимик ва омонимик семантик хусусиятлари ҳамда метафора, гиппербола каби қатор стилистик вазифалари далиллаб кўрсатилган;
чоғиштирилаётган тилларда нумеративли фразеологик бирликларнинг лингвомаданий, миллий-этник жиҳатлари аниқланиб, инглиз фразеологизмларида энг фаол рақамлар “оне”, “тwо” бўлса, ўзбек фразеологизмларида “бир”, “икки”, “беш” ва “етти” энг фаол рамзий лингвомаданий рақамлар сифатида намоён бўлиши аниқланган;
нумеративли фразеологик бирликлар миллий-этник хусусиятлари нуқтайи назаридан инглиз тилида эҳтиёткорлик, муваффақият, жазодан сақланиш ҳамда ижтимоий муносабатларга оид стереотип тушунчаларни ифодалаши, ўзбек тилида бу бирликлар кўпроқ мажозий ифода устуворлиги асосида яъни меҳмондўстлик, ҳалоллик, ризқ-рўз ва бошқа миллий-маънавий қадриятларни акс эттириши илмий асосда исботланган;
чоғиштирилаётган тиллардаги нумеративли фразеологик бирликлар таржима жараёнида адекватлик даражасига кўра улар тўлиқ мос келган, қисман мос келган ва умуман мос келмаган нумеративли фразеологик бирликлар гуруҳларига таснифлангани илмий жиҳатдан далилланган;
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Тадқиқотнинг назарий таклифлари, амалий тавсиялари ва хулосалари қуйидагиларга татбиқ этилган:
инглиз ва ўзбек тилларидаги нумеративли фразеологизмлар чоғиштирма-лингвистик ёндашув асосида ўрганилиб, фразема ва фразеологизмлар ҳақидаги мавжуд илмий-назарий манбалар ҳамда консептуал қарашлар таҳлил этилган. Тадқиқот жараёнида соҳа доирасида мавжуд бўлган баҳсли масалалар юзасидан муаллифлик позицияси билдирилган ва у далилларга таянган ҳолда асослаб берилган. Шунингдек, нумеративли фразеологик бирликларнинг дифференциал семантик-белги хусусиятлари аниқланиб, уларнинг лингвистик тавсифи ҳамда функсионал-прагматик имкониятлари ёритилган. Структур-грамматик, семантик ва функсионал-стилистик тасниф асосида аниқланган тиллараро ўхшашлик ва фарқларга оид хулосалардан Америка Қўшма Штатларининг Ўзбекистондаги элчихонаси томонидан 2021–2023-йилларда амалга оширилган “Миндонобод Сателлите Аccесс Миcрошоларшип Програм” (С-УЗ800-21-ГР-3126) халқаро амалий лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Фарғона тумани Мактабгача ва мактаб таълими бўлими 62-умумий ўрта таълим мактабининг 2024-йил 20-декабрдаги 487-сон маълумотномаси). Натижада, ўқитувчиларнинг лингвистик ва коммуникатив компетенсиясини ривожлантириш, чоғиштирма тилшунослик ва стилистика соҳаларидаги билимларини бойитиш, шунингдек, таълим тизимини мустаҳкамлаш ҳамда халқаро тажрибалар билан интеграциялашган услубий қўлланмаларни ишлаб чиқишда янги ёндашувлар сифатида мазкур тадқиқотдан олинган таҳлилий натижалардан самарали фойдаланилган;
чоғиштирилаётган тиллардаги нумератив компонентга эга фразеологик бирликларнинг дифференциал белгилари таҳлил қилиниб, структур-грамматик, семантик ҳамда функсионал-стилистик тасниф асосида уларнинг тиллараро изоморф ва алломорф хусусиятлари аниқланган. Шунингдек, нумеративли фразеологизмларнинг бадиий дискурсда қўлланишига доир назарий ва амалий билимлардан самарали фойдаланишга имкон берувчи кўникмаларни шакллантириш, таълим жараёнини мустаҳкамлаш ҳамда уни халқаро тажриба билан интеграциялаш мақсадида яратилган услубий қўлланмалар, илмий мақолалар ва тезисларни тайёрлашда мазкур тадқиқот натижаларидан янги ёндашувлар сифатида фойдаланилган. Ушбу илмий хулосалар Тошкент давлат иқтисодиёт университети иштирокидаги, 2023–2027-йилларга мўлжалланган “101086415 CАРСИ – Cауcасус анд Cентрал Асиа Ресеарч он Соcиал Инноватион: Девелопмент Ассистанcе, Инноватион анд Соcиетал Трансформатион” номли ҲОРИЗОН-МСCА-2021-СЕ-01-01 халқаро грант лойиҳаси доирасида амалий фойдаланилган (Тошкент давлат иқтисодиёт университетининг 2024-йилдаги СХ35474714-сонли маълумотномаси). Натижада, ишлаб чиқилган тавсиялар институтнинг ўқув жараёни ва халқаро лойиҳаларини амалга оширишда жуда қўл келган;
нумеративли фразеологизмларнинг инглиз ва ўзбек тиллари мисолида чоғиштирма тадқиқ қилинганлиги ҳамда уларнинг миллий этник хусусиятлари ва коммуникатив прагматик жиҳатларини таржима тилида қайта яратишнинг самарали усулларига доир маълумотлар радиотингловчилар тилларидаги нумеративли фразеологизмларнинг денотатив ва коннотатив маъноларини мулоқотда ажрата билиши, нумеративли фразеологизмларнинг стилистик хусусиятларига кўра метафора, метонимия ҳамда аллитерация ҳодисаси, нумеративли фразеологизмларнинг салбий ва ижобий маъноларига ажратиш кўникмаларини, шунингдек уларнинг тилдаги экспрессив хусусиятлари ва стилистик вазифаларига оид хулосалардан ва таҳлиллардан “Ўзбекистон” телерадиоканали ДУК “Маданий-маърифий ва бадиий эшиттиришлар” муҳарририяти томонидан тайёрланган “Таълим ва тараққиёт”, “Адабий жараён”, “Жаҳон адабиёти” радиоешиттиришларини тайёрлашда (2022–2024-йиллар давомида) фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпаниясининг 2024-йил 28-августдаги 04-36-958-сон маълумотномаси). Натижада, инглиз ва ўзбек тилларидаги НФБларнинг салбий ва ижобий маъноларига ажратиш кўникмаларини, шунингдек, уларнинг тилдаги экспрессив хусусиятлари ва стилистик вазифалари борасидаги баҳс-мунозараларга ойдинлик киритилган;
икки қардош бўлмаган тилларда нумеративли фразеологизмларнинг лингвомаданий ва лингвопрагматик хусусиятлари тадқиқ қилинган, хусусан, нумеративли фразеологик бирликларнинг инглиз ва ўзбек маданиятига, урф-одатига ҳамда миллий-этник, коммуникатив-прагматик жиҳатлари ва семантикасини таржима тилида қайта яратишнинг самарали усулларининг ўзига хос хусусиятлари ўрганилган. Мазкур тадқиқот ишининг илмий хулосаларига асосланган ҳолда, зарур билим ва кўникмаларни шакллантириш, таълим жараёнини такомиллаштириш ҳамда уни халқаро даражага кўтариш мақсадида яратилаётган услубий қўлланмалар, илмий мақолалар ва тезисларда инновацион ёндашувлардан самарали фойдаланилмоқда. Хусусан, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида давлат илмий-техника дастурлари доирасида 2023-йил 1-июндан 2025-йил 31-майгача амалга оширилиши режалаштирилган ИЛ-27-4722022413-рақамли “Қиёсий адабиётшунослик” фанининг “Компаративистика” электрон платформасини яратишга оид инновацион лойиҳа доирасида нашр қилинадиган “Компаративистика” (Cомпаративе Студиес) номли илмий электрон журналида З.Н.Жураевнинг “Инглиз ва ўзбек тилларида (бирдан бешгача бўлган) нумеративли фразеологизмларнинг миллий-этник хусусиятлари” номли мақоласида ушбу ёндашувлардан фойдаланилган. (Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 2025-йил 19-апрел 04-04-1/1897-сон маълумотномаси). Натижада, ишлаб чиқилган илмий-амалий тавсиялар институтнинг таълим жараёнини такомиллаштириш ва халқаро ташаббусларни амалга оширишда муҳим назарий-амалий асос бўлиб хизмат қилмоқда.