Эгамбердиева Ирода Абдурахимовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Оилавий дискурснинг гендер тавсифи”, 10.00.11 - Амалий ва компютер лингвистикаси (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2024.4.PhD/Fil5445.
Илмий раҳбар: Шахабитдинова Шохида Хошимовна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат чет тиллари институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат чет тиллари институти,
DSc.03/27.12.2025.Fil.32.02.
Расмий оппонентлар: Гулямова Шахноза Қахрамоновна, филология фанлари доктори, профессор; Хошимова Дилдора Мадаминовна, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади оила дискурсининг гендер тавсифи доирасидаги тил бирликларининг ўрни ва ролини аниқлаштириш, социолингвистик ва лингвомаданий таҳлил асосида уларнинг функсионал-стилистик имкониятлари кўламини илмий асослашдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
дискурсни ўрганишнинг лингвистик, социологик, танқидий ва поструктуралистик каби асосий ёндашувлари аниқланиб, дискурсив тадқиқотлар тилшунослик, социология, психология, антропология, фалсафа каби фан усуллари ва тушунчаларини бирлаштириши мисоллар асосида далилланган;
лингвистик бирликларни гендерологик жиҳатдан ўрганиш тилшуносларнинг эътиборини ва фанлараро ёндашувни талаб қиладиган бир қатор, жумладан, методологик, универсаллик, гендер муносабатлари динамикаси ва тил ўзгаришлари, гендер ассиметриясини нейтрализация қилиш, маълумотларнинг репрезентативлик каби бир қатор муаммоларга дуч келиши асосланган;
оилавий мулоқотда эркак ва аёллар нутқининг миллий-маданий хусусиятлари барқарор маданий анъаналарни ҳам, жамиятда содир бўлаётган ўзгаришларни ҳам акс эттирувчи мураккаб динамик ҳодиса эканлиги, ушбу хусусиятларни ўрганиш гендер ҳамда маданий ўзига хосликни шакллантириш механизмларини, шунингдек, замонавий дунёда ижтимоий ўзгариш жараёнларини англашга имкон бериши аниқланган;
интернет коммуникациясидаги лингвистик бирликларнинг гендерни тавсифлаш билан боғлиқ ҳодисасини ўрганиш замонавий тил манзарасининг динамик ва кўп қирралигини очиб бериши, ушбу таҳлил рақамли муҳитнинг гендер идентификаторларини ифодалаш ва идрок этишга, шунингдек, янги лингвистик меъёр ҳамда амалиётларни шакллантиришга қандай таъсир қилишини чуқурроқ тушуниш имконини бериши, интернет коммуникацияси контекстида гендерни тавсифлаш учун ишлатиладиган тил воситаларининг сезиларли даражада кенгайиши ва ўзгариши мисоллар асосида очиб берилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Оилавий дискурснинг гендер тавсифи мавзусида олиб борилган илмий тадқиқот натижалари асосида:
оилавий дискурснинг гендер тавсифига оид маълумотлар, илмий натижалари ва материалларидан Андижон давлат университетида 2022-2023- йилларда бажарилган “№ ИЛ-402104213. Ўзбек тилида электрон лингвистик энциклопедик луғат ишлаб чиқиш” давлат инновацион-тадқиқот дастурлари доирасидаги лойиҳада фойдаланилган (Андижон давлат университетининг 2024-йил 20-ноябрдаги 59-04-916-сон маълумотномаси). Мазкур диссертация материаллари ва натижалари - лингвистик бирликларни гендерологик жиҳатдан ўрганиш тилшуносларнинг эътиборини ва фанлараро ёндашувни талаб қиладиган бир қатор, жумладан, методологик, универсаллик, гендер муносабатлари динамикаси ва тил ўзгаришлари, гендер ассиметриясини нейтрализация қилиш, маълумотларнинг репрезентативлик каби бир қатор муаммоларга дуч келиши асосланган ўринлардан гендер ва ижтимоий тилшуносликка доир доир атамаларни изоҳлашда фойдаланилган. Натижада гендер тавсифида қўлланилувчи айрим бирликларининг ўзига хосликлари очиб берилган;
оилавий дискурснинг гендер тавсифига жиҳатлари тадқиқи бўйича илмий натижалардан Андижон давлат университетида бажарилган “ОТ-Фл-18. Оммавий лисоний маданиятни шакллантириш методлари ва методологиясини ишлаб чиқиш” давлат фундаментал тадқиқот дастурлари доирасидаги лойиҳада фойдаланилган (Андижон давлат университетининг 2024-йил 20-ноябрдаги 59-04-917-сон маълумотномаси). Мазкур диссертация материаллари ва натижалари – интернет коммуникациясидаги лингвистик бирликларнинг гендерни тавсифлаш билан боғлиқ ҳодисасини ўрганиш замонавий тил манзарасининг динамик ва кўп қирраларини очиб бериши, ушбу таҳлил рақамли муҳитнинг гендер идентификаторларини ифодалаш ва идрок этишга, шунингдек, янги лингвистик меъёр ҳамда амалиётлами шакллантиришга қандай таъсир қилишини чуқурроқ тушуниш имконини бериши, интернет коммуникацияси контекстида гендерни тавсифлаш учун ишлатиладиган тил воситаларининг сезиларли даражада кенгайиши ва ўзгариши - интернет мулоқоти маданиятига доир қарашларни мукаммаллаштиришда хизмат қилган. Натижада интернет мулоқотидаги гендер хосланган тил бирликлари семантик кўлами ва нутқий воқеланиш хусусиятлари очиб берилган;
“Оилавий дискурснинг гендер тавсифи” мавзусидаги филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тақдим этган диссертациясининг илмий натижалари ва материалларидан Давлат илмий-техник дастурлари доирасидаги 2021-2023- йилларда бажарилган 608413-ЭПП-1-2019-1-НО-ЭППКА2-CБЙ-АCПАЛА “Эрасмус “Гендер асосидаги зўравонликнинг олдини олишда имкониятларни кенгайтириш ёʻллари” амалий грант лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 3-сентябрдаги 01/4-3928-сон маълумотномаси). Хусусан, диссертацияда оилавий мулоқотда эркак ва аёллар нутқининг миллий-маданий хусусиятлари барқарор маданий анъаналарни ҳам, жамиятда содир бўлаётган ўзгаришларни ҳам акс эттирувчи мураккаб динамик ҳодиса эканлиги, ушбу хусусиятларни ўрганиш гендер ҳамда маданий ўзига хосликни шакллантириш механизмларини, шунингдек, замонавий дунёда ижтимоий ўзгариш жараёнларини англашга имкон бериши аниқланган. Натижада интернет коммуникациясидаги лингвистик бирликларнинг гендерни тавсифлаш билан боғлиқ ҳодисасини ўрганиш замонавий тил манзарасининг динамик ва кўп қирралигини очиб бериши, ушбу таҳлил рақамли муҳитнинг гендер идентификаторларини ифодалаш ва идрок этишга, шунингдек, янги лингвистик меъёр ҳамда амалиётларни шакллантиришга қандай таъсир қилишини чуқурроқ тушуниш имконини бериши, интернет коммуникацияси контекстида гендерни тавсифлаш учун ишлатиладиган тил воситаларининг сезиларли даражада кенгайиши ва ўзгариши аниқлигини оширишга олиб келган;
оилавий дискурснинг гендер тавсифининг хусусиятларига оид хулосаларидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали” ДМ “Маданий-маърифий ва бадиий эшиттиришлар” муҳарририяти томонидан тайёрланган “Таълим ва тараққиёт”, “Дугоналар” номли дастурлар ссенарийсининг 2024- йил август ва сентябр ойларидаги сонларида тадқиқот юзасидан суҳбатлар бўлиб ўтди. Унда тадқиқот жараёнида олиб борилган “жаҳон тилшунослигида дискурс атамаси”, “гендер тенглиги”, “оилавий дискурсда гендер тавсифи” терминлар асосида олам манзараси ҳақида жаҳон тилшунослигида мавжуд назарияларга муносабат билдириш, жамиятда оилавий дискурсда гендер муносабати, эркаклар ва аёллар мулоқотидаги фарқлар, улами акс эттиришнинг образли-ҳиссиётли, прагматик ва экспрессив компонентларининг этник жиҳатдан ўзига хослигини мисоллар билан асослаб бериш каби таҳлилий фикрлар ва назарий хулосаларидан фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2024-йил 8-ноябрдаги 04-36-1176-сон маълумотномаси). Шунингдек, илмий-тадқиқот натижаларидан телерадиокомпаниянинг кўплаб дастурларида шарҳ ва репортажлар тайёрлаш жараёнида манба сифатида қўлланилди. Натижада, мазкур тадқиқот натижасидан Республика телерадиоешитиришларининг оилавий дискурсда гендер тавсифининг социолингвистик хусусиятлари талқинларининг илмий таъминотини ёритиб бориш каби амалиётларда манба сифатида татбиқ этилган.