Азимова Севара Абдулла қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ёш” консепти ифодаловчиларининг лингвокултурологик ва лингвопрагматик тавсифи”, 10.00.11 – Амалий ва компютер лингвистикаси (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.PhD/Fil5913.
Илмий раҳбар: Асронова Моҳигул Мусабоевна, филология фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат чет тиллари институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Андижон давлат чет тиллари институти, DSc.03/2025.27.12.Fil.32.02.
Расмий оппонентлар: Сатимова Дилафруз Нўмонжоновна, филология фанлари доктори, профессор; Миралимова Шахзода Хасанбоевна, филология фанлари фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Қўқон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади “ёш” консептининг ўзбек тилида лингвокултурологик ва лингвопрагматик жиҳатлардан комплекс таҳлилини амалга ошириш, унинг миллий-маданий хусусиятларини аниқлаш ва замонавий дискурсда функсионал-семантик ўзига хосликларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“ёш” консептининг когнитив ва семантик структураси комплекс таҳлил қилиниб, темпорал, биологик ва ижтимоий компонентларнинг иерархик тузилиши аниқланиб, консептнинг ядровий ҳамда периферия зоналарининг семантик хусусиятлари очиб берилди, шунингдек, ёш категориясининг онг фаолиятидаги функсионал ролини белгиловчи олтита асосий когнитив категория (комплекслик, қарама-қаршилик, нормативлик, баҳолаш, архетипик тасвирлар ва стереотиплар) тизимлаштирилиб, бунда ёш консептининг кўп қатламли семантик майдонининг ядровий биологик вақт тушунчаси атрофида шаклланган бўлса, периферия зоналарида маданий-этник ўзига хосликлар ва индивидуал ассоциациялар жойлашганлиги далилланди;
миллий маданиятда “ёш” тушунчасининг анъанавий ва замонавий талқинларини қиёсий таҳлил қилиш орқали ўзбек халқининг ёшга нисбатан аксиологик позицияси аниқланиб, ислом қадриятлари ва маҳаллий урф-одатларнинг ёш консептига таъсирининг лингвокултурологик механизмлари очиб берилиб, глобаллашув жараёнлари ва рақамли технологиялар таъсирида юзага келган “рақамли ёш”, “виртуал идентитет” каби янги семантик қатламлар ва уларнинг миллий тил онгидаги ўрни асосланди;
“ёш” консептининг метафорик ва символик ифодаланиш тизими кенг қамровли таҳлил қилиниб, табиат ҳодисалари (фасллар, кун вақтлари), рангли символика, зооморфик ва фитоморфик образлар орқали ёш даврларининг консептуализацияси механизмлари, маданий кодлар ва тил тизими ўртасидаги чуқур боғлиқлик, бу жараёнда айрим маданиятларда кексаликни донолик ва ҳурмат рамзи сифатида консептуаллаштиришга қарши бошқа маданиятларда ёшликни улуғлаш тенденсияси метафорик тизимларнинг фарқли стратегияларини яратганлиги аниқланди;
“ёш” тушунчасининг эвфемистик ва дисфемистик ифодаланиш стратегиялари комплекс ўрганилиб, қарилик билан боғлиқ эвфемизмларнинг учта асосий тури (соматик белгилар орқали билвосита кўрсатиш, вақт параметрлари билан ифодалаш, ижтимоий-маданий қадриятга таянган номинация), эвфемистик стратегияларнинг психологик ҳимоя, сиёсий корректлик ва эстетик функсиялари ҳамда уларнинг миллий менталитет билан боғлиқлиги илмий асосланди; шунингдек, биринчи марта ўзбек тилшунослигида ушбу эвфемистик бирликларнинг компютер лингвистикасидаги “потенсиал эвфемистик терминлар” (ПЕЦ) категорияси билан корреляцияси аниқланди ва “лексик приминг” назарияси ҳамда “семантик просодия” тушунчаси асосида уларни эмпирик корпус материалларида текширишнинг назарий-методологик асоси белгиланди.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Диссертацияда ишлаб чиқилган назарий ва амалий хулоса, тавсия ва ишланмалар асосида:
“ёш” консепти ифодаловчиларининг лингвокултурологик ва лингвопрагматик тавсифига оид хулоса ва натижаларидан Андижон давлат университетида бажарилган “ОТ-Ф1-18. Оммавий лисоний маданиятни шакллантириш методлари ва методологиясини ишлаб чиқиш” давлат фундаментал тадқиқот дастурлари доирасидаги лойиҳада фойдаланилган, мазкур “ёш” консептининг когнитив ва семантик структураси комплекс таҳлил қилиниб, темпорал, биологик ва ижтимоий компонентларнинг иерархик тузилиши аниқланиб, консептнинг ядровий ҳамда периферия зоналарининг семантик хусусиятлари очиб берилди, шунингдек, ёш категориясининг онг фаолиятидаги функсионал ролини белгиловчи олтита асосий когнитив категория (комплекслик, қарама-қаршилик, нормативлик, баҳолаш, архетипик тасвирлар ва стереотиплар) тизимлаштирилиб, бунда ёш консептининг кўп қатламли семантик майдонининг ядровий биологик вақт тушунчаси атрофида шаклланган бўлса, периферия зоналарида маданий-этник ўзига хосликлар ва индивидуал ассоциациялар жойлашганлиги далилланганига доир материаллари ва натижаларидан оммавий лисоний маданиятни шакллантириш усулларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Андижон давлат университетининг 2025-йил 22- декабрдаги 04-5570-сон маълумотномаси). Натижада лисоний маданиятни таъминлашга оид методология янги назарий қарашлар билан бойитилган;
“ёш” консепти ифодаловчиларининг лингвокултурологик ва лингвопрагматик тавсифи бўйича илмий натижалардан Андижон давлат университетида бажарилган “№ИЛ-402104213. Ўзбек тилида электрон лингвистик энциклопедик луғат ишлаб чиқиш” давлат инновацион-тадқиқот дастурлари доирасидаги лойиҳада фойдаланилган. Мазкур диссертациянинг миллий маданиятда “ёш” тушунчасининг анъанавий ва замонавий талқинларини қиёсий таҳлил қилиш орқали ўзбек халқининг ёшга нисбатан аксиологик позиция аниқланиб, ислом қадриятлари ва маҳаллий урф-одатларнинг ёш консептига таъсирининг лингвокултурологик механизмлари очиб берилиб, глобаллашув жараёнлари ва рақамли технологиялар таъсирида юзага келган “рақамли ёш”, “виртуал идентитет” каби янги семантиc қатламлар ва уларнинг миллий тил онгидаги ўрни асослангани кабиларга доир материаллари ва натижаларидан лингвистик атамаларни изоҳлашда фойдаланилган (Андижон давлат университетининг 2025-йил 22- декабрдаги 04-5571-сон маълумотномаси). Шунингдек, консептлар борасида тадқиқотлар олиб броган тилшунос олимлар қарашларига доир талқинларни шакллантиришда хизмат қилган. Натижада консептлар тавсифида қўлланилувчи айрим бирликларининг ўзига хосликлари очиб берилган;
“ёш” консепти ифодаловчиларининг лингвокултурологик ва лингвопрагматик тавсифига оид натижа ва материаллардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон-24” ижодий бирлашмаси “Ўзбекистон” телерадиоканали томонидан тайёрланган “Миллат ва маънавият”, “Таълим ва тараққиёт”, “Ўзбекистон ёшлари” номли дастурлар ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилди (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2025-йил 24-декабрдаги 05-09-2094-сон маълумотномаси). Натижада, диссертация маериаллари асосида тайёрланган радиоешиттиришлар орқали тингловчилар ёш консептининг миллий-маданий мазмуни, унинг жамият тараққиёти, маънавий мерос ва авлодлараро мулоқотдаги ўрни, шунингдек, ёш ифодаловчиларининг нутқий вазиятларга мос прагматик қўлланилиши ҳақидаги муҳим илмий-маърифий маълумотларга эга бўлдилар. Ушбу илмий хулосалар радиоешиттиришлар мазмунининг назарий-амалий асосларини мустаҳкамлашга хизмат қилди.
“ёш” консепти ифодаловчиларининг лингвокултурологик ва лингвопрагматик тавсифи бўйича илмий натижалари ва материалларидан Давлат илмий-техник дастурлари доирасидаги Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий авиация институтида 2022-2024 – йилларда бажарилган “Ҳарбий авиация терминларининг инновацион-электрон уч тилли таржима (изоҳли) ўқув луғатини яратиш” амалий грант лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирлигининг 2026-йил 21-февралдаги 10/413-сон маълумотномаси). Натижада “ёш” тушунчасининг эвфемистик ва дисфемистик ифодаланиш стратегиялари комплекс ўрганилиб, қарилик билан боғлиқ эвфемизмларнинг учта асосий тури (соматик белгилар орқали билвосита кўрсатиш, вақт параметрлари билан ифодалаш, ижтимоий-маданий қадриятга таянган номинация), эвфемистик стратегияларнинг психологик ҳимоя, сиёсий корректлик ва эстетик функсиялари ҳамда уларнинг миллий менталитет билан боғлиқлиги илмий асосланди.