Тажибаев Гайратжон Шовдоровичнинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи): “Инглиз тили дарсларида бошланғич синф ўқувчиларининг гапириш компетенсиясини скаффолдинг технологияси асосида шакллантириш назарияси ва амалиёти”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (инглиз тили).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.DSc/Ped1178.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Исҳоқхон Ибрат номидаги Наманга давлат чет тиллари институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Исҳоқхон Ибрат номидаги Наманган давлат чет тиллари институти, PhD.03/2025.27.12.Ped.35.01 (Бир марталик илмий кенгаш).
1. Расмий оппонентлар: Исроилова Дилдора Мухторовна, педагогика фанлари доктори (DSc), профессор; Рустамова Адаш Эшанкуловна, педагогика фанлари доктори (DSc), доцент; Усмонова Ҳуриниса Шараповна, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Низомий номидаги Ўзбекситон миллий педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз тили дарсларида бошланғич синф ўқувчи-ларининг гапириш компетенсиясини скаффолдинг технологияси асосида шакллантириш назариясини такомиллаштириш ва амалиётини ривожлантиришга қаратилган тавсияларни ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий йангилиги қуйидагилардан иборат:
бошланғич синфларда инглиз тили дарсларини ташкил этишнинг маданиятни, шаклни (форм фоcусед), мазмунни (меанинг фоcусед) ўргатишга йўналтирилган консепсиялари маданиятлараро мулоқот, когнитология, консептология, лингво-културология ва структурализм назариялари асосида; инглиз тилини таълим обекти сифатида ўргатишнинг лисоний, нутқий фаолият ёндашувлари ва инглиз тилини таълим воситаси сифатида ўргатишнинг тўғри (интуитив), онгли (когнитив) ва ижтимоий коммуникатив ёндашувлари лингвометодик жиҳатдан аниқлаштирилган;
бошланғич синфларда инглиз тилида гапиришни ўргатиш ва ўрганиш тамойиллари дидактик, психологик, методик ёндашувлар ҳамда “Чоғиштирма таҳлил” (cонтрастиве аналйзе), “Табиий изчиллик” (натурал ордер), “Критик давр”, “Сензетив давр” “Ўрганиш-ўзлаштириш” (аcқуиситион-леарнинг) ва “Тушунарли тақдимот” (cомпреҳенсибле инпут), “Монитор модел ва эмоционал тўсиқ” (монитор модел анд аффеcтиве филтер) гипотезалари асосида аниқлаштирилган;
бошланғич синф ўқувчиларининг инглиз тилида гапириш компетенсиясини Скаффолдинг технологияси асосида шакллантириш методикаси “Энг яқин ривожланиш зонаси”, “Актуал ривожланиш зонаси”, “Интеллектлараро ривожланиш зонаси”, “Вариатив ривожланиш зонаси” консепсиялари асосида ишлаб чиқилган;
инглиз тили дарсларида бошланғич синф ўқувчиларининг диалог ва монолог нутқ шаклида гапириш компетенсиясини шакллантиришга хизмат қилувчи Скаффолдинг технологияси тақлидий такрорлаш (имитативе дриллинг), занжирли такрорлаш (чаин дриллинг) алмаштириладиган жадваллар (субстатионал табле) ва синф сўровномаси (cласс сурвей) ўқув фаолият турлари ҳамда оператив, рамзий (иcониc), буффер хотира машқлари асосида такомиллаштирилган;
инглиз тили дарсларида бошланғич синф ўқувчиларининг гапириш компетенсиясини шакллантиришга қаратилган машқлар тизими чет тилда нутқий йўналганлик, оғзаки нутқнинг илгарилаши, чет тилда табиий нутққа яқинлашиш (апприксимация) ва ибтидоий босқични жадаллаштириш тамойиллари асосида, методик таъминоти шакллантирувчи, ривожлантирувчи ва такомиллаштирувчи машқлар изчиллигида ишлаб чиқилган;
инглиз тили дарсларида гапириш компетенсиясининг шакллантирилишида “Скаффолдинг” технологиясининг педагогик имкониятлари когнитив психологиянинг ижтимоий интерактивисм ва конструктивизм назарияларига мувофиқ илмий асосланган ва самарадорлиги дарсларда ижтимоий коммуникация ва интеракция содир бўлишини таъминлаш хусусияти асосида далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз тили дарсларида бошланғич синф ўқувчиларининг диалог ва монолог нутқда гапириш компетенсиясини “Скаффолдинг” технологияси асосида шакллантириш юзасидан ишлаб чиқилган услубий ва амалий таклифлари асосида:
бошланғич синфларда инглиз тили дарсларини ташкил этишнинг а) тилга оид маданиятни, шаклни (форм фоcусед), мазмунни (меанинг фоcусед) ўргатишга йўналтирилган консепсиялари маданиятлараро мулоқот, когнитология, консеп-тология, лингвокултурология ва стурктурализм назариялари асосида; б) лингво-методик жиҳатдан аниқлаштирилган инглиз тилини таълим объекти сифатида ўргатишнинг лисоний, нутқий ва нутқий фаолият ёндашувлари ҳамда инглиз тилини таълим воситаси сифатида ўргатишнинг тўғри (интуитив), онгли (когнитив) ва ижтимоий коммуникатив ёндашувлари “Мактабгача ва бошланғич таълимда инглиз тилини ўқитиш методикаси” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан 04.06.2026-йилда берилган № 7415-1569-д3ее-абаф-5ае0-5467-8856-сонли нашр қилишга тавсия этилганлиги тўғрисидаги маълумотнома). Натижада, дарсликнинг илмий қиймати оширилган;
“Энг яқин ривожланиш зонаси”, “Актуал ривожланиш зонаси”, “Интеллектлараро ривожланиш зонаси”, “Вариатив ривожланиш зонаси” консепсиялари ҳамда “Критик давр” ва “Монитор Модел” гипотезалари асосида ишлаб чиқилган бошланғич синф ўқувчиларининг инглиз тилида гапириш компетенсиясини скаффолдинг технологияси асосида шакллантириш методикасининг назарий асослари “Мактабгача ва бошланғич таълимда инглиз тилини ўқитиш методикаси” номли дарслик мазмунига сингдирилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан 04.06.2026-йилда берилган № 7415-1569-д3ее-абаф-5ае0-5467-8856-сонли нашр қилишга тавсия этилганлиги тўғрисидаги маълумотнома). Натижада, дарсликнинг илмий қиймати оширилган;
тақлидий такрорлаш (имитативе дриллинг), занжирли такрорлаш (чаин дриллинг) алмаштириладиган жадваллар (субститутион табле) ва синф сўровномаси (cласс сурвей) ўқув фаолият турлари ҳамда оператив, рамзий (иcониc), буффер хотира машқлари асосида такомиллаштирилган инглиз тили дарсларида бошланғич синф ўқувчиларининг диалог ва монолог нутқда гапириш компетенсиясини шакллантиришга хизмат қилувчи скаффолдинг технологиясининг самарадорлиги миллий мактаблар тажрибасида амалий исботланган (Ўзбекистон республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим маркази томонидан 24.04.2026-йилда берилган 01/11-01/11-254-сон маълумотнома). Натижада, бошланғич синф ўқувчиларининг инглиз тилида гапириш компетенсияси муваффақиятли шакллантирилган;
инглиз тили дарсларида бошланғич синф ўқувчиларининг гапириш компетенсиясини шакллантиришга қаратилган чет тилда нутқий йўналганлик, оғзаки нутқнинг илгарилаши, чет тилда табиий нутққа яқинлашиш (апприксимация) ва ибтидоий босқични жадаллаштириш тамойиллари асосида такомиллаштирилган инглиз тили дарсларида бошланғич синф ўқувчиларининг гапириш компетенсиясини шакллантиришга қаратилган машқлар тизими, шакллантирувчи, ривожлантирувcи ва такомиллаштирувчи машқлар изчиллигида ишлаб чиқилган методик таъминотидан “Ўзбекистон” телерадиоканали томонидан тайёрланган “Болалар ва биз”, “Таълим ва тараққиёт” ва “Болалар учун” дастурлари сенарийсини тайёрлашда (2025-2026 йиллар) фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий Телерадиокомпонияси “Ўзбекисён 24” ижодий бирлашмаси давлат муассасаси томонидан 21.05.2026-йилда берилган 02-09-1018-сонли маълумотнома). Натижада, машқлар тизими ва “Энглиш фор Ёунг Леарнерс” номли методик таъминот оммалаштирилган;
инглиз тили дарсларида гапириш компетенсиясининг шакллантирилишида скаффолдинг технологиясининг педагоик имкониятлари когнитв психологиянинг ижтимоий интерактивисм ва конструктивизм назарияларига мувофиқ илмий асосланган-лиги ва самарадорлиги дарсларда ижтимоий коммуникация ва интеракциянинг содир бўлишини таъминлаш ҳусисияти асосида далилланиши натижасида ишлаб чиқилган методик тавсиялардан Пиза Университети ва Наманган давлат чет тилллари инстутити ҳамкорлигидаги “ЭРАСМУС+ мобилитй прожеcт” халқаро лойиҳа доирасида 60112600 – Мактабгача ва бошланғич таълимда хорижий тил (инглиз тили) бакалавриат таълим йўналишининг “Мактабгача ва бошланғич синфларда инглиз тили ўқитиш”, 60111800 – Хорижий тил ва адабиёти (тиллар бўйича), 60230100 – Филология ва тилларни ўқитиш (тиллар бўйича) бакалавриат таълим йўналишининг “Бошланғич синфларда инглиз тили ўқитиш” фанларидан ўқув дастурларини такомиллаштиришда фойдаланилган (Эрасмус+КА171-ҲЕД-000209878 лойиҳаси координатори томонидан 15.04.2026-йилда берилган КА171-УНИПИ/НамСИФЛ-0030 рақамли маълумотнома). Натижада, мазкур фанларнинг ўқув дастурлари ТОП-300 талик рўйхатидаги олий таълим ташкилотларининг дастурларига мослаштрилган.