Ишанкулова Диёра Алловидиновнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Умар Хайём рубоийларининг инглизча таржимаси ва танқидий матнга мувофиқлик ёки ўзгача талқинлар муаммоси”, 10.00.06 - Қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2019.2.PhD/Fil859.
Илмий раҳбар: Хамроев Жума, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.11.05.
Расмий оппонентлар: Ғаниев Илхом Музаффарович, филология фанлари доктори, профессор; Суфизода Шодимухаммад Зикриёпур, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади инглиз тили муҳитида Умар Хайём рубоийлари таржималарининг танқидий матнга адекватлик даражасини аниқлаш ҳамда улардаги поетик ва маданий трансформацияларни қиёсий-таҳлилий асосда ёритиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
Умар Хайём рубоийларининг инглиз тилига қилинган таржималари илк бор комплекс қиёсий-таҳлилий ёндашув асосида тадқиқ этилиб, уларнинг адабий-бадиий, ғоявий ва услубий хусусиятлари ҳамда таржима жараёнида юзага келадиган семантик ва поетик трансформациялар тизимли равишда асосланган;
Хайём рубоийларининг инглиз тилидаги таржималари ва улар юзасидан олиб борилган маҳаллий ҳамда хорижий тадқиқотлар умумлаштирилиб, таржималарнинг тарихий-адабий ривожланиш босқичлари ҳамда таржима стратегияларига таъсир қилувчи эстетик ва маданий омиллар илмий жиҳатдан исботланган;
Рубоийлардаги поетик образлар ва миллий-маданий бирликлар – май (wине), сарв (cйпресс), гул (флоwер), жом (cуп), биҳишт (парадисе), дузах (ҳелл) каби консептларнинг инглиз тилига таржима қилинишидаги семантик ва услубий ўзгаришлар аниқланиб, уларнинг инглиз адабий муҳитида маданий қайта семантизацияга учраши далилланган;
Умар Хайём рубоийларининг инглиз тилига таржима қилиниши Шарқ ва Ғарб адабий тизимлари ўртасидаги маданиятлараро адабий трансфер модели сифатида талқин қилиниб, унинг структуравий ҳамда функсионал хусусиятлари назарий жиҳатдан ёритилди. Натижада таржима жараёни фақат лингвистик ҳодиса эмас, балки эстетик, маданий ва сивилизацион коммуникациянинг мураккаб шакли сифатида талқин қилиниши мумкинлиги илмий жиҳатдан асослаб берилган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Умар Хайём рубоийларининг инглизча таржимаси ва танқидий матнга мувофиқлик ёки ўзгача талқинлар муаммосини ўрганиш жараёнида эришилган илмий натижалар асосида:
Умар Хайём рубоийларининг Ғарб, хусусан Англиядаги таржималари илк бор адабий-бадиий, ғоявий ва услубий жиҳатдан тизимли таҳлил қилиниб, уларнинг эстетик талқини ва қабул шакллари аниқланган илмий натижаларидан Самарқанд давлат чет тиллар институтида 2022-2024-йилларда амалга оширилган, АҚШ давлат департаменти томонидан молиялаштирилган “Энглиш Аccесс Миcросчоларшип Програм” лойиҳасининг таълимий мазмунини бойитишда фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг 2025-йил 17-февралдаги 461/02-сон маълумотномаси). Натижада шоирнинг асл матнлари ва инглиз тилидаги таржималари ўртасидаги умумийлик ва тафовутлар аниқланиб, уларни таълимий-методик жиҳатдан қиёслаш имкониятлари бойитилган;
инглиз тилига қилинган таржималар юзасидан маҳаллий ва хорижий тадқиқотлар қиёсий ўрганилиб, форс-тожик адабиётидаги айрим баҳсли жиҳатлар замонавий адабиётшунослик нуқтаи назаридан қайта баҳоланган илмий хулосаларидан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021-2023-йилларга бажарилган ПФ-201912258-рақамли “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тиллари) электрон платформасини яратиш” лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 16-октябрдаги 01-7713-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа иштирокчиларининг шоирнинг инглизчага ўгирилган рубоийлари билан ишлашда назарий ва қиёсий методлар асосида тадқиқот олиб бориш салоҳияти кучайтирилган;
рубоийлардаги образлар тизими, табиат, ҳайвон ва инсон тасвирлари таржима жараёнидаги семантик ва услубий қийинчиликлар мисолида таҳлил қилиниб, мураккаб поетик қатламларни бошқа тилга ўгиришда юзага келадиган камчиликлар ва ўзгаришларнинг сабаблари ёритилган илмий хулосалардан “Самарқанд вилояти телерадиоканали” давлат муассасасининг 2025-йил феврал ойида эфирга узатилган “Ассалом, Самарқанд!” тонгги дастурининг туркум ссенарийларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Самарқанд вилояти телерадиоканалининг 2025-йил 27-мартдаги 01-07/134-сон маълумотнома). Натижада ижодкор адабий-эстетик меросини оммага замонавий талқинлар асосида етказиш имкониятлари яратилган;
шоир рубоийларида учрайдиган рамзий сўз ва образлар “май”, “сарв”, “жом”, “биҳишт” каби бирликларнинг инглиз таржималарида қандай талқин этилганини кўрсатувчи илмий таҳлиллар Ўзбекистон ёзувчилар уюшмасининг халқаро алоқалар ва бадиий таржима бўлими фаолиятида амалий қўлланилиб, таржима билан шуғулланувчи ижодий гуруҳлар учун методик асос бўлиб хизмат қилган (Ўзбекистон ёзувчилар уюшмасининг 2025-йил 3-июндаги 01-03/251-сон маълумотнома). Натижада Умар Хайём рубоийларининг адабий-ғоявий моҳияти чуқурроқ талқин этилиб, ўзбек ва инглиз адабиёт ихлосмандлари ўртасидаги шеърият, таржима ва таъсир масалалари борасидаги қарашлари бойитилган.