Жумаева Феруза Рузикуловнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Рус ва ўзбек тилларида сўз туркумларининг транспозицияси: семантик-дериватив, функсионал-стилистик ва лексикографик аспектлари”, 10.00.13 – Қиёсий ва чоғиштирма тилшунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2022.1.DSc/Fil383.
Илмий раҳбар: Сапарова Кундуз Отабоевна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.11.05.
Расмий оппонентлар: Юлдошева Нилуфар Эргашевна, филология фанлари доктори, профессор; Бакиров Поён Уралович, филология фанлари доктори, профессор; Гафуров Бахтиёр Закирович, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Қорақалпоғистон давлат университети
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади рус ва ўзбек тилларида сўз туркумлари транспозициясининг семантик-дериватив асослари, функсионал-стилистик кўринишлари ва лексикографик репрезентация усулларини аниқлаш ҳамда чоғиштириш орқали комплекс очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
таснифлаш мезонларини тизимлаштириш асосида сўз туркумлари транспозициясининг нафақат унинг структуравий, семантик ва функсионал каби турли жиҳатларини қамраб олувчи, балки уларнинг ҳар бири ичидаги тафсилотларни ҳам ўзида акс эттирадиган интеграл типологияси асосланган;
чоғиштирилаётган тилларда транспозициянинг субстантивация, адективация, партикуляция ва интерективациянинг маҳсулдорлиги, прономинализация, нумерализация, модаляция ва предикативациянинг нофаоллиги, манба сифатида ўхшаш сўз туркумларидан фойдаланиш каби изоморфик хусусиятлари ҳамда рус тилида кўпроқ прономинализация ва ўзбек тилида от сўз туркумига асосланган адективациянинг устунлиги каби алломорфик хусусиятлар исботланган;
фразеологик транспозициянинг окказионал қўлланилишидан бошлаб токи тўлиқ лексикализациясигача босқичма-босқич ривожланиши рус ва ўзбек тилларида устун бўлган функсионал-стилистик хусусиятларини аниқлаш орқали транспозиция қилинган сўзларнинг экспрессив маънолари сўзлашув ва бадиий услубларга, мантиқий-семантик маънолари илмий ва расмий-идоравий услубларга, динамизмнинг публицистикага мойиллиги далилланган;
сўз туркумлари транспозициясида асосий эътибор босма ва электрон луғатларда транспозицияни тақдим этишга нисбатан дифференциал ёндашувга қаратилган ва ўрганилаётган ҳодисанинг семантика, деривация, услуб, луғат мақоласи тузилиши, фойдаланувчи тажрибаси каби жиҳатлари ҳисобга олинган ҳолда берилган лексикографик тавсиф тамойиллари асосланган;
луғатнинг тури ва мақсадига қараб оптималлаштирилган лексикографик параметрлар тўпламини таъминлайдиган ва транспозицияга учраган сўзлар ҳақидаги маълумотларни юқори даражада самарали тарзда шакллантириш учун уларнинг кетма-кетлигини белгилаб берадиган бир хил таркибли луғат мақолаларининг тузилиши далилланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. “Рус ва ўзбек тилларида сўз туркумларининг транспозицияси: семантик-дериватив, функсионал-стилистик ва лексикографик аспектлари” мавзусида эришилган илмий натижалардан:
таснифлаш мезонларини тизимлаштириш асосида сўз туркумлари транспозициясининг нафақат структуравий, семантик ва функсионал каби турли жиҳатларини қамраб олувчи, балки уларнинг ҳар бири ичидаги тафсилотларни ҳам ўзида акс эттирадиган интеграл типологиясига оид хулосалардан Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетида амалга оширилган Эрасмус + дастурининг “Прожеcт № 598340-ЭПП-1-2018-1-ЭС-ЭППКА2-CБҲЕ-ЖП Университй Cооператион Фрамеwорк фор Кноwледге Трансфер ин Cентрал Асиа анд Чина (УНИCАC)” грант лойиҳасида фойдаланилган (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг 2025-йил 28-апрелдаги 04/11-5479-сон маълумотномаси). Натижада ўзбек тилининг мукаммал луғатларини кўпайтириш, ўзбек тилидаги маълумотлар базасини кенгайтириш, давлат тилини бойитиш ва янада такомиллаштириш, тил маданияти, ўзаро муомала сифатини юксалтиришга қаратилган тушунчалар моҳиятини такомиллаштиришга эришилган;
чоғиштирилаётган тилларда транспозициянинг субстантивация, адективация, партикуляция ва интерективациянинг маҳсулдорлиги, прономинализация, нумерализация, модаляция ва предикативациянинг нофаоллиги, манба сифатида ўхшаш сўз туркумларидан фойдаланиш каби изоморфик хусусиятлари ҳамда рус тилида кўпроқ прономинализация ва ўзбек тилида от сўз туркумига асосланган адективациянинг устунлиги каби алломорфик хусусиятларга оид хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг “Навоий” телерадиоканалида эфирга узатилган “Таълим ислоҳоти” ва “Диёр-24” (рус тилида) номли махсус кўрсатувларнинг ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Навоий” телерадиоканалининг 2025-йил 13-майдаги 01-10/66-сон маълумотномаси). Натижада жаҳон ҳамжамиятида, глобаллашув жараёнлари ва маданиятлараро ўзаро таъсирларнинг жадаллашуви шароитида рус ва ўзбек тилларида сўз туркумлари транспозицияси механизмларини таҳлил қилиш муҳим илмий ва амалий аҳамиятга эгалиги, ўзбек тилининг мукаммал электрон луғатларини кўпайтириш, ўзбек тилидаги маълумотлар базасини кенгайтириш, ўзбек тилида илмий, ўқув манбалардан иборат интернет сайтларини кўпайтириш, давлат тилини бойитиш ва янада такомиллаштириш, тил маданиятини, ўзаро муомала сифатини юксалтириш тўгрисидаги ғояларни кенг жамоатчилик орасида ёйишга эришилган;
фразеологик транспозициянинг окказионал қўлланилишидан бошлаб токи тўлиқ лексикализациясигача босқичма-босқич ривожланишининг рус ва ўзбек тилларида устун бўлган функсионал-стилистик хусусиятларини аниқлаш орқали транспозиция қилинган сўзларнинг экспрессив маъноларининг сўзлашув ва бадиий услубларга, мантиқий-семантик маъноларининг илмий ва расмий-идоравий услубларга, динамизмнинг публицистикага мойиллигига оид хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис ҳузуридаги ННТ ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш жамоат фонди маблағларини бошқариш бўйича Парламент комиссияси Навоий вилояти “Дурдона” аёллар ва болалар психологик марказининг 46-09/64-сонли “Мустаҳкам фаровон оиладан гуллаб-яшнаётган давлат сари” номли лойиҳасида фойдаланилган (Навоий вилояти “Дурдона” аёллар ва болалар психологик марказининг 2025-йил 15-майдаги 19-сон маълумотномаси). Натижада оилада тил маданияти, ўзаро муомала сифатини юксалтириш, китобхонлик маданиятини шакллантириш ва ривожлантириш асосида мамлакатимиз ёшларининг маънавий қиёфаси ҳамда интеллектуал салоҳияти, толерантлик борасидаги билим ва ахлоқий хислатларини шакллантириш, умуминсоний қадриятларни тўғри англашга ўргатиш, бугунги глобаллашаётган дунёда масʼулият, зиёлилик, миллий ва умуминсоний қадриятларга содиқлик, тарихий-маданий тафаккур, бағрикенглик каби ахлоқий хусусиятларни ўзида мужассамлаштирган юксак маънавиятли ёшларни тарбиялаш билан боғлиқ фаолият самарадорлигини оширилишига хизмат қилган;
сўз туркумлари транспозициясининг асосий эътибор босма ва электрон луғатларда транспозицияни тақдим этишга нисбатан дифференциал ёндашувга қаратилган ва ўрганилаётган ҳодисанинг семантика, деривация, услуб, луғат мақоласи тузилиши, фойдаланувчи тажрибаси каби жиҳатлари ҳисобга олинган ҳолда берилган лексикографик тавсифи тамойилларига оид хулосалардан Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг 2025-2029-йилларга мўлжалланган сайловолди дастуридаги оъзбек тилининг давлат тили сифатидаги мақомини янада ошириш, мамлакатимиз ва хорижда кенг тарғиб этиш соҳасидаги махсус бандларини амалга оширишда фойдаланилган (Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг 2025-йил 6-майдаги 01/34-сон маълумотномаси). Натижада ўзбек тилининг турли кўринишдаги мукаммал луғатларини кўпайтириш, ўзбек тилидаги лингвистик маълумотлар базасини кенгайтиришга қаратилган ижтимоий-сиёсий тадбирлар мазмунини бойитишга эришилган;
луғатнинг тури ва мақсадига қараб оптималлаштирилган лексикографик параметрлар тўпламини таъминлайдиган ва транспозитисияга учраган сўзлар ҳақидаги маълумотларни юқори даражада самарали тарзда шакллантириш кетма-кетлигини белгилаб берадиган бир хил таркибли луғат мақолаларининг тузилишига оид хулосалардан Республика Маънавият ва маърифат маркази Кармана тумани бўлинмаси ташаббуси билан ўтказилган тадбирлар билан боғлиқ материалларни тайёрлашда ҳамда мазкур тумандаги Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг иш фаолиятида фойдаланилган (Республика Маънавият ва маърифат маркази Кармана тумани бўлинмасининг 2025-йил 21-майдаги 02/35-сон маълумотномаси). Натижада мазкур лойиҳада сўз туркумлари транспозициясининг икки тилдаги ўзаро ўхшаш ва фарқли жиҳатлари, шунингдек, транспозицияга учраган сўзлар ҳақидаги маълумотларнинг луғатларда акс этишига доир назарий ишланмалар такомиллаштирилишига эришилган.