Sayt test rejimida ishlamoqda

Алимардонов Зохид Шукуриллаевичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Олий ҳарбий таълим муассасаларида бўлажак офицерларнинг касбий компетентлигини такомиллаштириш», 13.00.01–Педагогика назарияси. Педагогик таълимотлар тарихи (педагогика фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.3.PhD/Pеd263.
Илмий раҳбар: Мусурманова Айниса Мусурмановна, педагогика фанлари  доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат университети, PhD.28.03.2018.Ped.02.05.
Расмий оппонентлар: Шодиев Нарзиқул Шодиевич, педагогика фанлари доктори, профессор; Самаров Рустам Садриддинович, фалсафа фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Миллий университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: олий ҳарбий таълим муассасаларида бўлажак офицерларнинг касбий компетентлигини такомиллаштириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
бўлажак офицерларнинг умумкасбий ва соҳага йўналтирилган компетенциялар тизими ҳарбий-касбий тайёргарлик босқичларига оид замонавий талаблар ҳамда интеллектуал, иродавий ва эмоционал сифат элементлари мазмунини очиб бериш асосида аниқлаштирилган;
бўлажак офицерлар касбий компетентлигини ривожлантиришнинг ташкилий педагогик шарт-шароитлари рефлексив бошқарув омиллари (ҳарбий-педагогик, технологик, диагностик ва касбий)нинг ўзаро интеграциялашув жараёнларига устуворлик бериш асосида такомиллаштирилган;
касбий компетентликни ривожлантиришнинг ахборот-методик таъминоти интегратив-ижодий топшириқлар, визуал симуляция (тасвирли, намойишли, интерфейсли) ва интерактив моделлаштириш имкониятлари ва амалий-технологик хусусиятларини белгилаш асосида такомиллаштирилган;
бўлажак офицерларда касбий компетентлик даражасини баҳолаш мезонлари ва диагностик технологиялари параметри таркибига ҳарбий акмеологик индикаторлар тизими (мустақил ўзини ўзи касбий ва шахсий ривожлантиришга оид)ни киритиш асосида такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Олий ҳарбий таълим муассасаларида бўлажак офицерларнинг касбий компетентлигини такомиллаштириш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
бўлажак офицерларнинг умумкасбий ва соҳага йўналтирилган компетенциялар тизими ҳарбий-касбий тайёргарлик босқичларига оид замонавий талаблар ҳамда интеллектуал, иродавий ва эмоционал сифат элементлари мазмунига оид таклифларидан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг 2015 йил 22 июндаги “Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазирлиги олий таълим муассасалари учун давлат таълим стандартларни белгилаш тўғрисида”ги 96-сон буйруғининг 5.2-, 7.1- ва 7.2-бандларини  ҳамда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ва Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 7 июлдаги 05-961-сон қарори билан тасдиқланган “Ҳарбий таълим” таълим соҳасининг давлат таълим стандартларининг 2.2-, 3.2-, 4.2- ва 5.2-бандларини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2018 йил 17 сентябрдаги 2/3450-сон ҳамда Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг 2018 йил 19 ноябрдаги 10/3070-сон маълумотномалари). Мазкур давлат таълим стандартлари олий ҳарбий таълим муассасалари ўқув режалари ва дастурлари, методик таъминотини такомиллаштиришга хизмат қилган;
бўлажак офицерлар касбий компетентлигини ривожлантиришнинг ташкилий педагогик шарт-шароитлари рефлексив бошқарув омилларининг ўзаро интеграциялашув жараёнларига оид таклифларидан Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондонининг 2017 йил 6 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институти учун Олий таълимнинг давлат таълим стандартини тасдиқлаш ва амалга киритиш тўғрисида”ги 67-сон буйруғи билан тасдиқланган давлат таълим стандартининг 4.1-, 5.2-, 5.3-, 6.2-, 7.1-, 7.2-бандларини ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2017 йил 17 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ёнғин хавфсизлиги институти учун Олий таълимнинг давлат таълим стандартини, ўқитиладиган мутахассисликларнинг малака талабларини ҳамда ўқув режаларини тасдиқлаш ва амалга киритиш тўғрисида”ги 149-сон буйруғининг 2.1- ва 2.2-бандларини шакллантиришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиянинг 2018 йил 5 октябрдаги 5069-сон ҳамда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг 2018 йил 17 сентябрдаги 2/3450-сон маълумотномалари). Ушбу меъёрий ҳужжатлар асосида Ҳарбий-техник институт ҳузурида “Буюк саркардалар ҳарбий маҳоратини ўрганиш бўйича марказ”ни ташкил этиш, унинг тузулмавий-функционал асослари, фаолият мазмуни ишлаб чиқиш, бўлажак офицерларнинг касбий компетентлиги соҳа бўйича фан, техника технологияларининг замонавий ютуқлари асосида такомиллаштириш имконияти кенгайтирилган;
касбий компетентликни ривожлантиришнинг ахборот-методик таъминоти интегратив-ижодий топшириқлар, визуал симуляция ва интерактив моделлаштириш имкониятлари ва амалий-технологик хусусиятларини такомиллаштиришга оид ишламанлари асосида “Умумий ҳарбий тайёргарлик” дарслиги ХДФУ (Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институти Кенгашида маъқулланган баённома №3, 20.03.2018 й.) ҳамда “Ахборот- коммуникацион технологиялар” ўқув қўлланма ишлаб чиқилган ва олий ҳарбий таълим муассасалари ўқув жараёнига татбиқ этилган (Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг 2018 йил 14 июндаги 531-буйруғи, 531-313 гувоҳномаси, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг 2018 йил 5 октябрдаги 5069-сон ҳамда Ички ишлар вазирлигининг 2018 йил 17 сентябрдаги 2/3450-сон маълумотномалари). Мазкур ўқув материаллари олий ҳарбий таълим муассасалари ўқув методик таъминотини интегратив-ижодий топшириқлар ва интегратив моделлаштириш асосида такомиллаштиришга хизмат қилган;
бўлажак офицерларда касбий компетентлик даражасини баҳолаш мезонлари ва диагностик технологиялари параметри таркибига ҳарбий акмеологик индикаторлар тизими (мустақил ўзини ўзи касбий ва шахсий ривожлантиришга оид)ни киритишга оид таклифларидан Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг 2017 йил 30 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Ҳарбий-техник институтида ўқитиладиган мутахассисликлар учун малака талаблари, ўқув режалари ва дастурларини тасдиқлаш тўғрисида”ги 95-сон буйруғи билан тасдиқланган “Умумий ҳарбий тайёргарлик”, “Ҳарбий психология ва педагогика” ҳамда “Ҳарбий ва бошқарув психологияси” фанларининг ўқув мазмунини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиянинг 2018 йил 5 октябрдаги 5069-сон маълумотномаси). Натижада мазмуни бўлажак офицерларнинг касбий компетентлигига қўйиладиган талаблар доирасида замонавий билим, кўникма ва малакаларини баҳолаш, ўқитиш ёндашувларини лойиҳалаш, курсантларнинг мустақил тайёргарлик, малакавий амалиётини самарали ташкил этишга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish