Эргашев Сардор Косимовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбек тилида транспозиция ва трансформация ҳодисалари тадқиқи”, 10.00.01 - Ўзбек тили (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.1.PhD/Fil.5494.
Илмий раҳбар: Юлдошева Нилуфар Эргашевна, филология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: ИК рақами: Қарши давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.11.05.
Расмий оппонентлар: Жумаев Т., филология фанлари доктори, профессор; Абузалова М., филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек тилида транспозиция ва трансформация ҳодисаларининг умумий ва фарқли жиҳатларини кўрсатиш ҳамда уларни ёндош ҳодисалар билан ўзаро муносабатини ёритишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
ўзбек тилида транспозиция ва трансформация ҳодисаларининг функсионал-семантик хусусиятлари шаклий, синтактик, семантик ҳамда функсионал мезонлар мажмуаси орқали комплекс таҳлил қилиниб, уларнинг тил тизимидаги динамик ўзгариш механизмлари сифатидаги илмий-назарий мақоми асослаб берилган;
транспозиция жараёнида бир сўз туркумига хос шаклнинг бошқа сўз туркумига хос синтактик-функсионал вазифани бажариши билан боғлиқ ҳодисаларнинг умумий ва фарқловчи белгилари аниқланиб, транспозицион бирликларни белгилашнинг лингвистик мезонлари ишлаб чиқилган;
бош ва иккинчи даражали бўлаклар, ундалмалар, ажратилган бўлаклар, кириш ва киритмалар каби гапни кенгайтирувчи синтактик қурилмаларнинг содда гап трансформаларини ҳосил қилиши асосланган;
морфологик транспозиция қонун-қоидалари синтактик сатҳда ҳам амал қилиши исботланиб, транспозицияга ёндош ҳодисалар табиати, шунингдек мураккаб синтактик қўшилмалар (МСҚ) трансформациялашувининг лингвистик белгилари аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек тилида транспозиция ва трансформация ҳодисаларини тадқиқ этиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
транспозиция ва трансформация тилнинг динамик жараёнларига хос, фонетик, лексик, морфологик, синтактик сатҳларда амал қилувчи универсал ҳодиса эканлиги исботланганлигига оид хулосаларидан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида Давлат илмий-техник дастури доирасидаги 2022-2024-йилларга мўлжалланган ИЛ-402104209 рақамли “Ахборот-қидирув тизимлари (Гоогле, Яндех, Гоогле транслате) учун автоматик ишлов бериш воситаси – ўзбек тилининг морфолексикони ва морфологик анализатори дастурий воситасини яратиш” лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети 2025-йил 11-сентябрдаги 01-04-6518-сон маълумотномаси). Натижада, бу маʼлумотлар лойиҳа доирасида тайёрланган илмий мақолалар, тезислар ҳамда монографиялар савиясини оширишда хизмат қилган;
транспозиция жараёнида бир сўз туркумига хос шаклнинг бошқа сўз туркумига хос синтактик-функсионал вазифани бажариши билан боғлиқ ҳодисаларнинг умумий ва фарқловчи белгилари аниқланиб, транспозицион бирликларни белгилашнинг лингвистик мезонлари ишлаб чиқилганига оид хулосаларидан Фарғона давлат университетида АЛМ-202304076-05 сонли “Миллий нейропсихолингвистик ташхислаш методикасини яратиш” номли амалий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Олий таълим фан ва инновациялар вазирлиги Фарғона давлат университети 2026-йил 19-майдаги 04/5851-сон маълумотномаси) Натижада лойиҳа доирасида тайёрланган илмий мақолалар, тезислар ҳамда монографиялар савиясини оширишда хизмат қилган;
морфологик транспозиция қонун-қоидалари синтактик сатҳда ҳам амал қилиши исботланиб, транспозицияга ёндош ҳодисалар табиати, шунингдек мураккаб синтактик қўшилмалар (МСҚ) трансформациялашувининг лингвистик белгилари очиб берилганлигига оид хулосаларидан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Қашқадарё вилояти телерадиокомпанияси муҳарририяти томонидан тайёрланган “Тил - миллат руҳи” эшиттиришини тайёрлашда фойдаланилди (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси, Қашқадарё вилояти телерадиоканали ДМ 2025-йил 28-июлдаги 17-05/124-сон маълумотномаси). Натижада ушбу эшиттиришнинг мазмуни бойитилган ва тингловчиларга морфологик транспозиция, транспозицияга ёндош ҳодисалар табиати, шунингдек мураккаб синтактик қўшилмалар трансформациялашувининг лингвистик белгилари билан яқиндан танишиш имконини берган.