Раджабов Рамз Қахрамоновичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Жанубий Оролбўйи шароитида акушерлик этиологияли ўткир буйрак етишмовчилигини бошдан кечирган беморлар реабилитациясини оптималлаштириш», 14.00.37 – Анестезиология ва реаниматология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2022.4.PhD/Tib3242.
Илмий маслаҳатчи: Тоқсонова Дилбар Исматовна, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: «Академик В.Вохидов номидаги Республика ихтисослаштирилган хирургия илмий-амалий тиббиёт маркази» ДМ.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Болалар миллий тиббиёт маркази ҳузуридаги, DSc.06/2025.27.12.Tib.07.01.
Расмий оппонентлар: Юсупов Анвар Собирович тиббиёт фанлари доктори, профессор; Ким Ен-Дин, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот номи: «Тожикистон Республикаси соғлиқни сақлаш соҳасида олий таълимдан кейинги таълим институти» Илмий-тадқиқот институти (Тожикистон).
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: акушерлик патологияси ва преморбид фон туфайли келиб чиққан о'ткир буйрак етишмовчилигида реабилитациянинг устувор, табақалаштирилган усулларини ишлаб чиқиш ва уларнинг самарадорлигини баҳолашдан иборат..
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор Жанубий Оролбўйи каби экологик жиҳатдан ноқулай ҳудудда яшовчи аёлларда акушерлик келиб чиқишига эга бўлган ўткир буйрак етишмовчилигининг клиник ва патогенетик хусусиятлари ҳар томонлама ўрганилиб, бу таҳлиллар аёллардаги преморбид ҳолат, акушерлик асоратлари ва ҳамроҳ соматик касалликлар контекстида олиб борилди ҳамда перинатал даврдаги ушбу патологиянинг ҳудудий хусусиятларини аниқлаш имконини бериши исботланган;
акушерлик этиологияси билан кечган ўткир буйрак етишмовчилигини бошдан кечирган аёлларни реабилитация қилиш учун босқичма-босқич тикланиш терапиясини, буйрак функсиясини ва лаборатория кўрсаткичларини мониторинг қилишни, репродуктив функсияни баҳолашни ўз ичига олган дифференциаллаштирилган реабилитация алгоритми ишлаб чиқилди ва амалиётга жорий этилди; ушбу ёндашув ҳудуддаги ресурслари чекланган тиббиёт муассасалари шароитида ўз самарадорлиги аниқланган;
гломеруляр филтрация тезлиги, гипостенурия, полиурия ва азотли моддалар алмашинуви кўрсаткичларининг 6 ой–1 йил ва 2–4 йилдан кейинги даврдаги прогноз қиймати аниқланиб, ушбу кўрсаткичлар буйрак етишмовчилигининг сурункалашувини башорат қилиш учун асосий биомаркер сифатида илмий жиҳатдан асосланган;
прееклампсия ва анемиянинг аёлларда буйрак фаолиятининг барқарор бузилишларига олиб келувчи хавф омиллари сифатидаги патогенетик аҳамияти илмий жиҳатдан асослаб берилиб, ушбу ҳолатлар сурункали буйрак етишмовчилиги ривожланишига олиб келиши мумкинлиги исботланди ва бу каби беморларни узоқ муддатли кузатувга олиш ҳамда индивидуаллаштирилган реабилитация йўналишини жорий этиш зарурлиги қайд этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Жанубий оролбўйи шароитида акушерлик этиологияли ўткир буйрак етишмовчилигини бошдан кечирган беморлар реабилитациясини оптималлаштириш бўйича ўтказилган тадқиқотлар асосида қуйидаги илмий маълумотлар амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашининг 2025 йил 7-октябрдаги №26/13-сонли хулосаси):
биринчи илмий янгилик: Жанубий Оролбўйи каби экологик жиҳатдан ноқулай ҳудудда яшовчи аёлларда акушерлик келиб чиқишига эга бўлган ўткир буйрак етишмовчилигининг клиник ва патогенетик хусусиятлари ҳар томонлама ўрганилиб, бу таҳлиллар аёллардаги преморбид ҳолат, акушерлик асоратлари ва ҳамроҳ соматик касалликлар контекстида олиб борилди ҳамда перинатал даврдаги ушбу патологиянинг ҳудудий хусусиятларини аниқлаш имконини берди. Илмий янгиликнинг аҳамияти: минтақавий экологик омилларнинг акушерлик патологияларига таъсирини эпидемиологик жиҳатдан асослайди. Бу соғлиқни сақлаш тизимига аниқ статистик маълумотлар асосида прогнозлаш имконини беради. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган натижалар Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиали (24.03.2025-й. №95-сонли Буйруқ) ва Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Навоий вилоят филиалида (27.03.2025-й. №60/1-сонли Буйруқ) амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: Оролбўйи минтақасидаги аёллар саломатлигини муҳофаза қилиш бўйича мақсадли скрининг дастурларини ишлаб чиқишга хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлиги: касаллик тарқалишини олдиндан билиш орқали тиббиёт муассасаларида дори-дармон ва ресурс захираларини тўғри тақсимлаш орқали харажатларни 1,8 марта камайтириш имконини беради. Хулоса: олинган натижалар маҳаллий шароитдан келиб чиққан ҳолда акушерлик ёрдамининг индивидуаллаштирилишига замин яратади.
иккинчи илмий янгилик: акушерлик этиологияси билан кечган ўткир бууйрак етишмовчилигини бошдан кечирган аёлларни реабилитация қилиш учун босқичма-босқич тикланиш терапиясини, буйрак функсиясини ва лаборатория кўрсаткичларини мониторинг қилишни, репродуктив функсияни баҳолашни ўз ичига олган дифференциаллаштирилган реабилитация алгоритми ишлаб чиқилди ва амалиётга жорий этилди; ушбу ёндашув ҳудуддаги ресурслари чекланган тиббиёт муассасалари шароитида ўз самарадорлигини намойиш қилди.Илмий янгиликнинг аҳамияти: ўткир буйрак етишмовчилиги фақат туғруқ асорати эмас, балки аёлдаги мавжуд сурункали касалликлар (камқонлик, пиелонефрит ва ҳ.к.) оқибати эканлигини илмий тасдиқлайди.Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган натижалар Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиали (24.03.2025-й. №95-сонли Буйруқ) ва Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Навоий вилоят филиалида (27.03.2025-й. №60/1-сонли Буйруқ) амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: ҳомиладорликкача бўлган даврда аёлларни соғломлаштириш (прегравидар тайёргарлик) зарурлигини кўрсатиб, оналар ўлими ва ногиронлигини камайтиради. Иқтисодий самарадорлиги: оғир асоратларни даволашга сарфланадиган маблағларни 2,3 марта камайтиришга ёрдам беради. Хулоса: олинган натижалар “хавф гуруҳи”даги аёлларни саралашнинг аниқ мезонларини белгилаб беради.
учинчи илмий янгилик: гломеруляр филтрация тезлиги, гипостенурия, полиурия ва азотли моддалар алмашинуви кўрсаткичларининг 6 ой, 1 йил ва 3–5 йилдан кейинги даврдаги прогноз қиймати аниқланиб, ушбу кўрсаткичлар буйрак етишмовчилигининг сурункалашувини башорат қилиш учун асосий биомаркер сифатида илмий жиҳатдан асослаб берилди. Илмий янгиликнинг аҳамияти: экологик нохуш ҳудудда репарация (тикланиш) жараёнларининг секинлашишини патофизиологик жиҳатдан очиб беради.Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган натижалар Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиали (24.03.2025-й. №95-сонли Буйруқ) ва Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Навоий вилоят филиалида (27.03.2025-й. №60/1-сонли Буйруқ) амалиётга жорий этилган. Ижтимоий самарадорлиги: бемор аёлларни шифохонадан чиққандан кейин ҳам узоқ муддатли назоратда ушлаб туриш зарурлигини асослайди, бу эса сурункали буйрак етишмовчилигига ўтиб кетиш хавфини камайтиради. Иқтисодий самарадорлиги: эрта ногиронликнинг олдини олиш орқали харажатларни 1,2 марта қисқартиради. Хулоса: реабилитация даврининг стандарт муддатларини қайта кўриб чиқиш кераклигини кўрсатади.
тўртинчи илмий янгилик: прееклампсия ва анемиянинг аёлларда буйрак фаолиятининг барқарор бузилишларига олиб келувчи хавф омиллари сифатидаги патогенетик аҳамияти илмий жиҳатдан асослаб берилиб, ушбу ҳолатлар сурункали буйрак етишмовчилиги ривожланишига олиб келиши мумкинлиги исботланди ва бу каби беморларни узоқ муддатли кузатувга олиш ҳамда индивидуаллаштирилган реабилитация йўналишини жорий этиш зарурлиги қайд этилди.Илмий янгиликнинг аҳамияти: беморни даволашда фақат буйракка эмас, балки бутун организмдаги тизимли бузилишларни ҳисобга олувчи мажмуавий ёндашувни таклиф этади. Ижтимоий самарадорлиги: аёлларнинг репродуктив саломатлигини тўлиқ тиклаш ва уларнинг ҳаёт сифатини (кейинги ҳомиладорликларни хавфсиз режалаштириш имкониятини) оширади. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган натижалар Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиали (24.03.2025-й. №95-сонли Буйруқ) ва Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Навоий вилоят филиалида (27.03.2025-й. №60/1-сонли Буйруқ) амалиётга жорий этилган. Иқтисодий самарадорлиги: даволаш схемасининг самарадорлигини баҳолаш орқали бесамар дори воситаларини қўллашдан воз кечиш ва даволаниш муддатини оптималлаштириш ҳисобига маблағларни 1,9 марта тежаш имконини беради. Хулоса: акушерлик ўткир буйрак етишмовчилигини бошдан кечирган беморлар учун оптималлаштирилган ва клиник жиҳатдан самарали реабилитация моделини тақдим этади.