Жўраев Шерали Ҳалимовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Семизлик билан оғриган беморларда миокард инфарктида S-T сегментининг электр беқарорлигининг иммун-яллиғланиш жиҳатлари” 14.00.05 – Ички касалликлар, 14.00.36– Аллергология ва иммунология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.2.PhD/Tib5868
Илмий маслаҳатчилар: Ганиева Шахзода Шавкат қизи, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Тураев Телман Темирович, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти ҳузуридаги DSc.06/2025.27.12.Tib.05.02 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Баратова Мехрибон Субидиновна, тиббиёт фанлари доктори (DSc), доцент; Полевщиков Александр Витальевич, биология фанлари доктори, профессор (Россия).
Етакчи ташкилот: Самарканд давлат тиббиёт университети.
II. Тадқиқотнинг мақсади: семизлиги бўлган беморларда миокард инфарктида S-Т сегмент ҳолатига боғлиқ ҳолда иммун яллиғланиш маркерларини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
семизлик фонида миокард инфарктининг клинико-лаборатор, биокимёвий ва иммун яллиғланиш кўрсаткичларини комплекс баҳолаш натижасида ST сегмент элевациясининг мавжудлиги ва даражасига боғлиқ ҳолда тизимли яллиғланиш ифодаланишида гендер фарқлар аниқланган бўлиб, ўткир коронар синдромнинг ўткир миокард инфарктига трансформациясида гендер-ёш хусусиятларининг аҳамияти асосланган;
семизлик фонида юрак ишемик касаллиги бўлган беморларда гендерга хос патогенетик профиллар шаклланиши: аёлларда иммун яллиғланиш ва атероген механизмлар устунлиги (С-реактив оқсилнинг ошиши, дислипидемия, тропонин I юқори даражалари), эркакларда эса некротик-цитолитик жараёнлар устунлиги (КФК-МВ юқори кўрсаткичлари) исботланган;
TNF-α ва С-реактив оқсил орасидаги (r=0,85), шунингдек С-реактив оқсил ва триглицеридлар орасидаги (r=0,8) кучли корреляцион боғлиқликлар юқори информатив прогностик профили, тизимли яллиғланиш, метаболик бузилишлар ва миокарднинг некротик шикастланиши орасидаги яқин ўзаро боғлиқлиги исботланган;
семизлик фонида юрак ишемик касаллиги ўткир миокард инфарктига трансформацияланганда яққол цитокин дисбаланси, IL-17A ва TNF-α даражаларининг ошиши ҳамда IFN-γ камайиши, шу билан бирга эркаклар ва аёллар учун юқори прогностик қийматга эга (сезгирлик 85 %, махсуслик 80 %) бўлган чегаравий қийматлар аниқланган бўлиб, эрта иммунологик хавф маркерлари сифатида қўлланиши асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Cемизлиги бўлган беморларда миокард инфарктида S-Т сегмент ҳолатига боғлиқ ҳолда иммун яллиғланиш маркерларини ишлаб чиқиш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
Биринчи илмий янгилик: семизлик фонида миокард инфарктининг клинико-лаборатор, биокимёвий ва иммун яллиғланиш кўрсаткичларини комплекс баҳолаш натижасида S-T сегмент элевациясининг мавжудлиги ва даражасига боғлиқ ҳолда тизимли яллиғланиш ифодаланишида гендер фарқлар аниқланган бўлиб, ўткир коронар синдромнинг ўткир миокард инфарктига трансформациясида гендер-ёш хусусиятларининг аҳамияти асосланган; Илмий янгиликнинг ижтимоий аҳамияти шундаки, олинган натижалар ўткир миокард инфарктининг ривожланишига таъсир этувчи иммунологик омилларни, жинс ва семизлик ҳолатини ҳисобга олган ҳолда касалликнинг оғир кечиши ва ўлим ҳолатларини олдини олиш, ишлаб чиқилган иммунологик прогноз схемаси амалиётда турғун зўриқиш стенокардиянинг инфарктга ўтишини эрта башорат қилиш, индивидуал даволаш ва профилактик чораларни самарали ташкил этиш имконини беради. Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: юрак ишемик касаллигининг ўткир миокард инфарктига трансформацияси кўрсаткичларини шошилинч тиббий ёрдам марказларида терапевтлар, кардиологларнинг амалий фаолиятида қўллаш реанимация бўлимида даволаниш кунини қисқартириш ҳисобига бир бемор учун давлат бюджетидан 1 503 397,33 сўм миқдорда иқтисодий самарадорликни таъминлайди. Хулоса: Семизлик фонида ривожланган миокард инфарктида юрак-қон томир патологиялари структураси ёшга боғлиқ ҳолда фарқланиб, 50-74 ёшдаги беморларда S-T сегментининг кўтарилиши билан ЎКС устунлик қилади. ЮИКнинг семизлик билан бирга келиши эса 25-49 ёшдаги эркакларда кўпроқ учрайди, бу семизлиги мавжуд ушбу ёшдаги аёлларга нисбатан 1,7 баравар кўп эканлиги аниқланди.
Иккинчи илмий янгилик: семизлик фонида юрак ишемик касаллиги бўлган беморларда гендерга хос патогенетик профиллар шаклланиши: аёлларда иммун яллиғланиш ва атероген механизмлар устундиги (С-реактив оқсилнинг ошиши, дислипидемия, тропонин I юқори даражалари), эркакларда эса некротик-цитолитик жараёнлар устунлиги (КФК-МВ юқори кўрсаткичлари) исботланган; Илмий янгиликнинг ижтимоий аҳамияти олинган натижалар ўткир миокард инфарктининг ривожланишига таъсир этувчи иммунологик омилларни, жинс ва семизлик ҳолатини ҳисобга олган ҳолда касалликнинг оғир кечиши ва ўлим ҳолатларини олдини олиш, ишлаб чиқилган иммунологик прогноз схемаси амалиётда турғун стенокардиянинг инфарктга ўтишини эрта башорат қилиш, индивидуал даволаш ва профилактик чораларни самарали ташкил этиш имконини беради; Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги: юрак ишемик касаллигининг ўткир миокард инфарктига трансформацияси кўрсаткичларини шошилинч тиббий ёрдам марказларида терапевтлар, кардиологларнинг амалий фаолиятида қўллаш реанимация бўлимида даволаниш кунини қисқартириш ҳисобига бир бемор учун давлат бюджетидан 1 503 397,33 сўм миқдорда иқтисодий самарадорликни таъминлайди. Хулоса: Семизлик билан боғлиқ ўткир миокард инфарктида биокимёвий кўрсаткичлар (СРО, ПЗЛП, КФК-МВ) тропонин ва яллиғланиш цитокинлари (IL-17A, ЎНО-α, INF-γ) ўртасида ишончли корреляцион ўзаро боғлиқликлар мавжудлиги тасдиқланди, бунда цитокинлар даражасининг ошиши клиник жиҳатдан патологик жараённинг оғирлашуви билан узвий боғлиқлиги кўрсатилди.
Учинчи илмий янгилик: TNF-α ва С-реактив оқсил орасидаги (r=0,85), шунингдек С-реактив оқсил ва триглицеридлар орасидаги (r=0,8) кучли корреляцион боғлиқликлар юқори информатив прогностик профили, тизимли яллиғланиш, метаболик бузилишлар ва миокарднинг некротик шикастланиши орасидаги яқин ўзаро боғлиқлиги исботланган; Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги: олинган натижалар ўткир миокард инфарктининг ривожланишига таъсир этувчи иммунологик омилларни, жинс ва семизлик ҳолатини ҳисобга олган ҳолда касалликнинг оғир кечиши ва ўлим ҳолатларини олдини олиш, ишлаб чиқилган иммунологик прогноз схемаси амалиётда турғун зўриқиш стенокардиянинг инфарктга ўтишини эрта башорат қилиш, индивидуал даволаш ва профилактик чораларни самарали ташкил этиш имконини беради; Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги шундаки, юрак ишемик касаллигининг ўткир миокард инфарктига трансформацияси кўрсаткичларини шошилинч тиббий ёрдам марказларида терапевтлар, кардиологларнинг амалий фаолиятида қўллаш реанимация бўлимида даволаниш кунини қисқартириш ҳисобига бир бемор учун давлат бюджетидан 1 503 397,33 сўм миқдорда иқтисодий самарадорликни таъминлайди. Хулоса: Семизлик ва S-Т сегмент кўтарилиши билан ЎМИ билан асоратланган ЮИК бўлган аёлларда қон зардобида INF-γ даражасининг икки баравар пасайиши билан бир вақтда IL-17А концентрациясининг ошиши аниқланди. S-Т сегменти кўтарилмаган ЎМИ билан ЮИК ҳолатларида INF-γ нинг икки баравар пасайиши фонида IL-17А ва ТNF-α нинг ўсиши қайд этилади. ЮИК ва ЎМИда S-T сегменти ҳолатидан қатъий назар, эркакларда қон зардобида INF-γ даражасида сезиларли силжишсиз IL-17А даражасининг 2,4 баравар, ТNF-α даражасининг 8,4 баравар ошиши кузатилди.
Тўртинчи илмий янгилик: семизлик фонида юрак ишемик касаллиги ўткир миокард инфарктига трансформацияланганда яққол цитокин дисбаланси, IL-17A ва TNF-α даражаларининг ошиши ҳамда IFN-γ камайиши, шу билан бирга эркаклар ва аёллар учун юқори прогностик қийматга эга (сезгирлик 85%, махсуслик 80%) бўлган чегаравий қийматлар аниқланган бўлиб, эрта иммунологик хавф маркерлари сифатида қўлланиши асосланган; Илмий янгиликнинг ижтимоий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: олинган натижалар ўткир миокард инфарктининг ривожланишига таъсир этувчи иммунологик омилларни, жинс ва семизлик ҳолатини ҳисобга олган ҳолда касалликнинг оғир кечиши ва ўлим ҳолатларини олдини олиш, ишлаб чиқилган иммунологик прогноз схемаси амалиётда турғун стенокардиянинг инфарктга ўтишини эрта башорат қилиш, индивидуал даволаш ва профилактик чораларни самарали ташкил этиш имконини беради; Илмий янгиликнинг иқтисодий самарадорлиги қуйидагилардан иборат: юрак ишемик касаллигининг ўткир миокард инфарктига трансформацияси кўрсаткичларини шошилинч тиббий ёрдам марказларида терапевтлар, кардиологларнинг амалий фаолиятида қўллаш реанимация бўлимида даволаниш кунини қисқартириш ҳисобига бир бемор учун давлат бюджетидан 1 503 397,33 сўм миқдорда иқтисодий самарадорликни таъминлайди. Хулоса: Жинсни ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқилган миокард инфарктини ташхислаш схемаси беморларда касалликни эрта аниқлаш ва хавфни баҳолаш самарадорлигини оширишга хизмат қилиши исботланган. Тадқиқот натижалари қатор тиббиёт муассасалари, жумладан, ишлаб чиқилган услубий тавсиялар Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Бухоро филиали (2024 йил 7-сентябрдаги 01-29-сон буйруқ) ва Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро филиали (2024 йил 10 сентябрдаги 182-сон буйруқ) амалий фаолиятга жорий этилган.