Азизова Насиба Бахритдиновнанинг 
фан доктори  (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Рус ва ўзбек тилларида “лисоний шахс” консептининг лингвомаданий талқини”, 10.00.13 – Қиёсий ва чоғиштирма тилшунослик (филология фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.DSc/Fil645.
Илмий маслаҳатчи: Тожиева Гулбаҳор Номозовна, филология фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.11.05. 
Расмий оппонентлар: Жабборов Хўжамурод, филология фанлари доктори, профессор; Бакиров Поян Ураловоч, филология фанлари доктори, профессор; Огнева Елена Анатолъевна, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади Рус ва ўзбек тилларидаги “лисоний шахс” консептининг  лингвомаданий таҳлили орқали миллий-маданий хусусиятларини аниқлаш, уларнинг ўхшаш ва фарқли жиҳатларини очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
замонавий лингвомаданиятшуносликнинг “лисоний шахс” ва “консепт” ҳодисаларини антропоцентрик парадигма доирасида ўрганишга оид атамалар тизими аниқлаштирилди ва тизимлаштирилди, натижада ушбу ҳодисаларни ўрганишда қиёсий таҳлил қилиш учун назарий асос яратилган;
“Олтин аср” (ХИХ аср) адабиётида А.С.Пушкин, М.Й.Лермонтов, Ф.М.Достоевский, Л.Н.Толстой асарларида акс этган рус лисоний шахси концептини шакллантиришнинг ижтимоий-маданий доминантлари ва уларнинг миллий ўзликни англаш тузилмасидаги ўрни белгиланганлиги аниқланган;  
ўзбек лисоний шахси консептининг тарихий эволюцияси Марказий Осиё мутафаккирлари – Абу Наср Форобий, Абу Райҳон Беруний, Муҳаммад ибн Мусо ал-Хоразмий, Абу Али Ибн Сино, Алишер Навоий, Заҳириддин Бобур – асарлари асосида босқичма-босқич (қадимги туркий, ислом, хонликлар, жадидчилик-совет, мустақиллик даврлари) ўрганилиб, ҳар бир мутафаккирнинг алоҳида лингвистик стратегиялари (термин яратиш, таржима, тизимлаштириш, адабий меъёрларни белгилаш) ва уларнинг замонавий ўзбек тили ва маданиятидаги таъсири очиб берилган;
рус ва ўзбек лисоний шахс консептларининг комплекс қиёсий лингвомаданий таҳлили илк бор амалга оширилган ва икки тил ва маданиятдаги консептосфераларни бир хил методологик асосда (Й.Н.Карауловнинг уч даражали модели) таққослаб, уларнинг универсал ва этномаданий хусусиятларини аниқлаган ҳолда рус модели онтологик-экзистенсиал, ўзбек модели эса ижтимоий-ахлоқий уйғунликка йўналтирилганиги илмий исботланган;
тадқиқот натижалари асосида 300 та асосий консептларни ўз ичига олган “Лисоний шахс консептларининг русча-ўзбекча тематик луғати” лингвокултурологик ёндашув асосида Й.Н. Карауловнинг лисоний шахс назариясига мувофиқ, яъни ҳар бир консептнинг таърифини, синонимлар қаторини, таянч ибораларини ва маданий шарҳлари  киритилган ҳолда яратилган. 
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Рус ва ўзбек тилларида “лисоний шахс” консептининг лингвомаданий талқинини тадқиқ қилиш жараёнида олинган натижа ва хулосалар асосида қуйидагилар амалга оширилган. Рус ва ўзбек тилларида “лисоний шахс” консептининг шаклланишига таъсир кўрсатувчи ижтимоий-маданий омиллар, миллий-маданий хусусиятлар ҳамда ушбу консептларнинг когнитив ва лингвомаданий таҳлили асосида ишлаб чиқилган комплекс методологик ёндашув, “лисоний шахс” консептининг антропоцентрик парадигма доирасидаги назарий асослари ва таркибий тузилмаси (“Олтин аср” рус адабиёти ҳамда Марказий Осиё мутафаккирлари – Форобий, Беруний, Хоразмий, Навоий, Бобур асарлари мисолида) ЭМПОWЕР лойиҳасининг “Маданиятлараро мулоқот ва гендер сезгирлик” модулини ишлаб чиқишда методологик асос сифатида қўлланган. Рус ва ўзбек маданиятларида “лисоний шахс” консептининг универсал ва этник ўзига хос хусусиятларини аниқлашга қаратилган қиёсий-чоғиштирма таҳлил натижалари лойиҳа доирасида ташкил этилган тренинг ва семинарларда иштирокчиларнинг (тадбиркор аёллар, талабалар) коммуникатив компетенсиясини ривожлантириш, уларнинг жамиятдаги ўрни ва миллий-маданий стереотипларни енгиш кўникмаларини шакллантиришга йўналтирилган амалий машғулотлар мазмунини бойитишга хизмат қилган. Мазкур назарий хулосалардан Наманган давлат чет тиллари университетида 2024–2025-йилларда бажарилган “ЭРАСМУС+ Cапаcитй Буилдинг Прожеcт 101129076 ЭМПОWЕР: Wомен Энтрепренеуршип, Эмпоwермент, эмплоябилитй анд селф-cонфиденcе” лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Наманган давлат чет тиллари университетининг 2026-йил 27-февралдаги № 544-03-сон маълумотномаси). Натижада маданиятлараро мулоқот, гендер тенглик ва аёлларнинг иқтисодий фаоллигини оширишга қаратилган таълимий-амалий тадбирларнинг илмий-назарий асослари мустаҳкамланган ҳамда иштирокчиларнинг миллий ва умуминсоний қадриятлар уйғунлигидаги шахсий-коммуникатив салоҳияти ривожлантирилган.
Рус ва ўзбек лисоний шахс консептларининг комплекс қиёсий лингвомаданий таҳлили, ўзбек лисоний шахси консептининг тарихий эволюцияси, консептларнинг маданий-когнитив хусусиятлари, таҳлилнинг комплекс методологияси ҳамда “Лисоний шахс консептларининг русча–ўзбекча тематик луғати” – Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида бажарилган давлат илмий-техник дастури доирасидаги ИЛ-402104209 “Ахборот-қидирув тизимлари (Гоогле, Яндех, Гоогле Транслате) учун автоматик ишлов бериш воситаси – ўзбек тилининг морфолексикони ва морфологик анализатори дастурий воситасини яратиш” (2022–2024-йиллар) мавзусидаги инновацион лойиҳада қўлланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2026-йил 6-июндаги 4/4-2732-сон маълумотномаси). Лойиҳада ушбу натижалар ўзбек тилининг морфолексиконини шакллантиришда лингвомаданий омилларни ҳисобга олиш, морфологик анализатор учун тарихий қатламларни аниқлаш, икки тилли корпусларда лисоний шахсга оид бирликларни белгилаш ҳамда автоматик ишлов бериш тизимлари учун терминологик база яратишга хизмат қилган.
Рус ва ўзбек “лисоний шахс” консептининг қиёсий таҳлили асосида аниқланган универсал ва этник ўзига хос хусусиятлар, шунингдек, Марказий Осиё мутафаккирлари (Абу Наср Форобий, Абу Райҳон Беруний, Ал-Хоразмий, Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур) асарларидаги лисоний шахс талқинларига оид илмий-назарий хулосалардан Наманган давлат чет тиллари институтида 2024–2026-йилларда амалга оширилган Европа Иттифоқининг Эрасмус+ мобилитй Прожеcт н. 2024-И-ИТО2-КА171-ҲЕД-000209878 лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Наманган давлат чет тиллари институтининг 2026-йил 27-февралдаги 545-03-сон маълумотномаси). Натижада ушбу илмий натижалар бадиий матнларни таржима қилишда консептуал фарқларни ҳисобга олган ҳолда аниқроқ ва маданий жиҳатдан мос таржима вариантларини ишлаб чиқиш имконини берган ҳамда олий таълим муассасаларида мутахассислик фанлари бўйича маъруза ва семинарларни ўқитиш жараёнини бойитган.
Ўзбек лисоний шахси консептининг Марказий Осиё мутафаккирлари (Абу Наср Форобий, Абу Райҳон Беруний, Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур) асарларидаги шаклланиш тамойиллари, рус ва ўзбек тилларидаги “лисоний шахс” консептининг қиёсий лингвомаданий таҳлили натижалари ҳамда тадқиқотда яратилган “Лисоний шахс” консептининг русча–ўзбекча тематик луғати” материалларидан Қарши давлат университети қошидаги “Замон” минтақавий тадқиқот марказида 2021-2022-йилларда бажарилган Халқ депутатлари Қашқадарё вилоят Кенгаши Жамоат фонди томонидан молиялаштирилган № 21-05/1Т-8-сонли “Маънавий етук ёшлар – порлоқ келажак сари йўл бошлар” мавзусидаги грант лойиҳаси доирасида фойдаланилган (Қарши давлат университетининг 2026-йил 26-февралдаги 04/1644-сон маълумотномаси). Натижада олинган натижалар ёшлар ўртасида ўтказилган семинар-тренинглар учун методик материаллар тайёрлашга, икки тилли муҳитда ёшларнинг маданий жиҳатдан мос фикр ифодалаш кўникмаларини ривожлантиришга ҳамда уларнинг юксак ахлоқий, маданий ва етакчиликка оид кўникмаларини шакллантиришга хизмат қилган.
Тадқиқотда ишлаб чиқилган “Лисоний шахс” консептининг русча-ўзбекча тематик луғати”дан икки тилли муҳитда маданиятлараро мулоқот самарадорлигини оширишга хизмат қилувчи методик қўлланма ва ўқув материалларини тайёрлашда фойдаланилган. Ушбу методик ёндашув ва хорижий тилларни ўқитиш жараёнида юзага келадиган маданий тўсиқларни бартараф этиш бўйича ишлаб чиқилган таваиялардан Қарши давлат университетида 2021–2023-йилларда амалга оширилган СУЗ-800-21-ГР-3181 “Реинфорcинг Энглиш Лангуаге Cомпетенcе ат Карши Стате Университй” мавзусидаги халқаро лойиҳада фойдаланилган (Қарши давлат университетининг 2026-йил 23-февралдаги 03/1531-сон маълумотномаси). 
Натижада инглиз тилини ўрганаётган ўзбек тилида сўзлашувчи ўқитувчи ва 
талабаларнинг лисоний шахс сифатида шаклланиш жараёнида юзага келадиган маданий тўсиқларни бартараф этиш бўйича методик таваиялар ишлаб чиқилган. Шунингдек, маданиятлараро коммуникация ва консептуал фарқларни ҳисобга олган ҳолда таржима қилиш тамойиллари тинглаб тушуниш ва ёзма нутқ кўникмаларини ривожлантиришда қўлланилган.
Замонавий лингвомаданиятшуносликнинг “лисоний шахс” ва “консепт” ҳодисаларини ўрганишга оид атамалар тизими, Марказий Осиё мутафаккирлари (Абу Наср Форобий, Абу Райҳон Беруний, Ал-Хоразмий, Алишер Навоий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур) асарлари асосида ўзбек лисоний шахси консептининг шаклланишидаги тарихий ворисийлик, “Олтин аср” (ХИХ аср) адабиётида акс этган рус лисоний шахси консептини шакллантиришнинг ижтимоий-маданий доминантлари, шунингдек, рус ва ўзбек лисоний шахс консептларининг қиёсий лингвомаданий ва когнитив таҳлили натижалари ҳамда уларнинг универсал ва этник ўзига хос хусусиятларига оид илмий хулосалардан Қашқадарё вилояти “Насаф” телерадиоканали ижодкорлари томонидан репортаж, подкаст, “Воҳадаги соҳалар”, “Бугуннинг мавзуси”, “Бахт”, “Талаба + ғалаба”, “Насафда меҳмон”, “Мен ҳақимда”, “Ташриф” лойиҳаларининг ссенарийларини шакллантиришда фойдаланилган (“Насаф” телерадиоканалининг 2026-йил 27-февралдаги №1/013-сон маълумотномаси). Мазкур илмий хулосалар асосида тайёрланган кўрсатувлар тил ва маданиятнинг ўзаро боғлиқлиги, ўзбек ҳамда рус халқларининг миллий-маданий қадриятлари, жамиятдаги нутқий шахснинг ўрни каби мавзуларни ёритган. Натижада ёш авлод вакилларининг онгида тил билан маданият ўзаро узвий боғлиқлиги, миллий ўзликни англашда инсоннинг тутган ўрни ҳақидаги тушунчалар кенгайган. Миллатлар ўртасидаги ҳурмат ва маданиятлараро мулоқотни чуқурлаштирувчи ғоялар илгари сурилган. Шунингдек, глобаллашув даврида она тилининг нуфузини ошириш билан бирга, ўзбек тилини асраб-авайлаш ва ривожлантириш бўйича илмий асосланган таклиф ҳамда таваиялар кенг жамоатчиликка етказилди.

Yangiliklarga obuna bo‘lish