Хасанова Юлдуз Мухтор қизининг
филология фанлари доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Замонавий инглиз ва ўзбек мотивацион дискурсида шахс руҳияти консептосферасининг лингвопрагматик воқеланиши: қиёсий-типологик тадқиқот”, 10.00.13 – Қиёсий ва чоғиштирма тилшунослик.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.2.DSc/Fil1221.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.11.05.
Расмий оппонентлар: Жабборов Хўжамурод, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Кдирбаева Гулзира Курбанбаевна, филология фанлари доктори (DSc), профессор, Панжиева Насиба Нормахматовна, филология фанлари доктори (DSc), доцент
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади замонавий инглиз ва ўзбек мотивацион дискурсида шахс руҳияти консептосферасининг структур тузилишини, ички микроконсептуал қатламларини ва лингвопрагматик воқеланиш механизмларини очиб бериш, ҳамда бундай таҳлил учун интегратив модел ва олти босқичли амалий таҳлил тартибини ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инглиз ва ўзбек тилшунослигида илк бор замонавий мотивацион дискурсдаги шахс руҳияти консептосфераси яхлит ўрганилиб, унинг тўрт қатламли (ҳиссий-руҳий, иродавий-мотивацион, трансформатив, экзистенсиал) типологик модели ишлаб чиқилган ва қатламлараро муносабатлар асосланган;
шахс руҳияти консептларининг лингвопрагматик воқеланишини яхлит, тизимли ва қиёсий таҳлил қилиш имконини берувчи фрейм семантикаси, консептуал метафора назарияси, нутқ акти таксономияси ва аксиологик концептологияни бирлаштирувчи тўрт таркибли интегратив назарий модел ҳамда уни эмпирик таҳлилга мослаштирувчи олти босқичли амалий таҳлил тартиби далилланган;
“феар – қўрқув”, “ҳопе – умид”, “анхиетй – хавотир”, “меанинг – маʼно” консептларининг лексик-семантик харитаси, фрейм таркиби, консептуал метафорик базаси, иллокутив профили ва аксиологик колорити қиёсий-типологик даражада очиб берилиб, инглиз дискурсида “индивидуал стратегик бошқарув”, ўзбек дискурсида эса “эʼтироф ва сабр билан енгиш” парадигмаси устунлик қилиши аниқланган;
“wиллпоwер – ирода”, “гоал – мақсад”, “ҳабит – одат”, “суccесс – муваффақият” иродавий-мотивацион консептларнинг инглиз ва ўзбек дискурсидаги лингвопрагматик тузилиши очиб берилиб, инглиз дискурсида амалий-стратегик прагматика, ўзбек дискурсида эса ахлоқий-қадриятли прагматика устунлиги типологик асосланган;
“гроwтҳ – ўсиш”, “ресилиенcе – сабр-бардош” каби трансформатив консептларнинг структураси, консептуал метафоранинг манба ва мақсад доменлари ҳамда модаллик, дейксис ва адресат персуазив стратегиялари қиёсий очиб берилиб, инглиз дискурсида вертикал-механик (ладдер, wалл, мачине) ва амалий-стратегик, ўзбек дискурсида эса табиат-органик (камол топиш, илдиз отиш) ва ахлоқий-қадриятли воситалар устунлиги типологик далилланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Замонавий инглиз ва ўзбек мотивацион дискурсида шахс-руҳияти консептосферасининг лингвопрагматик воқеланиши мавзуси уузасидан чиқарилган илмиу натижалар асосида:
инглиз ва ўзбек тилшунослигида илк бор замонавий мотивацион дискурсдаги шахс руҳияти консептосфераси яхлит ўрганилиб, унинг тўрт қатламли (ҳиссий-руҳий, иродавий-мотивацион, трансформатив, экзистенсиал) типологик модели асослантирилганлиги ва қатламлараро муносабатлари очиб берилганлиги тўғрисидаги назарий хулосалардан давлат илмий-техника дастурлари доирасида олиб борилган Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021-2023 йилларда олиб борилган ПФ-201912258 “Ўзбек адабиётининг кўп тилли (ўзбек, рус, инглиз тилларида) электрон платформасини яратиш” номли амалий лойиҳасида фойдаланилган ( Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2026-уил 8-июн № 4/4-2739-сон маълумотномаси). Натижада мотивацион дискурс бирликларини кўп тилли электрон платформада консептуал ва лингвомаданий жиҳатдан изоҳлашга оид тушунчаларнинг бойишига хизмат қилган;
шахс руҳияти консептларининг лингвопрагматик воқеланишини яхлит, тизимли ва қиёсий таҳлил қилиш имконини берувчи фрейм семантикаси, консептуал метафора назарияси, нутқ акти таксономияси ва аксиологик концептологияни бирлаштирувчи тўрт таркибли интегратив назарий модел ҳамда уни эмпирик таҳлилга мослаштирувчи олти босқичли амалий таҳлил тартибини ишлаб чиқиш каби илмий натижалардан давлат илмий-техника дастурлари доирасида олиб борилган Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2021-2023 йилларда олиб борилган ПЗ-2020042022 рақамли “Туркий тилларнинг лингводидактик электрон платформасини яратиш” номли амалий лойиҳасида фойдаланилган ( Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2026-уил 8-июн № 4/4-2742-сон маълумотномаси). Натижада туркий тиллардаги мотивацион дискурс бирликларини фрейм-семантик ва лингвопрагматик асосда таснифлаш ҳамда уларнинг электрон платформадаги лингводидактик тақдимотини такомиллаштиришга эришилган;
инглиз ва ўзбек мотивацион дискурсида шахс руҳиятининг ҳиссий-руҳий ва экзистенсиал ҳолатлари, яъни ъ“феар – қўрқув”, “ҳопе – умид”, “анхиетй – ҳавотир”, “меанинг – маъно” консептларининг лексик-семантик харитаси, фрейм таркиби, консептуал метафорик базаси, иллокутив профили ва аксиологик колорити қиёсий-типологик даражада очиб берилиб, инглиз дискурсида “индивидуал стратегик бошқарув”, ўзбек дискурсида эса “эътироф ва сабр билан енгиш” парадигмаси устунлик қилиши аниқланган бўлиб, ушбу илмий натижалардан давлат илмий-техника дастурлари доирасида олиб борилган Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2023-2024 йилларда олиб борилган АЛ-662205561 “Алишер Навоий муаллифлик корпусини яратиш” номли амалий лойиҳасида фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2026-уил 8-июн № 4/4-2738-сон маълумотномаси). Натижада корпус матнларини консептуал, фрейм-семантик ва лингвопрагматик мезонлар асосида аннотациялаш ҳамда уларнинг қидирув ва таҳлил имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилувчи илмий-методик ечимлар ишлаб чиқилган;
замонавий мотивацион дискурсда шахс руҳиятидаги “wиллпоwер – ирода”, “гоал – мақсад”, “ҳабит – одат”, “суccесс – муваффақият” иродавий-мотивацион консептларнинг инглиз ва ўзбек дискурсидаги лингвопрагматик тузилиши очиб берилиб, инглиз дискурсида амалий-стратегик прагматика, ўзбек дискурсида эса ахлоқий-қадриятли прагматика устунлиги типологик исботланган бўлиб, ушбу илмий натижалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида 2024-2025- йилларда бажарилган “Ҳозирги қорақалпоқ тилидаги сўз ясалиш тизимининг назарий асослари” номли фундаментал тадқиқот лойиҳасида фойдаланилган (ЎзРФА Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институти 2026-уил 15-июн № 291/1-сон маълумотномаси). Натижада қорақалпоқ тилидаги сўз ясалиш жараёнларини консептуал мотивация ва лингвопрагматик омиллар асосида таҳлил қилиш методикаси бойитилиб, ясалма бирликларнинг семантик ва функсионал хусусиятларини изоҳлашнинг назарий асослари такомиллаштирилган.