Асханова Гулидахон Баходировна
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Преэклампсия билан асоратланган ҳомиладор аёлларда морфологик ва биокимёвий кўрсаткичларнинг замонавий жиҳатлари”, 14.00.02 – Морфология, 14.00.01 – Акушерлик ва гинекология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.1.PhD/Tib5073.
Илмий раҳбар: Ахмаджонова Гулноза Муродовна, тиббиёт фанлари доктори (DSc), доцент, Ахмедов Фарҳод Қахрамонович, тиббиёт фанлари доктори (DSc), доцент
Диссертация бажарилган муассаса номи: Андижон давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.06/2025.27.12.Tib.05.01.
Расмий оппонентлар: Хасанова Дилноза Ахроровна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Каримова Феруза Джавдатовна, тиббиёт фанлар доктори, пофессор.
Етакчи ташкилот: Хожа Аҳмад Яссавий номидаги Халқаро қозоқ-турк университети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқоднинг мақсади: преэклампсиянинг турли оғирлик даражаларида йўлдош ва буйракларда юзага келадиган морфологик, морфометрик ва морфофункционал ўзгаришларни VEGF экспрессияси, буйрак гемодинамикаси ҳамда NGAL, Цистатин С ва ADAMTS-13 кўрсаткичлари асосида комплекс ўрганишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
преэклампсиянинг оғирлик даражасига кўра йўлдош тўқимасида ворсиналар ҳажмининг кичрайиши, строма склерози, трофобласт ва синцитиотрофобласт ҳужайраларининг дистрофик ҳамда ўчоқли некротик ўзгаришлари, капиллярлар деворининг қалинлашиши, периваскуляр шиш ва плазморрагия каби морфологик ўзгаришларнинг кучайиб бориши аниқланган;
иммуногистокимёвий тадқиқотлар асосида йўлдош тўқимасида VEGF экспрессиясининг асосан ворсиналар стромаси, синцитиотрофобласт ва капиллярлар эндотелийсида жойлашиши ҳамда касаллик оғирлашгани сари экспрессия даражасининг пасайиши аниқланган ва морфологик ўзгаришлар билан генетик ҳамда биокимёвий кўрсаткичлар ўртасида ўзаро боғлиқлик (корреляцион алоқадорлик) мавжудлиги аниқланган;
преэклампсияда буйракларнинг сегментар, бўлаклараро ва ёйсимон артерияларида қон оқимининг PSV ва EDV тезликлари пасайиши ҳамда RI, PI ва S/D кўрсаткичларининг ортиши касаллик оғирлик даражаси билан боғлиқ ҳолда чуқурлашиб бориши аниқланган ҳамда ADAMTS-13, NGAL ва Цистатин С кўрсаткичлари ўзгаришининг эндотелиал дисфункция ва буйрак функционал бузилишларини баҳолашдаги диагностик аҳамияти асосланган;
CST3 (Cystatin C) ва LCN2 (NGAL) генларининг айрим полиморфик вариантлари преэклампсия ривожланиш хавфи билан ассоциацияланганлиги аниқланиб, ушбу генетик маркёрлардан хавф гуруҳларини шакллантиришда қўшимча прогностик омил сифатида фойдаланиш мумкинлиги асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Преэклампсия билан асоратланган ҳомиладор аёлларда прогностик таҳлил қилиш, унинг турли даражаларидаги морфометрик, генетик, биокимёвий ва функционал ўзгаришларини баҳолаш ҳамда ушбу жараёнлар асосида ётган замонавий патогенетик гипотезани шакллантиришга оид олиб борилган илмий тадқиқотлар натижалари асосида: «Преэклампсия билан асоратланган ҳомиладорликда биокимёвий маркёрларнинг патогенетик ва диагностик аҳамияти» номли услубий тавсияномаси тасдиқланган (Андижон давлат тиббиёт институти Эксперт Кенгашининг 2026 йил 27 мартдаги 61-40/u-сон маълумотномаси). Мазкур услубий тавсиянома преэклампсия билан асоратланган ҳомиладор аёлларда юзага келиши мумкин бўлган асоратларни эрта ташхислаш ва олдини олиш имконини берган:
биринчи илмий янгилик: преэклампсиянинг оғирлик даражасига кўра йўлдош тўқимасида ворсиналар ҳажмининг кичрайиши, строма склерози, трофобласт ва синцитиотрофобласт ҳужайраларининг дистрофик ҳамда ўчоқли некротик ўзгаришлари, капиллярлар деворининг қалинлашиши, периваскуляр шиш ва плазморрагия каби морфологик ўзгаришларнинг кучайиб бориши аниқланиб, уларнинг касаллик оғирлик даражасини морфологик баҳолашдаги аҳамияти асосланганлиги;Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Наманган вилояти филиалининг 2026 йил 24 январдаги №42-сон буйруғи ҳамда мазкур марказ Фарғона вилояти филиалининг 2026 йил 2 февралдаги №32-сон буйруғи билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2026 йил 2 июндаги 09/15-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: преэклампсиянинг оғирлик даражасига кўра ҳомиладорлик пайтида йўлдошда юзага келадиган морфологик ва морфометрик ўзгаришларни таҳлил қилишга ёрдам беради. Иқтисодий самарадорлиги: преэклампсиянинг оғирлик даражасига кўра бир нафар аёлдан олинган йўлдошни гистоморфометрик текшириш 800000 сўмни ташкил этади. Ишемик ангиопатияни аниқлашдаги гистоморфометрик текшириш 250400 сўм маблағни ташкил этади. Хулоса: таклиф этилган усул тадқиқот кўламига кўра (n=80) 43968000 сўм маблағни иқтисод қилиш имконини беради.
иккинчи илмий янгилик: иккинчи илмий янгилик: иммуногистокимёвий тадқиқотлар асосида йўлдош тўқимасида VEGF экспрессиясининг асосан ворсиналар стромаси, синцитиотрофобласт ва капиллярлар эндотелийсида жойлашиши ҳамда касаллик оғирлашгани сари экспрессия даражасининг пасайиши аниқланган ва морфологик ўзгаришлар билан генетик ҳамда биокимёвий кўрсаткичлар ўртасида ўзаро боғлиқлик (корреляцион алоқадорлик) мавжудлиги аниқланганлиги Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Наманган вилояти филиалининг 2026 йил 24 январдаги №42-сон буйруғи ҳамда мазкур марказ Фарғона вилояти филиалининг 2026 йил 2 февралдаги №32-сон буйруғи билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2026 йил 2 июндаги 09/15-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: преэклампсияда йўлдош дисфункциясида морфологик предикторларни аниқлашга ёрдам беради. Иқтисодий самарадорлиги: преэклампсияда тўлиқ морфологик текширув олиб бориш бир нафар аёлда 650000 сўм маблағ сарф қилинишини талаб этади. Хулоса: таклиф қилинган морфологик таҳлилларни олиб бориш 1 нафар бемор учун 372600 сўмни, тадқиқот кўламида эса (n=80) 29808000 сўм маблағни иқтисод қилиш имконини беради.
учинчи илмий янгилик: преэклампсияда буйракларнинг сегментар, бўлаклараро ва ёйсимон артерияларида қон оқимининг PSV ва EDV тезликлари пасайиши ҳамда RI, PI ва S/D кўрсаткичларининг ортиши касаллик оғирлик даражаси билан боғлиқ ҳолда чуқурлашиб бориши аниқланган ҳамда ADAMTS-13, NGAL ва Цистатин С кўрсаткичлари ўзгаришининг эндотелиал дисфункция ва буйрак функционал бузилишларини баҳолашдаги диагностик аҳамияти асосланганлиги. Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Наманган вилояти филиалининг 2026 йил 24 январдаги №42-сон буйруғи ҳамда мазкур марказ Фарғона вилояти филиалининг 2026 йил 2 февралдаги №32-сон буйруғи билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2026 йил 2 июндаги 09/15-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: преэклампсиянинг оғир кечиш хавфини башорат қилиш имконини беради. Иқтисодий самарадорлиги: преэклампсия аниқланган бир нафар аёлни даволашдаги умумий сарф 1340000 сўм маблағни ташкил қилади. Хулоса: таклиф этилган усул бир нафар бемор учун 410000 сўм маблағни, тадқиқот кўламида эса (n=80) 32800000 сўм маблағни иқтисод қилиш имконини беради.
тўртинчи илмий янгилик: CST3 (Cystatin C) ва LCN2 (NGAL) генларининг айрим полиморфик вариантлари преэклампсия ривожланиш хавфи билан ассоциацияланганлиги аниқланиб, ушбу генетик маркёрлардан хавф гуруҳларини шакллантиришда қўшимча прогностик омил сифатида фойдаланиш мумкинлиги асосланганлиги Республика ихтисослаштирилган она ва бола саломатлиги илмий-амалий тиббиёт маркази Наманган вилояти филиалининг 2026 йил 24 январдаги №42-сон буйруғи ҳамда мазкур марказ Фарғона вилояти филиалининг 2026 йил 2 февралдаги №32-сон буйруғи билан амалиётга жорий этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2026 йил 2 июндаги 09/15-сон хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: преэклампсия ривожланиш хавфида генетик омилларнинг қўшимча предиктор аҳамиятини аниқлашга ва стационардаги профилактик даво муддатини қисқартиришга ёрдам беради. Иқтисодий самарадорлиги: преэклампсияда генетик омилнинг предикторлик вазифасини аниқлаш учун тўлиқ текширишда бир нафар аёлга стационар шароитида 1 кунлик сарф 1650000 сўм маблағни ташкил этади. Хулоса: таклиф этилган усул шифохонада бўлиш вақтини 4 кунга қисқартириб, 1 нафар бемор учун 700000 сўмни, тадқиқот кўламида эса (n=80) 56000000 сўм маблағни иқтисод қилиш имконини беради