Саломова Гавҳар Абдиназаровнанинг
фан доктори (DSc) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Инглиз ва ўзбек тилларида аббервиатив лексик бирликларнинг шаклланиш механизмлари ҳамда уларнинг лингвопрагматик ва лингвостилистик хусусиятлари”, 10.00.13 – Қиёсий ва чоғиштирма тилшунослик ихтисослиги (филология фанлари)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2025.3.DSc/Fil1068.
Илмий маслаҳатчи: Даниева Майсара Джамаловна, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Термиз давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.11.05.
Расмий оппонентлар: Жабборов Хўжамурод, филология фанлари доктори, профессор; Сафаров Шахриёр Сафарович, филология фанлари доктори, профессор; Ахмедов Ойбек Сапарбоевич, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва ўзбек тилларидаги аббревиатив лексик бирликларнинг системавий-структур, лингвопрагматик ҳамда лингвостилистик хусусиятларини чоғиштирма аспектда очиб беришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
инглиз ва ўзбек тилларида НАСА, УНЕСCО, БМТ, АҚШ, доc, пҳоне, инфо, лаб, эмаил, смог, брунч, интернет, автобус, пединститут, э-маил, CОВИД-19, АСАП, ИМО, ЛОЛ, ОМГ, ИМҲО, бтw, 4у, 2дай, ф2ф, cйбер-, био- каби аббревиатив лексик бирликлар ясалиш усулига кўра, контекстуал муҳитга кўра: расмий, норасмий, илмий, оммавий, ижтимоий, уларнинг нутқ жараёни билан боғлиқ лингвистик тежамкорлик (экономия принципи), компрессия (ахборотни зичлаштириш), экспрессивлик, эмоционаллик, услубий бўёқдорлик, ситуатив мослашувчанлик, прагматик йўналтирилганлик, мулоқотни тезлаштириш (динамиклик), ўзликни намоён этиш (идентификация) ҳамда стилистик дифференциаллик стилистик белгилари далилланган;
инглиз ва ўзбек тилларидаги аббревиатив лексик бирликлар системавий-структур жиҳатдан акронимлар (УНЕСCО, НАСА, НАТО, БМТ, АҚШ, радар, ласер), инитиалисм (ФБИ, ББC, ҲТМЛ, ДХХ, МХХ, ИИБ, ОТМ), клиппинглар (доc, лаб, пҳоне, эхам, инфо, пед, ад, ауто), телескопик (смог – смоке+фог, брунч – бреакфаст+лунч, мотел – мотор+ҳотел, автобус – авто+омнибус), графемик бирликлар (Др., Мр., этc., э.г., кг, см, проф., в.б., мс.) ва аралаш турдаги моделлар (CОВИД -19, МП3, 4У, 2дай, э-маил, пединститут, Тошшаҳарҳаво) каби гуруҳларга ажратилиб, инглиз тилида грапҳемиc/графемик қисқартмалар, ўзбек тилида алпҳанумеративе/ҳарф ва рақамли аббревиатив лексик бирликлар ҳамда инглиз тилида телесcопиc/телескопик аббревиатив лексик бирликлар ташкил этиши асосланган;
инглиз ва ўзбек тилларида фаол қўлланадиган НАСА, УНЕСCО, БМТ, АҚШ, ИТ, АИ, CЕО, э-маил, СМС, CОВИД-19, АСАП, ФЙИ, ЛОЛ, ОМГ, ИМҲО, бтw, 4У, 2дай, ф2ф, доc, лаб, инфо, автобус, пединститут каби аббревиатив лексик бирликларнинг имплицитлик ва лисоний тежамкорлик, синонимик вазифа, коммуникатив самарадорлик, шунингдек, ахборотни қисқа ва аниқ етказиш, матнга замонавийлик тусини бериш, ўқувчининг диққатини жалб қилиш каби прагматик функсияларни бажариши аниқланган;
реклама дискурсида аббревиатив лексик бирликлар ВИП, ҲД, 4К, СИМ, СУВ, БМТ, ИТ каби номинатив, 100% Cоттон, 5Г, Wи-Фи, CОВИД-Фрее, ИСО 9001 каби информатив (маҳсулотнинг техник параметрлари ва сифат кўрсаткичлари ҳақида ихчам ахборот бериш), 24/7, мах, промо, инфо, cашбаcк каби компрессив (катта ҳажмдаги ахборот ва матнни имкон қадар зичлаштириш ва жойни тежаш), 3-ин-1, Буй 1 Гет 1, САЛЕ, Ҳот Приcе, АСАП каби прагматик (истеъмолчи диққатини жалб қилиш, сотиб олиш хулқ-атворига ва қарор қабул қилишига таъсир ўтказиш) ва СУПЕР-скидка, WОW-факт, ТОП-сифат, ВИП-сервис каби экспрессив (ҳиссий-баҳоловчи ва эмоционал бўёқдорликни ошириш) функсия бажариши, бадиий адабий матнида экспрессив функсияларни бажариши асосланган;
интернет ва рақамли дискурсда АСАП, ФЙИ, ЛОЛ, ОМГ, ИМҲО, БТW, 4У, 2дай, Ф2Ф, ПЛЗ, ТҲХ, ИДК, ТТЙЛ, ДМ, ПМ, ТГ, ИГ, ФБ, э-маил, cйбер-каби аббревиатив лексик бирликларнинг стилистик трансформацияси ҳамда график аспектда намоён бўлиши асосланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз ва ўзбек тилларида аббревиатив лексик бирликлар тадқиқи юзасидан олинган натижалар бўйича:
инглиз ва ўзбек тилларида НАСА, УНЕСCО, БМТ, АҚШ, доc, пҳоне, инфо, лаб, эмаил, смог, брунч, интернет, автобус, пединститут, э-маил, CОВИД-19, АСАП, ИМО, ЛОЛ, ОМГ, ИМҲО, бтw, 4у, 2дай, ф2ф, cйбер-, био- каби аббревиатив лексик бирликлар ясалиш усули, контекстуал муҳити ҳамда стилистик дифференциаллик стилистик белгилари оид улосалардан Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида 2021-2022 йилларда бажарилган АЛ-412104512- рақамли “Ўзбекистоннинг географик обектлари учун кўп тилдаги электрон луғат яратиш” мавзусидаги амалий лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетининг 2026-йил, 18-мартдаги 03-02/1753-сон маълумотномаси). Натижада мазкур хулосалар лойиҳа илмий хулосаларини бойитишга хизмат қилган;
инглиз ва ўзбек тилларидаги аббревиатив лексик бирликлар системавий-структур жиҳатдан акронимлар (УНЕСCО, НАСА, НАТО, БМТ, АҚШ, радар, ласер), инитиалисм (ФБИ, ББC, ҲТМЛ, ДХХ, МХХ, ИИБ, ОТМ), клиппинглар (доc, лаб, пҳоне, эхам, инфо, пед, ад, ауто), телескопик (смог – смоке+фог, брунч – бреакфаст+лунч, мотел – мотор+ҳотел, автобус – авто+омнибус), графемик бирликлар (Др., Мр., этc., э.г., кг, см, проф., в.б., мс.) ва аралаш турдаги моделлар (CОВИД -19, МП3, 4У, 2дай, э-маил, пединститут, Тошшаҳарҳаво) каби гуруҳларга ажартилишига доир назарий маълумотлардан 2024-2025-йиллар давомида бажарилган ИЛ-7823051524-сонли “Паратранслатор: параллел корпусга асосланган контестологик электрон таржима луғат платформасини яратиш” мавзусидаги инновацион лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг 2026-йил, 29-апрелдаги № 04/11-11078-сон маълумотномаси). Натижада мазкур ишланма қисқартмаларни параллел корпус асосида тизимлаштириш, уларнинг семантик ва функсионал хусусиятларини аниқлаш ҳамда электрон таржима луғат платформасини такомиллаштириш борасида тавсиялар яратилишида муҳим манба вазифасини ўтаган;
инглиз ва ўзбек тилларида фаол қўлланадиган НАСА, УНЕСCО, БМТ, АҚШ, ИТ, АИ, CЕО, э-маил, СМС, CОВИД-19, АСАП, ФЙИ, ЛОЛ, ОМГ, ИМҲО, бтw, 4У, 2дай, ф2ф, доc, лаб, инфо, автобус, пединститут каби аббревиатив лексик бирликларнинг систем-структур, лингвопрагматик ҳамда стилистик хусусиятларига доир илмий натижалардан Ўзбекистон Миллий университетида 2025-2026-йиллар давомида амалга оширилган ИЛ-8624042791-сонли “Архаизмларнинг ўзбекча инглизча изоҳли электрон платформаси (“ОПА”- Онлине Платформ оф Арчаисмс)” мавзусидаги инновацион лойиҳа доирасида фойдаланилган (Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетининг 2026- йил, 29-апрелдаги 04/11- 11079 – сон маълумотномаси). Натижада қисқартмаларнинг семантик ва функсионал хусусиятларининг таҳлил натижалари жадваллар ва расмларда акс эттирилишига доир назарий маълумотларга хизмат қилган;
интернет ва рақамли дискурсда АСАП, ФЙИ, ЛОЛ, ОМГ, ИМҲО, БТW, 4У, 2дай, Ф2Ф, ПЛЗ, ТҲХ, ИДК, ТТЙЛ, ДМ, ПМ, ТГ, ИГ, ФБ, э-маил, cйбер-каби аббревиатив лексик бирликларнинг стилистик трансформацияси тежамкорлик ва тезлик, стилистик (услубий) маркировка, ўзлашма ва ностандарт, адаптация ва ассимиляция, семантик нотўлиқлик ва моносемия, усулга мослик ҳамда график аспектда намоён бўлишига доир хулосалардан 2022-2024-йилларда Япония академик алмашинув хизмати ИРCИ томонидан молиялаштирилган АПC2C/10-сон “Сустаинабле Cоллеcтион оф Ресеарч Дата фор тҳе Протеcтион оф Интангибле Cултурал Ҳеритаге: Фоcус он Cентрал Асиа анд Смалл Исланд Девелопинг Статес (2022-2024 Фисcал Еар)” мавзусидаги фундаментал ва амалий-илмий лойиҳада фойдаланилган (Ўзбекистон маданияти ва санъати тарғибот марказининг 2026 йил, 15-майдаги № МА 05/165-сон маълумотномаси). Натижада стилистика ва қиёсий тилшунослик фанларининг мазмуни инглиз ва ўзбек тилларидаги аббревиатив лексик бирликлар системавий-структур жиҳатдан акронимлар, инитиалисм, клиппинглар, телескопик, графемик ва аралаш турдаги моделлар ҳақидаги янги таҳлилий материаллар билан бойитилган;
инглиз ва ўзбек тилларида фаол қўлланадиган аббревиатив лексик бирликларнинг имплицитлик ва лисоний тежамкорлик, синонимик вазифа, коммуникатив самарадорлик, шунингдек, ахборотни қисқа ва аниқ етказиш, матнга замонавийлик тусини бериш, ўқувчининг диққатини жалб қилиш каби прагматик функсияларни бажариши ҳақидаги хулосалардан Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон” телерадиоканали томонидан тайёрланган “Жаҳон адабиёти”, “Таълим ва тараққиёт” ва “Адабий жараён” каби дастурлар учун ссенарийларни ишлаб чиқишда фойдаланилган (“Ўзбекистон 24” телерадиокомпаниясининг 2026 йил, 18-июндаги 02-09-1201-сон маълумотномаси). Натижада тингловчиларининг мазкур мавзу бўйича билим ва кўникмаларининг оммабоплигини оширишга хизмат қилган.