Sayt test rejimida ishlamoqda

Ачилов Аброр Ниятқобиловичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Кимё саноати корхоналарида товар-моддий захиралар ҳисобини такомиллаштириш», 08.00.08–Бухгалтерия ҳисоби, иқтисодий таҳлил ва аудит (иқтисодиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2017.1.PhD/Iqt426.
Илмий раҳбар: Холбеков Расул Олимович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат иқтисодиёт унверситети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Тошкент молия институти, DSc.27.06.2017.I.17.01.
Расмий оппонентлар: Қурбонов Зиёд Ниёзович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор; Джуманова Айжан Бахтияровна, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: кимё саноати корхоналарининг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда товар-моддий захиралар ҳисобини халқаро стандартлар асосида такомиллаштириш борасида таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
қайтарилган чиқиндиларни, хомашё ва материаллларни бухгалтерия ҳисобида акс эттиришни такомиллаштириш бўйича ишчи счётлар таркиби ҳамда калькуляция моддаларини гуруҳлаш услуби таклиф этилган;
фойдаланимаётган кимёвий чиқиндиларни қайта ишлаш ва уни қурилиш ашёси сифатида сотиш ҳисоби такомиллаштирилган;
корхона активлари ҳисоби бухгалтерия ҳисобининг миллий ҳамда халқаро стандартларига мос ҳолда тармоқнинг ўзига хос ишлаб чиқариш хусусиятлари асосида такомиллаштирилган;
бухгалтерия ҳужжатларини айланиши босқичлари ва уларни назорат қилишда комбинациялашган ҳисоб регистридан фойдаланиш таклиф этилган;
ҳар бир ишлаб чиқариш фаолиятида  молиявий натижани тўғри аниқлашда, харажатлар ҳисоби бўйича қўшимча ишчи счётлар очиш таклиф этилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Кимё саноати корхоналарида товар-моддий захиралар ҳисобини такомиллаштириш бўйича ишлаб чиқилган таклифлари асосида:
“Қайтарилган чиқиндилар” счётини очиш ва бухгалтерия ҳисоб-китобларида фойдаланиш таклифлари “O‘zkimyosanoat” акциядорлик жамияти таркибидаги корхоналарининг “Ҳисоб сиёсати”га ўзгартиришлар киритишга оид услубий тавсияларни ишлаб чиқишда фойдаланилган (“O‘zkimyosanoat” акциядорлик жамиятининг 2018 йил 22 ноябрдаги 01-5264/А-сон  маълумотномаси). Ушбу таклифларнинг амалиётга жорий этилиши чиқиндилардан унумли фойдаланишга, технологик даражани аниқлаш имкониятига ҳамда уларни янгилаш ва таъмирдан ўтказиш кераклиги ҳам бухгалтерияда назорат қилиш имкониятини берган;
кимё саноати корхоналарида технологик мақсадларда ишлатиладиган материаллар ҳисобини такомиллаштириш, чиқиндилардан самарали фойдаланиш таклифлари “Farg‘onaazot” акциядорлик жамияти фаолиятида амалиётга жорий этилган (“Farg‘onaazot” акциядорлик жамиятининг 2018 йил 16 ноябрдаги 43/6280-сон  маълумотномаси). Мазкур таклифларнинг амалиётга жорий этилиши “Farg’onaazot” акциядорлик жамиятида технологик сувларни зарарсизлантириш мақсадида ташлаб юбориладиган оҳак чиқиндиси  қайта ишлашган ва қурилиш материали сифатида корхонага кирим қилиниб, бозор нархларида сотиш ташкил қилинган ҳамда йиллик 480 млн сўм миқдорда фойда олиш имкониятига эришилган;
кимё саноати корхоналарида бир йилдан ортиқ ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган “Материаллар ҳисоби” таркибидаги катализаторларни “Асосий воситалар” таркибига ўтказиш таклифлари “O‘zkimyosanoat” акциядорлик жамияти таркибидаги корхоналар фаолиятида товар-моддий захираларни такомиллаштиришга оид услубий тавсияларни ишлаб чиқишда фойдаланилган (“O‘zkimyosanoat” акциядорлик жамиятининг 2018 йил 22 ноябрдаги 01-5264/А-сон маълумотномаси). Мазкур таклифларнинг амалиётга жорий этилиши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 25 октябрдаги “Ўзбекистон Республикасида кимё саноатини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қароридан келиб чиқиб, юқори қийматда инвестиция киритишга оид талабларини бажаришга, корхонага сармоя киритиш салмоғини 30 фоизга оширишга, маҳсулотнинг таннархини пасайтиришга ва мулк солиғи  шаклланишининг объективлигини таъминлаш имкониятини берган;
корхонада товар моддий захиралар ҳисобини юритишга оид ҳужжатларнинг айланиш босқичлари уларни ҳисобга олиш тартиб-қоидалари ҳамда ҳисоб регистрларининг хўжалик жараёнидан фойдаланиш тавсиялари “Farg‘onaazot” акциядорлик жамиятида  товар-моддий захиралар ҳисобини такомиллаштиришда фойдаланилган (“Farg‘onaazot” акциядорлик жамиятининг 2018 йил 16 ноябрдаги 43/6280-сон ва “O‘zkimyosanoat” акциядорлик жамиятининг 2018 йил 22 ноябрдаги 01-5264/А-сон маълумотномалари). Ушбу тавсияларнинг амалиётга жорий қилиниши ҳар бир агрегатнинг иш фаолияти кўрсаткичлари, маҳсулот таннархидаги ўзгаришлар, техник-технологик жараён билан боғлиқ ҳолатлар бухгалтерияда назорат қилиш имкониятини берган;
“Асосий ишлаб чиқариш” счёти бўйича қўшимча счётлар очиш ва амалда қўллаш таклифлари “Farg‘onaazot” акциядорлик жамиятининг ишлаб чиқариш ҳисобини такомиллаштиришда фойдаланилган (“Farg‘onaazot” акциядорлик жамиятининг 2018 йил 16 ноябрдаги 43/6280-сон маълумотномаси). Мазкур таклифларни амалиётга жорий этилиши ҳар бир цехнинг алоҳида молиявий натижасини аниқлашга ҳамда ҳар бир ишлаб чиқариш агрегатига алоҳида объектив баҳо бериш имкониятини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish