Назарова Шохида Исматовнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Билвосита нутқнинг структур-семантик ва прагматик хусусиятлари (немис ва ўзбек тиллари мисолида)” 10.00.13 - Қиёсий ва чоғиштирма тилшунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2024.3.PhD/Fil5092.
Илмий раҳбар: Маҳмудова Нигора Бахромовна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети,  DSc.03/2025.27.12.Fil.11.05. 
Расмий оппонентлар: Юлдошева Нилуфар Эргашевна, филология фанлари доктори, профессор; Рўзиев Яраш Бозорович, филология фанлари доктори, доцент. 
Етакчи ташкилот: Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади немис ва ўзбек тилларида билвосита нутқни намоён бўлиш шакллари, уларнинг структур-семантик ва прагматик хусусиятларини очиб беришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
немис ва ўзбек тилларидаги билвосита нутқнинг шаклий-грамматик белгилари тизимлаштирилиб, уларнинг қўлланиш ва функсионал хусусиятлари аниқланиб, ҳар икки тилда билвосита нутқнинг турли грамматик воситалар, синтактик моделлар ва контекстуал омиллар асосида шаклланиш ва воқеланиш хусусиятларига эга эканлиги исботланган; 
бевосита ва билвосита нутқ ўртасидаги муносабатнинг моҳияти ҳамда уларнинг бадиий нутқдаги ўрни аниқлаштирилиб, билвосита нутқ соф грамматик ҳодиса эмас, балки матн бирлиги эканлиги, шу сабабли унинг семантик ва прагматик хусусиятлари матн доирасидагина тўлиқ очилиши асосланган;
немис ва ўзбек бадиий матнларида билвосита нутқни ифодалаш турларини белгилашда бевосита нутқнинг шаклланиши учун асос кўчирма гап эмас, балки ўзга гапнинг ўзи ҳам алоҳида бирлик эканлиги кўрсатилган, ҳамда мазкур турларнинг муайян коммуникатив-модал ва семантик-синтактик хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда аниқланган;
немис ва ўзбек тилларидаги ўзлаштирма гапларнинг коммуникатив-синтактик хусусиятлари, билвосита нутқнинг бадиий матн қурилишидаги иштироки муаллиф нутқи ва ўзга нутқ муносабатини ифодалаш, коммуникатив мақсадни контекстуал белгилаш ҳамда субектив муносабатни прагматик жиҳатдан таъкидлаш хусусиятларига кўра матннинг прагматик салоҳиятини оширувчи омил эканлиги далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.  Немис ва ўзбек тиллари мисолида билвосита нутқнинг семантик, синтактик ва прагматик хусусиятлари тадқиқи юзасидан олинган илмий таҳлил, хулоса ҳамда натижалар асосида: 
немис ва ўзбек тили бадиий матнларида билвосита нутқни ифодалашнинг турларини белгилашда бевосита нутқнинг шаклланиши учун асос кўчирма гап эмас, балки ўзга гапнинг ўзи ҳам алоҳида бирлик эканлигини кўрсатиб бериш, шунингдек, бу турларнинг муайян коммуникатив-модал ва семантик-синтактик хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда таснифланганлигига оид назарий хулосалардан Давлат илмий-техник дастури доирасидаги Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2022 – 2024-йилларга мўлжалланган ИЛ-402104209. “Ахборот-қидирув тизимлари (Гоогле, Яндех, Гоогле транслате) учун автоматик ишлов бериш воситаси – ўзбек тилининг морфолексикони ва морфологик анализатори дастурий воситасини яратиш” мавзусидаги илмий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2025-йил 7-июлдаги 01/04-2967-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа доирасида тайёрланган илмий мақолалар, тезислар ҳамда монографиялар савиясини оширишда хизмат қилган;
немис ва ўзбек тилшунослигида илк марта чоғиштириш асосида билвосита нутқнинг шаклий-грамматик белгилари аниқланиб, уларнинг шаклий-грамматик белгилари аниқ эмаслиги ва ностандартлиги ҳама бевосита ва билвосита нутқ тушунчалари ўртасидаги муносабатнинг моҳиятини ҳамда уларнинг бадиий нутқдаги ўрнини аниқлаштириш, билвосита нутқнинг фақат грамматик эмас, балки матнга оид тушунча эканлигини, шунинг учун матн доирасида унинг семантик, прагматик хусусиятларини очиб берилганлигига оид назарий хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2020-2023-йилларда бажарилган АМ-Ф3-201908172 рақамли “Ўзбек тилининг таълимий корпусини яратиш” мавзусидаги илмий лойиҳани бажаришда фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2026-йил 9-апрелдаги 01/4-1944-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа доирасида тайёрланган илмий мақолалар, тезислар ҳамда монографиялар савиясини оширишда хизмат қилган;
билвосита нутқнинг семантик, прагматик хусусиятлари, инсонлар ўртасидаги мулоқотда уларнинг нечоғлик аҳамиятли эканлиги, билвосита нутқнинг синтактик қурилиши, немис ва ўзбек тилларидаги уларнинг фарқлари, икки тилда ёзилган романларда нутқнинг бу туридан қанчалик моҳирона фойдаланилганлиги, таржимада уларнинг берилиши кўрсатувнинг асосий мазмун ва моҳиятини ташкил этиши, бугунги кундаги қиёсий адабиётшунослик, чоғиштирма тилшунослик ва таржимашунослик фанининг тараққиёт тамойилларини белгилашда, унинг ўзига хос назарий йўналишини аниқлашга оид хулосаларидан Қашқадарё вилояти телерадиоканали “Файзли кун” дастурининг 2026-йил 8-январ сонида фойдаланилган (Қашқадарё вилояти телерадиоканалининг 2026-йил 8-январдаги 17-05/07-сон маълумотномаси). Натижада дастурни лисоний муштараклик ва адабий ўхшашлик, бадиий таъсир ва тилшунослик категорияларини назарий тавсифлаш ва уларнинг фарқли жиҳатларини очиб берилиши ҳақидаги маълумотлар билан бойитиш имконини берган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish