Хўжаева Умида Маҳмуд қизи 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси: ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбек ва инглиз тилида “ҳалоллик” тушунчасининг метафорик ифодаланиши”, 10.00.13 – Қиёсий ва чоғиштирма тилшунослик (филология фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.PhD/Fil6332. 
Илмий раҳбар: Юлдашев Фаррух Ҳақбердиевич, филология фанлари доктори, профессор. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Навоий давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК рақами: Қарши давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Fill.11.05. 
Расмий оппонентлар: Мирсанов Ғайбулло Қулмуродович, филология фанлари доктори, профессор; Журақобилова Ҳамида Холматовна, филология фанлари доктори, профессор 
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
 II. Тадқиқотнинг мақсади ўзбек ва инглиз тилларида “ҳалоллик” тушунчасининг метафорик ифодаланишини когнитив, лингвокултурологик ва семантик жиҳатдан қиёсий таҳлил қилиш, ушбу тушунчанинг тил тизимидаги ўрни ҳамда унинг инсон тафаккури ва маданий қадриятлар билан боғлиқлигини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“Ҳалоллик” тушунчасининг лексик-семантик майдони ва консептуал модели ядровий ҳамда периферик семантик компонентларни ажратиш, ахлоқий тушунчаларни ифодаловчи лексемалараро иерархик муносабатларни аниқлаш ҳамда мақсадли ва манба соҳалар ўртасидаги проексияни тизимлаштириш орқали тушунчанинг когнитив ишлаш модели сифатида далилланган;
“Ҳалоллик” тушунчасига хос метафораларнинг лингвомаданий ва лингвомаънавий табиати миллий менталитет, эътиқодий қарашлар ҳамда этномаданий қадриятлар кесимида таҳлил қилиниб, маънавий-ахлоқий коннотацияларнинг шаклланиш қонуниятлари ҳамда метафора ва тушунча алоқадорлигини ёритувчи лингвомаънавий парадигма асосида илмий жиҳатдан асосланган;
метафорик бирликларнинг функсионал-семантик ва дискурсив имкониятлари “ҳалоллик” тушунчаси мисолида уларнинг номинатив, аксиологик ҳамда прагматик вазифаларини ижтимоий-маданий контекст билан қиёслаш орқали миллий лисоний тафаккурнинг шаклланиш омили сифатида очиб берилган;
бадиий ва нутқий дискурсда “ҳалоллик” метафораларининг матн ҳосил қилувчи хусусиятлари лингвопрагматик ва лингвопоетик таҳлил усуллари орқали аниқланиб, образли бирликларнинг эстетик-эмоционал таъсир кучи, ахлоқий баҳо ифодалаш механизмлари ҳамда бадиий матндаги консептуал юкламаси далилланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.  Ўзбек ва инглиз тилларида одоб-ахлоққа оид метафорик бирликлар, хусусан, “ҳалоллик” / “ҳонестй” тушунчаларининг когнитив-семантик ва лингвомаданий таҳлили асосида:
“Ҳалоллик” тушунчасининг лексик-семантик майдони ва консептуал модели ядровий ҳамда периферик семантик компонентларни ажратиш, ахлоқий тушунчаларни ифодаловчи лексемалараро иерархик муносабатларни аниқлаш ҳамда мақсадли ва манба соҳалар ўртасидаги проексияни тизимлаштириш орқали тушунчанинг когнитив ишлаш моделига доир назарий хулосаларидан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2023–2024-йилларда бажарилган АЛ-662205561 рақамли “Алишер Навоий муаллифлик корпусини яратиш (“Хазойин ул-маоний” куллиётидаги ғазаллар асосида)” номли амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2026-йил 17-августдаги 01/4-3723-сонли маълумотномаси). Натижада муаллифлик корпуси базасида лисоний бирликлар табиатини аниқлаш, мумтоз матнлардаги индивидуал-муаллифлик ва анъанавий бадиий метафораларнинг консептуал моҳиятини очиш, матнларни когнитив-семантик теглаш ҳамда бадиий дискурсда метафорик трансфер воситасида ҳосил бўладиган образли-эстетик семантикани рақамли корпус воситасида лингвопоетик моделлаштириш амалиётига оид тушунчалар  такомиллаштирилган;
 “Ҳалоллик” тушунчасига хос метафораларнинг лингвомаданий ва лингвомаънавий табиати миллий менталитет, эътиқодий қарашлар ҳамда этномаданий қадриятлар кесимида таҳлил қилиниб, маънавий-ахлоқий коннотацияларнинг шаклланиш қонуниятлари ҳамда метафора ва тушунча алоқадорлигини ёритувчи лингвомаънавий парадигма асосидаги қиёсий хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтида 2025-йилда бажарилган “Қорақалпоқ ва ўзбек адабий жанрларининг уйғунликда ривожланиши (2002–2012-йиллар наср, шеърият, драматургия жанрлари мисолида)” номли илмий-тадқиқот лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими Қорақалпоқ гуманитар фанлар илмий-тадқиқот институтининг 2026-йил 9-июлдаги 341/1-сонли маълумотномаси). Натижада бадиий асарлар (наср, шеърият, драматургия) таҳлилида ўзбек ва қорақалпоқ адабиётидаги умумий ҳамда хусусий консептуал метафораларни қиёсий-семантик ва когнитив жиҳатдан тадқиқ этиш имкониятига оид назарий қарашларнинг такомиллашувига эришилган;
метафорик бирликларнинг функсионал-семантик ва дискурсив имкониятлари “ҳалоллик” тушунчаси мисолида уларнинг номинатив, аксиологик ҳамда прагматик вазифаларини ижтимоий-маданий контекст билан қиёслаш орқали миллий лисоний тафаккурнинг шаклланиш омили, бадиий ва нутқий дискурсда “ҳалоллик” метафораларининг матн ҳосил қилувчи хусусиятлари лингвопрагматик ва лингвопоетик таҳлил усулларига доир хулосалардан “Навоий вилоят телерадиоканали” томонидан тайёрланган “Маънавият сари йўл” радиоси “Тил – миллат кўзгуси” ҳамда “Адабий муҳит” эшиттиришлари ссенарийларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Навоий вилоят телерадиоканалининг 2026-йил 20-январдаги 3-сонли маълумотномаси). Натижада метафорик бирликларнинг коммуникатив юкланишига мувофиқ прагматик салмоғини белгилаш, ахлоқий-маданий тушунчаларнинг миллий тафаккурдаги образли ифодасини мақсадли актуаллаштириш, нутқнинг мантиқий-когнитив изчиллигини таъминлаш ва оммавий ахборот воситалари тили таъсирчанлигини ошириш имконини берувчи лингвокогнитив воситалардан фойдаланиш самарадорлиги таъминланган;

Yangiliklarga obuna bo‘lish