Тўхтасинова Зарина Зокиржон қизининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Логистика соҳасига оид онлайн савдо терминларининг лексик-семантик хусусиятлари (инглиз ва ўзбек тиллари мисолида)”, 10.00.13 – Қиёсий ва чоғиштирма тилшунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.3.PhD/Fil6627.
Илмий раҳбар: Омонова Махфурат Келдияровна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори(PhD), доцент. 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.11.05.
Расмий оппонентлар: Йўлдошева Нилуфар Эргашевна, филология фанлари доктори (DSc), профессор; Тешабоева Зиёдахон Қодировна, филология фанлари доктори (DSc), профессор.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети. 
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади инглиз ва ўзбек тилларидаги логистика соҳасига оид онлайн савдо терминларининг лексик-семантик ҳамда грамматик хусусиятларини аниқлашдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
инглиз ва ўзбек тилларида логистика соҳасига оид онлайн савдо терминларининг лингвистик моҳияти ҳамда уларнинг термин сифатида шаклланиш мезонлари асосланган;
логистика  соҳасидаги онлайн савдо терминларининг лексик-семантик хусусиятлари қиёсий таҳлил этилиб, уларнинг лексик қуршови ва маъно қирралари фаоллашуви очиб берилди ҳамда ушбу бирликларнинг синонимик, антонимик, полисемантик, омонимик ва метафорик хусусиятлари далилланган;
инглиз ва ўзбек тилларида логистика соҳасига оид онлайн савдо терминларининг аффиксация (асос+қўшимча), композиция (сўз+сўз), аббревиация (қисқартмалар) ва калкалаш каби ясалиш усуллари ҳамда деревацион хусусиятлари очиб берилган;
инглиз ва ўзбек тилларида логистика соҳасига оид онлайн савдо терминларининг От+От, Сифат+От, Сон+От+От каби структур-грамматик хусусиятлари қиёсий таҳлили асосида уларнинг икки, уч ва кўп компонентли бирикмалар ҳосил қилиши далилланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз ва ўзбек тилларида логистика соҳасига оид онлайн савдо терминларининг лексик-семантик хусусиятлари масалаларини ёритиш жараёнида олинган илмий натижалар асосида:
 инглиз ва ўзбек тилларидаги онлайн савдо ва логистика соҳасига оид терминларнинг лексик-семантик тузилиши, уларнинг компонент таркиби ҳамда икки тилдаги муқобиллик даражаси таҳлилларига доир илмий хулосаларидан Қарши давлат университетида 2021-2023-йилларда олиб борилган СУЗ-800-21ГР-3181 рақамли “Реинфорcе Энглиш Лангуаге cомпетенcе ат Карши Стате Университй” номли халқаро грант лойиҳада фойдаланилган (ҚарДУнинг 2025-йил 23-октябрдаги 04/5725-сон маълумотномаси). Натижада логистика соҳаси онлайн савдо терминларининг семантик гуруҳлари, кўп компонентли терминларнинг тузилиш моделлари ва уларнинг адаптация стратегияларини ишлаб чиқишга доир маълумотлар билан бойитилган;  
инглиз ва ўзбек тилларида логистика соҳасидаги онлайн савдо терминларини лексик -семантик хусусиятларини қиёсий таҳлил асосида соҳага оид терминларнинг матндаги лексик қуршови, шунингдек, маъно қирралари фаоллашуви нутқда доимий ва зарурий лексик маъноларини семантик нуқтайи назаридан синонимия, антонимия, полисемия ҳодисалари хослигига боғлиқ илмий-назарий хулосалардан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2022-2024-йилларда олиб борилган ИЛ-402104209 “Ахборот-қидирув тизимлари (Гоогле, Яндех, Гоогле транслате) учун автоматик ишлов бериш воситаси – ўзбек тилининг морфолексиконини ва морфологик анализатори дастурий воситасини яратиш” номли инновацион лойиҳада   фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети 2025-йилнинг 24-октябрдаги 04/1-5113-сонли маълумотномаси). Натижада замонавий тилшуносликда онлайн савдо терминларининг шаклланиши нолисоний жараён сифатида майдонга келганлигига доир маълумотлар билан бойитишга хизмат қилган;
инглиз ва ўзбек тилларидаги логистика соҳаси онлайн савдо терминларини лексик-семантик хусусиятларини қиёсий таҳлил асосида соҳага оид терминларнинг матндаги лексик қуршови, шунингдек, маъно қирралари фаоллашуви ҳамда нутқдаги интралингвистика ва экстралингвистика хусусиятларини ўрганишга йўналтирилган илмий хулоса ва натижалардан давлат илмий техника дастурлари доирасида Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида 2020-2023-йилларда олиб борилган АМ-Ф3-201908172 “Ўзбек тилининг таълимий корпусини яратиш” номли амалий лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети 2025-йилнинг 3-ноябрдаги 04/1-5310-сонли маълумотномаси). Натижада мазкур соҳа терминлари қиёсланиб таҳлилга тортилди ва тадқиқот натижалари ушбу тизимни амалий жиҳатдан янги далилий материаллар билан бойитилган;  
инглиз ва ўзбек тилларида логистика соҳасига оид онлайн савдо терминларининг От+От, Сифат+От, Сон+От+От каби структур-грамматик хусусиятлари қиёсий таҳлили асосида уларнинг икки, уч ва кўп компонентли бирикмалар ҳосил қилишига оид фикр-мулоҳазаларидан “Қашқадарё” телерадиоканалининг таҳлилий “Олтин воҳа” радиоси “Очиқ мулоқот” эшиттиришлари ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган  (Қашқадарё вилояти ТРКнинг  2025-йил 11-ноябрдаги 17-05/175-сон маълумотномаси). Натижада диссертацияда илгари сурилган ғоялар, хусусан, глобал электрон тижорат жараёнларида инглиз ва ўзбек тилларидаги логистика соҳасининг айнан онлайн савдо терминлариннинг ўзаро таъсири, уларнинг семантик кенгайиши ва миллий тил тизимига мослашуви, шунингдек, халқаро савдо атамаларининг ўзбек тилида стандартлашуви масалалари юзасидан билдирилган тавсиялар эшиттириш учун тайёрланган материалларнинг мазмуни мукаммаллашувига, кўрсатувнинг оммабоплиги таъминланишига эришилган.  

Yangiliklarga obuna bo‘lish