Ҳамзаева Зебо Муроджон қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Томас Ҳардининг “Тесс дъЕрбервиллнинг насаби” ва Иқбол Мирзонинг “Бону” романларида аёл тақдири ҳамда ахлоқ консепти”, 10.00.06 – Қиёсий адабиётшунослик ва таржимашунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.PhD/Fil6317.
Илмий раҳбар: Шукурова Сабоҳат Одиловна, филология фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.11.05.
Расмий оппонентлар: Носиров Азимиддин Нормаматович, филология фанлари доктори, профессор; Икромхонова Феруза Икромовна, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Жиззах давлат педагогика университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади Томас Ҳардининг “Тесс дъЕрбервиллнинг насаби” ва Иқбол Мирзонинг “Бону” романларида аёл тақдири ҳамда ахлоқ консептини аниқлашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
“Тесс дъЕрбервиллнинг насаби” ҳамда “Бону” романлари композицион тузилиши, образлар тизими ҳамда бадиий консепсияси нуқтайи назаридан фарқланиб, Ҳарди романида Тесс исмли қаҳрамоннинг ҳаётини тасвирлаш орқали муҳаббат, эътиқод, вафо, инсонийлик, жасорат, фидойилик масалалари талқин қилинса, Иқбол Мирзо Бону исмли персонаж ҳаракатланаётган маконнинг ўзгариб туриши, ижтимоий ҳаётнинг турли нуқталари хусусидаги хулосалар воқеланганлигида ифодаланиши аниқланган;
“Тесс дъЕрбервиллнинг насаби” ва “Бону” романларидаги трагик пафос негизини трагик қаҳрамонларнинг ҳаёти ташкил этиб, Тесснинг ҳаётидаги кўнгилсизликлар у ва оила аъзоларининг насл-насаби хусусида асл ҳақиқатлар юзага чиққани маъсума қизни фожеий қаҳрамонга айлантириши сифатида ўқувчи кўз ўнгида жонланса, Бону романидаги трагик пафос негизида ошиқнинг хиёнати ҳамда ижтимоий муаммоларнинг узвий боғлиқлигида намоён бўлиши асосланган;
Томас Ҳарди ҳамда Иқбол Мирзонинг романларида тақдир ҳамда ахлоқ воқеалар ривожини ҳаракатга келтирувчи омиллар Бонунинг Олмос билан танишуви, оғир тери касаллигига дучор бўлиши тақдирида азалдан белгиланган ҳодиса сифатида намоён бўлса, Алекнинг руҳонийлик йўлини тарк этиб, Тессга яқинлашишга интилиши, охир-оқибатда қизнинг қўлидан ўлим топиши ахлоқ консептининг воқеалар ривожини ҳаракатлантирувчи кучга айланганини кўрсатиб туриши далилланган;
қиёсланаётган романларда Тесс ва Бонунинг ўзларига ошиқ бўлган йигитлар билан танишиши ҳодисаси асосан тақдир омили сифатида изоҳланса, бахт учун курашиш йўлидаги хатти-ҳаракатлари ахлоқий тамойиллар маҳсули сифатида сюжет ечимини юзага келтиришда тақдир ва ахлоқ консептларининг узвий боғлиқликда намоён бўлишини таъминловчи восита эканлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Томас Ҳардининг “Тесс дъЕрбервиллнинг насаби” ва Иқбол Мирзонинг “Бону” романларида аёл тақдири ҳамда ахлоқ консептини аниқлаш бўйича эришилган илмий натижалар асосида:
“Тесс дъЕрбервиллнинг насаби” ва “Бону” романларидаги трагик пафос негизини қаҳрамонларнинг ҳаёти ташкил этиб, Тесснинг ҳаётидаги кўнгилсизликлар у ва оила аъзоларининг насл-насаби хусусида асл ҳақиқатлар юзага чиққани маъсума қизни фожеий қаҳрамонга айлантириши ўқувчи кўз ўнгида жонланса, Бону романидаги трагик пафос негизида ошиқнинг хиёнати ҳамда ижтимоий муаммоларнинг узвий боғлиқликда намоён бўлишига оид илмий натижалари ва материалларидан Халқ таълими вазирининг 2023-йил 18-майдаги 156-сон буйруғи асосида 2023-2024-йилларда бажарилиши назарда тутилган АИ-201704-сонли “Умумтаълим муассасалари битирувчиларининг она тили (ўзбек тили) фани бўйича малакасини баҳолаш ҳамда 14 та фандан тест тизимини ишлаб чиқиш” номли фундаментал лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги А. Авлоний номидаги педагогларни касбий ривожлантириш ва янги методикаларга ўргатиш миллий-тадқиқот институтининг 2026-йил 6-мартдаги №03-17-09-765-сон маълумотномаси). Натижада ишлаб чиқилган илмий-методик тавсиялар лойиҳа ишланмаларининг такомиллашувини таъминлаб, ижобий натижаларга эришишга хизмат қилган;
“Тесс дъЕрбервиллнинг насаби” ҳамда “Бону” романлари поетик хусусиятларига хос бўлган белгиларнинг аниқланганлиги, шунингдек асарларнинг композицион тузилиши, образлар тизими ҳамда бадиий консепсияси нуқтайи назаридан фарқланиб, Ҳарди романида Тесс исмли қаҳрамоннинг ҳаётини тасвирлаш орқали муҳаббат, эътиқод, вафо, инсонийлик, жасорат, фидойилик масалалари талқин қилинса, Иқбол Мирзо Бону исмли персонаж ҳаракатланаётган маконнинг ўзгариб туриши, ижтимоий ҳаётнинг турли нуқталари хусусидаги хулосалар воқеланганлигининг ифодаланишига оид илмий хулосалардан “Умрбоқий мерос” Ўзбекистон маданияти ва санъати тарғибот марказида 2022-2024-йилларда бажарилган АПC2C/10 “Сустаинабле Cоллеcтион оф Ресеарч Дата фор тҳе Протеcтион оф Интангибле Cултурал Ҳеритаге: Фоcус он Cентрал Асиа анд Смалл Исланд Девелопинг Статес (2022-2024 Фисcал Еар)” мавзусидаги фундаментал ва халқаро лойиҳасида фойдаланилган (“Умрбоқий мерос” Ўзбекистон маданияти ва санъати тарғибот марказининг 2025-йил 2-июндаги №МЛ01/01-33-сон маълумотномаси). Натижада лойиҳа материалларининг илмий қарашлар, янги адабий анъаналар доирасидаги инновацион ёндашувлар билан бойитилишига эришилган;
“Тесс дъЕрбервиллнинг насаби” ва “Бону” романларида аёл қаҳрамонларнинг ижтимоий ва ахлоқий жиҳатларидаги зиддиятлар умумий бадиий манзарада мужассам этилиб, Тесс образи орқали аёлнинг жамиятдаги ўрни, унинг жинсий ва ахлоқий қадриятлар асосида шаклланган тақдири ёритилган бўлса, Бону тимсолида ўзликни англаш ва азоб-уқубатларга бардош бериш жараёнидаги ахлоқий таълимотлар бадиий талқинда ифодаланган бўлиб, ушбу назарий хулоса ва натижалардан Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси Қашқадарё вилояти бўлимида 2024-2025-йилларда бажарилган 54-10/104 “Митти юлдуз жилолари ёхуд Абдулла Орипов издошлари ҳузурида” мавзусидаги лойиҳасида фойдаланилган (Ўзбекистон ёзувчилар уюшмаси Қашқадарё вилояти бўлимининг 2025-йил 7-майдаги №28-сон маълумотномаси). Натижада “Тесс дъЕрбервиллнинг насаби” ва “Бону” романларидаги тақдир, ахлоқ консептлари, асарлар сюжетидаги тарихий-ижтимоий муҳитда аёлларнинг роли, романларнинг давр адабий жараёнида тутган ўрни ва асарлардаги муҳаббат мотивининг хусусиятларини очиб беришга хизмат қилган;
Ғарб ва шарқ адабиётидаги аёл образига бўлган ёндашувдаги ўхшашлик ва фарқлар, шунингдек, ахлоқий қадриятларнинг бадиий ифодаланиш услубларига хослиги Виктория даврига мансуб “Тесс д'Ербервиллнинг насаби” асарида аёл образининг ижтимоий тенгсизлик, ахлоқий мезонлар ва патриархал жамият контекстида тасвирланиши ҳамда мустақиллик йилларини ўзида акс эттирган “Бону” романида замонавий ўзбек аёлининг ички кечинмалари, орзу-умидлари ва жамиятдаги ўрни билан боғлиқ хулоса ва натижалардан Қашқадарё вилояти телерадиоканалида “Маънавият кўзгуси” телекўрсатуви ссенарийсини тайёрлашда фойдаланилган (Қашқадарё вилояти телерадиоканалининг 2025-йил 8-майдаги №17-05/83-сон маълумотномаси). Натижада ушбу телекоърсатув учун тайёрланган материалларнинг мазмуни мукаммаллаштирилиб, илмий далилларга бой боълишига, коърсатувнинг илмий оммабоплик хусусияти оширилишига имкон яратган.