Болтаева Наргиза Рахматовнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I. Умумий маълумотлар. 
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Замонавий сиёсий дискурснинг лингвистик ва лингвомаданий хусусиятлари (инглиз, ўзбек ва рус сиёсатчиларининг нутқлари мисолида)”, 10.00.13 – Қиёсий ва чоғиштирма тилшунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2023.2.PhD/Fil3475.
Илмий раҳбар: Холмурадова Лейла Эшкувватовна, филология фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Самарқанд давлат чет тиллар  институти. 
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, DSc.03/2025.27.12.Fil.11.05.
Расмий оппонентлар: Қодирова Муқаддас Тоғаевна, филология фанлари доктори, профессор;  Баҳриддинова  Башорат Мадиевна, филология фанлари доктори, профессор. 
Етакчи ташкилот: Гулистон давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади сиёсий дискурснинг лингвистик ва лингвомаданий хусусиятларини инглиз, рус ва ўзбек тиллари сиёсатчиларининг нутқлари мисолида очиб беришдан иборат. 
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги: 
сиёсий дискурснинг инглиз, ўзбек ва рус тилшунослигида лингвистик ҳодиса эканлиги ҳамда сиёсий дискурснинг қиёсланаётган тиллардаги нутқ сўзловчининг сиёсий дискурсдаги роли, тингловчи омили, ахборот таркиби, мақсадга йўналтирилганлик каби семантик хусусиятлари асосланган; 
замонавий сиёсий дискурсда “халқ”, “давлат”, “миллат”, “тараққиёт”, “хавфсизлик”, “демократия”, “барқарорлик” каби асосий консептларнинг инглиз, ўзбек ва рус тилларида вербал ифодаланиш усуллари ҳамда уларнинг умумий ва фарқли лингвомаданий белгилари очиб берилган;  
танланган сиёсий нутқлар асосида лингвомаданий бирликларнинг сиёсий коммуникациядаги ўзига хос ифода шакллари аниқланиб, уларнинг миллий қадриятлар ва тарихий контекст билан боғлиқлиги ёритиб берилган, замонавий сиёсий дискурсда лингвистик воситалар ва маданий анъаналар асосидаги сиёсий мулоқотнинг универсал ва миллий хусусиятлари илмий асосда очиб берилган;
инглиз, ўзбек ва рус сиёсий дискурсининг функсионал, семантик, лингвомаданий хусусиятлари, уларнинг комплекси таснифи асосида юқори функсионал потенсиалга, контекстуал ҳамда коммуникатив шартланганлигининг сиёсий дискурс жараёнида воқеаланиши исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Инглиз, рус ва ўзбек тилларидаги сиёсий дискурсда лингвистик ва лингвомаданий шаклланишларнинг долзарблигини назарий ва амалий жиҳатдан ўрганиш жараёнида олинган илмий натижалар ва амалий тавсиялар асосида:
сиёсий дискурсда фикрнинг дадил баён этилиши учун кучайтирувчи сўзлар ва лексик бирликлар, умумлаштирувчи атамалар, такрорий иборалар, фактларга таянмасдан баёнотлар, ўхшатиш-қиёслаш ва метафоралардан фойдаланишни ишлаб чиқишга доир илмий натижалари ва материалларидан 2022-2024-йилларда амалга оширилган ва Тошкент шаҳридаги АҚШ элчихонаси ҳамда Халқаро таълим бўйича Америка Кенгаши билан ҳамкорликда АҚШ давлат департаменти томонидан молиялаштириладиган “Энглиш Аccесс Миcросчоларшип Програм” халқаро лойиҳасини амалга оширишда фойдаланилган (Самарқанд давлат чет тиллар институтининг  2024-йил 14-ноябрдаги 2530/02-сон маълумотномаси). Натижада ўқитувчи ва талабаларнинг тилшунослик, мулоқот маданияти ва прагматик компетенсияси бўйича билимлари кенгайтирилган, бу эса ўз навбатида таълим тизимининг байналминаллашувига хизмат қилган.
инглиз, ўзбек ва рус сиёсатчиларининг сиёсий нутқларида ишлатилган маданий консептлар, стереотиплар, лингвомаданий реалиялар, персуазив ва риторик усулларни ва миллий маданий қадриятларнинг акс этишини аниқлаш ҳамда ўхшаш ва фарқли жиҳатларини тизимлаштириш бўйича тадқиқот натижалари ва хулосаларидан Қарши давлат университетида 2021-2023- йилларда амалга оширилган СУЗ-800-21ГР-381 “Реинфорcинг Энглиш Лангуаге cомпетенcе ат Карши Стате Университй” номли халқаро грант лойиҳаси доирасидан фойдаланилган (Қарши давлат университетининг 2025- йил 20-мартдаги 04/1007- сонли маълумотномаси). Натижада ўзбек, инглиз ва рус тилларидаги сиёсий дискурсни қиёсий таҳлил қилиш жараёнида ўрганилаётган тушунчанинг миллий ўзига хос хусусиятларини тадқиқ қилишга доир хулосалар лойиҳа доирасидаги курсларга тадбиқ қилинган.
сиёсий нутқнинг семантик, лингвистик ва лингвомаданий параметрлари аниқлаш, сиёсий нутқнинг жанр маконини тузиш параметрларини асослаш ва унинг энг муҳим жанрларини тавсифлаш мезонлари хусусидаги маълумотлардан Бухоро вилояти телерадиокомпаниясининг “Ассалом, Бухоро” кўрсатуви ва “Адабий муҳит” радио-эшиттиришининг ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Бухоро вилоят телерадио компаниясининг 2024-йил 14-декабрдаги 01-09/179-сон маълумотномаси). Натижада, бу кўрсатувларни тайёрлашда сиёсий нутқни таҳлил қилиш тилшуносликда ҳаётий аҳамиятга моликлиги, сиёсий дискурсни баён қилишга қаратилган таълим ташаббуслари ва халқаро ҳамкорлик лингвистик жамоалар оъртасида илғор тажрибаларни алмашиш учун зарурлигини эътироф этиш орқали кўрсатувнинг илмий-оммабоплигини таъминлашга эришилган. 

Yangiliklarga obuna bo‘lish