Бабакулова Дилобар Мустафаевнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Ўзбек ва рус тилларида ақлий фаолият феълларининг функсионал-семантик хусусиятлари ҳамда лексикографик талқини”, 10.00.13. – Қиуосий ва чоғиштирма тилшунослик (филология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.1.PhD/Fil7090.
Илмий раҳбар: Хамраева Ёркиной Набижановна, филология фанлари номзоди, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Қарши давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Қарши давлат университети, DSc.03/2025.27.12. Fil.11.05.
Расмий оппонентлар: Н.Юлдошева, филология фанлари доктори, профессор; И.Бабакулов, филология фанлари доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Термиз давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади замонавий рус ва ўзбек тилларидаги ақлий фаолият, семантик структураси, маъно муносабатларини чоғиштириш ва лексикографик. талқинини такомиллаштириш тамойилларини шакллантиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги қуйидагилардан иборат:
рус ва ўзбек тилларидаги ақлий фаолият феъллари фаолият тури, фаолият мақсади ва ҳиссиёт семасининг мавжудлигига кўра маъно гуруҳларига таснифланиши компонент таҳлил воситасида далилланган;
семантик тасниф орқали рус ва ўзбек тилларидаги ақлий фаолият феъллари денотатив маъноси таркибида фаолият тури мазмунини ташиши ҳамда улар идрок этиш, режалаштириш, хотира фаолияти, қарор қабул қилиш, тасаввур қилиш маъноларидан иборат эканлиги исботланган;
қиёсланаётган тилларда ақлий фаолият феъллари ўзаро маънодошлик, гипер-гипонимия, зид маънолилик ҳамда маъно даражаланиши муносабатларига киришиши ушбу лексемаларни парадигматик тамойил асосида тартиблаш орқали аниқланган;
ақлий фаолият феълларини изоҳлашда уларнинг маъно таркибидаги шахс муносабати, мақсад ва вақт компоненти, жараён тарзи каби семантик ўзига хосликларини иллюстратив далиллаш имконияти ушбу феъллар воқеланган мисолларнинг дистрибутив таҳлили билан исботланган.
IV.Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Ўзбек ва рус тилларида ақлий фаолият феълларининг функсионал-семантик хусусиятлари ҳамда лексикографик талқини тадқиқи бўйича олинган натижалар асосида:
ўзбек ва рус тилларида ақлий фаолият феълларининг парадигматик муносабатлари,
маънодошлик, зид маънолилик, гипонимия, гиперонимия ва маъно даражаланиши
асосидаги алоқалари очиб берилганлиги, ақлий фаолият феъллари умумий ва фарқловчи
семантик белгиларига кўра таҳлил қилиниши, маънодошлик муносабатлари феълларнинг
умумий семантик ядроси асосида изоҳланиши, зид маънолилик муносабатлари билишбилмаслик, эслаш-унутиш, англаш-англамаслик каби қарама-қарши маъно белгиларига кўра тавсифланиши ақлий фаолият феълларининг маъно даражаланиши ақлий жараённинг кучи, аниқлиги ва натижадорлигига кўра асосланиши каби хулосалардан давлат илмийтехника дастурлари доирасида давлат илмий-техника дастурлари доирасида Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида олиб борилган Эрасмус+ Интернатионал КА107 Cреидит мобилитй Кей аcтион 1- Мобилитй фор леарнерс анд стафф – Ҳигҳер эдуcатион студент анд стафф мобилитй” Cа Фосcари, Италия. 2022-2025 номли инновацион лойиҳада фойдаланилган (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2026-йил 4-майдаги № 04/1-2317 рақамли маълумотномаси). Натижада, қиёсий тилшунослик, адабиётшунуслик фанлари билан амалий дастурий таъминот ўртасидаги интеграция янада мустаҳкамланди;
ўзбек ва рус тилларидаги ақлий фаолият феъллари фаолият тури, фаолият мақсади ва ҳиссиёт семасининг мавжудлигига кўра маъно гуруҳларига таснифланиши cомпонент таҳлил воситасида далилланиши; семантик тасниф орқали рус ва ўзбек тилларидаги ақлий фаолият феъллари денотатив маъноси таркибида фаолият тури мазмунини ташиши ҳамда улар идрок этиш, режалаштириш, хотира фаолияти, қарор қабул қилиш, тасаввур қилиш маъноларидан иборат эканлиги ҳақидаги хулосалардан давлат илмий-техника дастурлари доирасида Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида олиб борилган “Эрасмус+ Интернатионал КА107 Cреидит мобилитй Кей аcтион 1- Мобилитй фор леарнерс анд стафф – Ҳигҳер эдуcатион студент анд стафф мобилитй” Гумболдт университети, Германия, 2022-2025” номли инновацион лойиҳада фойдаланганлиги (Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетининг 2026-йил 12-майдаги № 04/1-2387 рақамли маълумотномаси). Натижада, лойиҳа маълумотлар базаси ақлий фаолият феълларини гуруҳлаштириш билан боғлиқ янги маълумот билан бойиган;
ақлий фаолият феълларини изоҳлашда уларнинг маъно таркибидаги шахс муносабати, мақсад ва вақт компоненти, жараён тарзи каби семантик ўзига хосликларини иллюстратив далиллаш имконияти ушбу феъллар воқеланган мисолларнинг дистрибутив таҳлили билан исботланиши ҳақидаги маълумотлардан “Қашқадарё вилояти телерадиоканали”нинг “Олтин воҳа” радиоси орқали 2026-йилда эфирга узатилган “Репортаж” эшиттиришида фойдаланилган (Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси “Қашқадарё вилояти телерадиоканали” ДМ 2026 йил 16 июндаги 17-05/81-сонли маълумотнома). Натижада, радиокўрсатувлар ссенарийлари янги илмий манбалар билан бойиган.