Нормуродов Жамшит Бахшибек ўғлининг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақидаги эълон

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри, (илмий даража бериладиган фан тармогʻи номи): “Сув ресурслари чекланган минтақаларда сувдан самарали фойдаланиш йўллари (Бухоро вилоят мисолида)”, 08.00.12 – Минтақавий иқтисодиёт  (иқтисодиёт фанлари). 
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: В2025.2.PhD/Iqt5526. 
Илмий раҳбар: Явмутов Дилшод Шойимардонқулович, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат университети, DSc.03/2025.27.12.I.08.03
Расмий оппонентлар: Хидирова Гавҳар Рустамовна, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор;  Норова Саломат Юсуповна, иқтисодиёт фанлари номзоди, доцент.
Етакчи  ташкилот: Абу Райҳон Беруний номидаги Урганч давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик. 
II. Тадқиқотнинг мақсади: сув ресурслари чекланган минтақаларда сувдан самарали фойдаланиш йўллари бўйича илмий таклифлар ва амалий тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III.  Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
чўл яйловларида сув таъминотини яхшилаш ва қайта тақсимлашда давлат-хусусий шериклик тамойилларига устуворлик берган ҳолда “яшил рақамли технологиялар”ни қўллаш мақбул ечим сифатида асосланган;
глобал иқлим ўзгаришига мослашиш ҳамда мавжуд ресурслардан унумли фойдаланиш мақсадида, сув таъминоти ёмон бўлган ерларда мойли экинлар ва бошқа озиқ-овқат экинлари ҳамда чорва озуқа экинларини тупроққа “нолл” ишлов бериш (Но-Тилл) технологияси билан етиштириш таклифи асосланган; 
сув сарфи ҳисобини тартибга солишда йўқотишлар даражасини камайтиришга йўналтирилган, мавжуд тармоқларнинг рақамли харитаси (ГИС) ва активларни бошқариш (Asset Management) тизимини жорий этиш мақбул вариант сифатида асосланган;
Бухоро вилоятида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмининг ўзгаришига сувдан самарали фойдаланишнинг бир қатор омилларини интеграл таъсирини баҳолаш асосида 2030-йилга қадар прогноз кўрсаткичлари ишлаб чиқилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Сув ресурслари чекланган минтақаларда сувдан самарали фойдаланиш йўллари бўйича олинган илмий натижалар асосида:
чўл яйловларида сув таъминотини яхшилаш ва қайта тақсимлашда давлат-хусусий шериклик тамойилларига устуворлик берган ҳолда “яшил рақамли технологиялар”ни қўллаш мақбул ечим сифатида асосланган таклифидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 12 мартдаги 126-сон “Яйловлар ва улардаги ер ости сувларини муҳофаза қилиш ҳамда яйлов деградасиясига қарши курашиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг 1-иловасининг 4-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025 йил 15 октябрдаги 05/04-04-686-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифни амалиётга жорий этиш ҳисобига Бухоро ва Навоий вилоятлари чўл ҳудудларида яйловларнинг ҳосилдорлиги 20 фоизга, чорва молларини ўтлатиш зичлиги 15 фоизга ошган;
глобал иқлим ўзгаришига мослашиш ҳамда мавжуд ресурслардан унумли фойдаланиш мақсадида, сув таъминоти ёмон бўлган ерларда мойли экинлар ва бошқа озиқ-овқат экинлари ҳамда чорва озуқа экинларини тупроққа «нолл» ишлов бериш (Но-Тилл) технологияси билан етиштириш таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024-йил 16-февралдаги ПФ-36-сонли “Республикада озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонининг 12-банди 3-хатбошини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025 йил 15 октябрдаги 05/04-04-686-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифни амалиётга жорий этиш ҳисобига, Бухоро ва Навоий вилоятларида фермер хўжаликлари тупроқларида табиий структурасини сақлаш, эрозия ва шўрланишни олдини олиш тадбирлари самарадорлиги 20 фоизга ошган; 
сув сарфи ҳисобини тартибга солишда йўқотишлар даражасини камайтиришга йўналтирилган, мавжуд тармоқларнинг рақамли харитаси (ГИС) ва активларни бошқариш (Ассет Манагемент) тизимини жорий этиш мақбул вариант сифатида асосланган таклифидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 24 октябрдаги ПҚ-343-сонли “Ичимлик сув таъминоти ва оқова сув тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорининг 1-иловасининг 4-бандини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025 йил 15 октябрдаги 05/04-04-686-сонли маълумотномаси). Ушбу таклифни амалиётга жорий этиш ҳисобига, сувдан самарали фойдаланишда шўр ювиш тадбирларини амалга ошириш мақсадида етказиб бериладиган сув миқдорини 25-30 фоизгача тежашга эришилган; 
Бухоро вилоятида қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмининг ўзгаришига сувдан самарали фойдаланишнинг бир қатор омилларини интеграл таъсирини баҳолаш асосида 2030-йилга қадар прогноз параметрларидан сув хўжалиги секторини ривожлантиришнинг 2025-2030 йилларга мўлжалланган прогноз парметрларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025 йил 15 октябрдаги 05/04-04-686-сонли маълумотномаси). Унга кўра умумий сув хўжалиги маҳсулотлари ва хизматлари ҳажми 2024-йилдаги 45000 млрд сўмдан 2030-йилда 53820 млрд сўмга етиши прогноз қилинмоқда, ўсиш  суръати - 1,19 баробар (йилига ўртача 3,6 %). Сув таъминоти ва суғоришнинг ўсиш ҳажми 1,21 баробар ошиши асосланган.

 

Yangiliklarga obuna bo‘lish