Мирзалиева Дилафрўз Мухаммаджоновнанинг 
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

I.Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “Бошланғич синф ўқувчиларида китобхонликни ривожлантириш асосида мустақил фикрлашга ўргатиш технологияси”, 13.00.02 – Таълим ва тарбия назарияси ва методикаси (бошланғич таълим)
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2023.3.PhD/Ped5140.
Илмий раҳбар: Аскарова Ўғулхон Мамашакировна, педагогика фанлари доктори, профессор 
Диссертация бажарилган муассаса номи: Наманган давлат педагогика институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи: Наманган давлат педагогика институти ҳузуридаги илмий даражалар берувчи PhD.01/2025.27.12.Ped.08.01 рақамли Илмий кенгаш
Расмий оппонентлар: Сафо Матжонов, педагогика фанлари доктори, профессор; Муталов Саидакбар Хамидулло ўғли, педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Урганч давлат педагогика институти.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади бошланғич синф ўқувчиларида китобхонликни ривожлантириш асосида мустақил фикрлашга ўргатишнинг дидактик мазмуни ва технологиясини такомиллаштиришдан иборат.
III.Тадқиқотнинг илмий йангилиги қуйидагилардан иборат:
бошланғич синф ўқувчиларида китобхонликни ривожлантириш асосида мустақил фикрлашга ўргатиш жараёнининг ижтимоий, педагогик ва психологик омиллари ўзаро интеграциялашган ҳолда китобхонлик мотивациясининг ташқи стимуллардан барқарор ички ўқиш эҳтиёжига трансформацияланиш механизми воситасида аниқлаштирилган;
бошланғич синф ўқувчиларида китобхонликни ривожлантириш асосида мустақил фикрлашга ўргатишнинг дидактик мазмуни доимий мутолаа муҳитини яратиш, ўқиш фаолиятини рефлексив, интерактив ва мустақил когнитив фаолият билан интеграциялаш асосида такомиллаштирилган;
бошланғич синф ўқувчиларида китобхонликни ривожлантириш асосида мустақил фикрлашга ўргатиш технологияси ўқиш фаолиятининг кўздан кечириш, таништирувчи, ўрганувчи ва таҳлилий ўқиш турларини когнитив ривожланиш босқичларига мувофиқлаштириш орқали ўқиш компетенсиясини босқичма-босқич ривожлантириш асосида аниқлаштирилган;
бошланғич синф ўқувчиларида китобхонликни ривожлантириш асосида мустақил фикрлашга ўргатишнинг педагогик функсионал модели консептуал-мазмунли, диагностик-мониторинг ва ривожлантирувчи блоклар интеграцияси асосида таълим жараёнини динамик бошқариш механизми орқали такомиллаштирилган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Бошланғич синф ўқувчиларида китобхонликни ривожлантириш асосида мустақил фикрлашга ўргатиш бўйича тадқиқот натижалари асосида:
бошланғич синф ўқувчиларида китобхонликни ривожлантириш асосида мустақил фикрлашга ўргатиш жараёнининг ижтимоий, педагогик ва психологик омиллари ўзаро интеграциялашган ҳолда китобхонлик мотивациясининг ташқи стимуллардан барқарор ички ўқиш эҳтиёжига трансформацияланиш механизми воситасида аниқлаштиришга оид амалий таклиф ва тавсиялардан “Болалар бадиий педагогикаси” ўқув қўлланмасини яратишда фойдаланилган (Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2023-йил 22-декабрдаги 537-сонли буйруғи асосида 537612 - рақамли нашр гувоҳномаси). Натижада бошланғич синф ўқувчиларида китобхонликни ривожлантириш бўйича ДЦ талаблари ва дарсликларидаги ўқув материаллари мазмуни такомиллаштирилган;
бошланғич синф ўқувчиларида китобхонликни ривожлантириш асосида мустақил фикрлашга ўргатишнинг дидактик мазмуни доимий мутолаа муҳитини яратиш, ўқиш фаолиятини рефлексив, интерактив ва мустақил когнитив фаолият билан интеграциялаш асосида такомиллаштиришга доир таклиф ва тавсиялардан Наманган вилояти Наманган шаҳри 52-сонли умумтаълим мактаби, Чуст тумани 6-, 9-сонли умумтаълим мактаблари, Тўрақўрғон тумани 2-сонли умумтаълим мактаби, Фарғона вилояти Фарғона шаҳри 1-, 2-сонли умумтаълим мактаблари, Фурқат тумани 31-сонли умумтаълим мактаби ҳамда Тошкент шаҳри 2-, 297-сонли умумтаълим мактаблари умумтаълим мактаблари ўқув жараёнида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2026-йил 27-январдаги 01/11-6-57-сон маълумотномаси) Натижада бошланғич синф ўқувчиларида китобхонликни ривожлантириш мазмуни, жараёни ва босқичларини аниқлаштириш имкони кенгайтирилган;
бошланғич синф ўқувчиларида китобхонликни ривожлантириш асосида мустақил фикрлашга ўргатиш технологияси ўқиш фаолиятининг кўздан кечириш, таништирувчи, ўрганувчи ва таҳлилий ўқиш турларини когнитив ривожланиш босқичларига мувофиқлаштириш орқали ўқиш компетенсиясини босқичма-босқич ривожлантириш асосида аниқлаштиришга оид таклиф-тавсиялар, хулосалар ва илмий янгиликлардан Оʼзбекистон Миллий телерадиокомпанияси “Ўзбекистон24” ижодий бирлашмаси “Ўзбекистон” телерадиоканалининг 2025-йил март ва июл ойларидаги “Миллат ва маънавият”, “Бола ва замон”, “Таълим ва тараққиёт” дастурларини самарали ташкил этишда, уларнинг дастур ва ссенарийларини тайёрлашда фойдаланилган (Ўзбекистон Миллий телерадиокомпаниясининг 2025-йил 26-августдаги 05-09-1364-сон маълумотномаси). Натижада, бошланғич синф ўқувчиларида китобхонликни ривожлантириш асосида мустақил фикрлашга шароит яратилган;
бошланғич синф ўқувчиларида китобхонликни ривожлантириш асосида мустақил фикрлашга ўргатишнинг педагогик функсионал модели консептуал-мазмунли, диагностик-мониторинг ва ривожлантирувчи блоклар интеграцияси асосида таълим жараёнини динамик бошқариш механизми орқали такомиллаштиришга доир тавсиялардан Наманган вилояти Наманган шаҳри 52-сонли умумтаълим мактаби, Чуст тумани 6-, 9-сонли умумтаълим мактаблари, Тўрақўрғон тумани 2-сонли умумтаълим мактаби, Фарғона вилояти Фарғона шаҳри 1-, 2-сонли умумтаълим мактаблари, Фурқат тумани 31-сонли умумтаълим мактаби ҳамда Тошкент шаҳри 2-, 297-сонли умумтаълим мактабларида фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳузуридаги Республика таълим марказининг 2026-йил 27-январдаги 01/11-6-57-сон маълумотномаси) Натижада, бошланғич синф ўқувчиларида китобхонликни ривожлантириш асосида мустақил фикрлашга ўргатишнинг диагностик тизимини такомиллаштиришга хизмат қилган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish