Sayt test rejimida ishlamoqda

Ниязова Наргиза Мухтаровнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон

 

I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Халқаро муносабатлар тизимида гендер тенгликни таъминлаш масаласи», 23.00.04–Халқаро муносабатлар, жаҳон ва минтақа тараққиётининг сиёсий муаммолари.
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2017.1.PhD/Ss17.
Илмий раҳбар: Султанова Эътибор Сиддиқовна, сиёсий фанлар доктори.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тошкент давлат шарқшунослик институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, DSc.27.06.2017.Tar/Yu/I/Ss/24.01/
Расмий оппонентлар: Адилходжаева Сурайё Махкамовна, юридик фанлар доктори, Алимов Равшан Мирзамуродович, сиёсий фанлар доктори, профессор.
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги  “Оила” илмий-амалий тадқиқот маркази.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: халқаро муносабатлар тизимида ва миллий даражада гендер тенглиги масалалари бўйича назарий ҳамда амалий таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
сиёсий институтларда аёллар вакиллигига хос иш жараёнида натижанинг муҳимлиги, ижтимоий масалаларга алоҳида урғу бериш, эмпатия (бирга қайғуриш) ва мослашувчанлик каби хусусиятлар аниқланиб, уларнинг самарали давлат сиёсатини амалга оширишдаги ижобий таъсири баҳоланган;
гендер тенглигини таъминлаш бўйича миллий даражада хотин-қизларнинг сиёсий фаоллигини янада ошириш ва шундан келиб чиққан ҳолда мақсадли чора-тадбирларни ташкил этишни инобатга олиб "Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” ва "Хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтириш ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида"ги қонунларни такомиллаштириш  асосланган;
гендер тенгликни амалга ошириш бўйича миллий сиёсатимизнинг ижобий ривожланиш тенденцияси ва уни янада юксалтириш бўйича стратегик истиқболдан келиб чиққан ҳолда "Аёллар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқлар ва тенг имкониятларнинг кафолатлари тўғрисида"ги қонунни қабул қилишнинг мақсадга мувофиқлиги асосланган;
аёлнинг ижобий имиджини яратиш ва жамият ривожланишидаги унинг сиёсий ўрнини акс эттиришда аёлнинг давлат стратегиясини амалга оширишдаги сиёсий фаолиятини ёритишда оммавий ахборот воситалари имкониятини кенг жалб этиш асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Халқаро муносабатлар тизимида гендер тенгликни таъминлаш масаласи бўйича ишлаб чиқилган тавсиялар асосида:
Сиёсий институтларда аёллар вакиллигига хос иш жараёнида натижанинг муҳимлиги, ижтимоий масалаларга алоҳида урғу бериш, эмпатия (бирга қайғуриш) ва мослашувчанлик каби хусусиятларини аниқланиб, уларнинг самарали давлат сиёсатини амалга оширишдаги ижобий таъсирини баҳолашга оид хулосалардан “Жаҳон сиёсати” таълим йўналиши талабалари учун яратилган "Сиёсатшуносликка кириш" номли ўқув қўлланмасида (257-279 б.) “Гендер муаммосининг келиб чиқиши ва ҳал этилиши” мавзусини ишлаб чиқишда (2018 й. гриф №434-161) ҳамда Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан Буюк Британия элчихонаси ва БМТнинг Аҳолишунослик жамғармаси билан ҳамкорликда “БМТ қўмитасининг хотин-қизларга нисбатан камситишларнинг барча шаклларига барҳам бериш бўйича тавсиялар” мавзусида ташкил этилган давра суҳбатининг ахборот-таҳлилий материалларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитасининг 2018 йил 27 декабрдаги 13/1554-18-сон маълумотномаси). Мазкур таклифлардан фойдаланиш натижасида, биринчидан, мавзу бўйича ўқув адабиётлари сиёсий институтларда аёллар вакиллиги ва давлат сиёсатини амалга оширишдаги таъсирини баҳолашнинг услубий  ёндашувлари билан бойитилган, иккинчидан эса мазкур масала бўйича ишлаб чиқилган хулосалар асосида “БМТ қўмитасининг хотин-қизларга нисбатан камситишларнинг барча шаклларига барҳам бериш бўйича тавсиялари” соҳага оид тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқиш зарурати билан такомиллаштирилган;
гендер тенглигини таъминлаш, хотин-қизларнинг мамлакат ижтимоий-сиёсий ҳаётидаги роли ва фаоллигини оширишга доир таклифларидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 2 февралдаги “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-5325-сон фармонида белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитасининг 2018 йил 27 декабрдаги 13/1554-18-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитаси фаолиятининг устувор йўналишларидан бири бўлган хотин-қизларни қўллаб-қувватлашга доир давлат сиёсатининг самарали амалга оширилиши таъминланган;
гендер тенгликни амалга ошириш бўйича миллий сиёсатимизнинг ижобий ривожланиш тенденцияси ва уни янада юксалтириш бўйича стратегик истиқболдан келиб чиққан ҳолда "Аёллар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқлар ва тенг имкониятларнинг кафолатлари тўғрисида"ги қонунни қабул қилинишининг мақсадга мувофиқлиги хақидаги тавсиялардан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 мартдаги "Хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқлари кафолатларини янада кучайтириш ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашга оид чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПҚ-4235-сон  қарорида белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлашда фойдаланилган (Ўзбекистон хотин-қизлар қўмитасининг 2018 йил 27 декабрдаги 13/1554-18-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида “Эркаклар ва аёллар учун тенг ҳуқуқлар ва имкониятлар кафолатлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни лойиҳаси такомиллаштирилган;
аёлнинг ижобий имиджини яратиш ва жамият ривожланишида унинг сиёсий ўрнини акс эттириш ҳамда аёлнинг давлат стратегиясини амалга оширишдаги сиёсий фаолиятини ёритишда оммавий ахборот воситалари имкониятини кенг жалб этиш тўғрисидаги тавсиялар ахборот-таҳлилий материалларини ишлаб чиқишда фойдаланилган (Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг 2019 йил 14 январдаги 01/1597-сон маълумотномаси). Бунинг натижасида 2019 йилнинг 11 мартида БМТнинг Хотин-қизлар ҳолати бўйича Комиссиясининг (КПЖ) 63-сессиясида маърузалар тайёрланган.

Yangiliklarga obuna bo‘lish