Хидирова Ўғилой Султон Махмуд қизининг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар. Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган тармоғи номи): «Алгинат-бактерия комплексининг ўсимликларнинг ўсиши, ривожланиши ва фузариоздан ҳимояланишига таъсири», 03.00.12 – Биотехнология (биология фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: B2026.1.PhD/B1755.
Илмий раҳбар: Исмаилов Зафар Файзуллаевич, биология фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассасалар номи: Самарқанд давлат университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Самарқанд давлат ветеринария медицинаси, чорвачилик ва биотехнологиялар университети ҳузуридаги PhD.08/2025.27.12.В.11.02 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Рустамова Нигора Актамовна, биология фанлари доктори; Абдусаматов Сохибжо Абдусаматович, биология фанлари фалсафа доктори (PhD), доцент.
Етакчи ташкилот: Бухоро давлат университети.
Диссертация йўналиши: назарий ва амалий аҳамиятга молик.
II. Тадқиқотнинг мақсади: Triticum aestivum L. ризосферасидан фитопатогенларга чидамли бактериал изолятларни ажратиш, идентификациялаш ва истиқболли штамм- алгинат гели асосидаги ассоциациянинг экинлар ҳосилдорлигини ошириш ҳамда фузариоз таъсирини камайтиришдаги потенсиалини баҳолашдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
10% НаCл консентрацияли озуқа муҳитда ўстириш орқали Т. аестивум Л. ризосфераси ва тупроқ микробиотасидан 16 та бактерия изолятлари ажратиб олинган ҳамда замонавий усуллар ёрдамида идентификацияланган;
Bacillus cereus N6 ва Bacillus subtilis 4.3 штаммлари фунгицидлик фаоллиги билан бир қаторда юқори антимикроблик, индолилцирка кислотаси (ИСК) синтезлаш орқали экинлар ўсишни рағбатлантирувчи хусусиятга эга эканлиги асосланган;
Ўзбекистон шароитида илк бор буғдой ризосферасидан ажратиб олинган бактериал штаммларни алгинат асосидаги гидрогелга инкапсуляция қилиш технологиясининг оптимал меъёрлари ва шароитлари танланган;
вегетацион тажрибалар орқали B. cereus N6, B. subtilis 4.3 ва алгинат комплексини қўллаш буғдойда Rhizoctonia solani ва Fusarium oxysporum билан зарарланиш даражаси мос равишда 13% ва 12,5% га; помидорда эса 15% ва 8% га камайтириши исботланган, мазкур комплекснинг биологик ҳимоя воситаси эканлигини аниқланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши. Triticum aestivum L. ризосферасидан фитопатогенларга чидамли бактериал изолятларни ажратиш, идентификациялаш ва истиқболли штамм- алгинат гели асосидаги ассоциациянинг экинлар ҳосилдорлигини ошириш ҳамда фузариоз таъсирини камайтиришдаги потенсиалини баҳолаш бўйича олинган илмий натижалар асосида:
буғдой ризосферасидан ажратиб олинган B. cereus N6 ва B. subtilis 4.3 ризобактерия штаммларининг 16С рРНК генига оид нуклеотид кетма-кетликлари Миллий Биотехнологик Ахборот Маркази (НCБИ) маълумотлар базасида мос равишда ПВ225543 ва ПВ235332 рақамлари остида рўйхатдан ўтказилган ((https://submit.ncbi.nlm.nih.gov/subs/?search). ГенБанк базасига киритилган бактерияларнинг 16С рРНК гени кетма-кетликлари бўйича маълумотлар глобал миқёсда ризобактерияларни филогенетик таҳлил қилиш имконини беради;
Б. cереус Н6 ва Б. субтилис 4.3 фаол штаммлари асосида яратилган бактериал–алгинатли комплекс биологик препарат билан ишлов бериш бўйича тавсиялар 5/06-24 сонли стартап лойиҳаси доирасида “Самарқанд Консерва” АЖга қарашли жами 5 сотих дала ва иссиқхона майдонларида помидор етиштириш жараёнларида амалиётга жорий этилиган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги соҳасида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025-йил 27-августдаги 05/06-02-869-сонли маълумотномаси). Натижада, бактериал–алгинатли комплекс биологик препаратнинг экинни патогенлардан ҳимоя қилиши, унинг ўсиши ва ривожланишини рағбатлантириши орқали помидорнинг “Хепинет Ф1” гибридида назорат вариантига иқтисодий самарадорликни 13,2% ошириш имконини берган;
Б. cереус Н6 ва Б. субтилис 4.3 фаол штаммлари асосида яратилган бактериал–алгинатли комплекс биологик препарат билан ишлов бериш бўйича тавсиялар “Самарқанд Консерва” АЖга қарашли майдонларда помидор кўчатларини тайёрлаш жараёнида амалиётга жорий этилган (Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалиги соҳасида билим ва инновациялар миллий марказининг 2025-йил 27-августдаги 05/06-02-869-сонли маълумотномаси). Натижада, помидор уруғларини алгинат ёрдамида гидрогеллаш намни сақлаш ва унувчанлик кўрсаткичларига ижобий таъсир кўрсатиш орқали 1000 та кўчат кесимида назорат вариантига нисбатан 162 дона қўшимча кўчатлар етиштириш имконини берган.