Пулатова Нигора Собировнанинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Эндометрийни атипик гиперплазиясининг патоморфологик ва молекуляр- генетик хусусиятлари ва шахсийлаштирилган даволаш усулларини танлаш», 14.00.14 – Онкология ва 14.00.15 – Патологик анатомия (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: №В2025.2.Phd/Tib4592.
Илмий раҳбарлар: Яшнар Мамасалиевна Мамадалиева, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Дониёр Анарбаевич Нишанов, тиббиёт фанлари доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса (муассасалар) номи, ИК рақами: Болалар онкологияси, гематологияси ва клиник иммунологияси илмий-амалий тиббиёт маркази ҳузуридаги DSc.06/2025.27.12.Tib.06.01 рақамли илмий кенгаш асосидаги бир марталик илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Алимходжаева Лола Тельмановна, тиббиёт фанлари доктори, профессор; Шокирова Садокатхон Мухамматсолиевна, тиббиёт фанлари доктори (DSc), доцент.
Етакчи ташкилот: Самарқанд давлат тиббиёт универститети.
Диссертация йўналиши: амалий аҳамиятга молик.
II.Тадқиқотнинг мақсади: молекуляр-генетик маркерларни қўллаш асосида эндометрий атипик гиперплазиясини эрта ташхислаш, унинг биологик хусусиятларини баҳолаш ҳамда даволаш усулларини такомиллаштириш ва персоналлаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
илк бор эндометрийнинг оддий гиперплазияси, атипик гиперплазияси ва саратонида Ki-67, p53, Bcl-2, ER ва PR маркерлари экспрессиясининг босқичма-босқич ўзгариши аниқланиб, пролиферация, апоптоз ва гормонал регуляция жараёнларининг бузилиши касалликнинг прогрессия механизмини белгилаши асосланган;
эндометрий патологияларида молекуляр-генетик маркерлар экспрессиясининг ўзаро боғлиқлиги аниқланиб, Ki-67 ва p53 кўрсаткичларининг ошиши ҳамда ER/PR экспрессиясининг пасайиши ўсманинг хавфлилик даражаси ортиши билан боғлиқ эканлиги асосланган;
илк бор эндометрий атипик гиперплазиясида молекуляр-генетик маркерлар асосида биологик фенотиплар ажратилиб, уларнинг гормонал сезувчанлик ва ўсмага трансформацияланиш хавфи билан боғлиқлиги асосланган;
эндометрий атипик гиперплазиясида молекуляр-генетик маркерлар комбинациясига асосланган ҳолда даволаш тактикасини танлашнинг дифференциал ёндашуви шакллантирилиб, маркерлар экспрессиясига қараб беморларни хавф гуруҳларига ажратиш ва шу асосда персоналлаштирилган даволашни қўллаш орқали даволаш самарадорлигини ошириши асосланган
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Эндометрийни атипик гиперплазиясининг патоморфологик ва молекуляр- генетик хусусиятлари ва шахсийлаштирилган даволаш усулларини танлаш бўйича олиб борилган тадқиқот натижалари асосида:
биринчи илмий янгилик: илк бор эндометрийнинг оддий гиперплазияси, атипик гиперплазияси ва саратонида Ki-67, p53, Bcl-2, ER ва PR маркерлари экспрессиясининг босқичма-босқич ўзгариши аниқланиб, пролиферация, апоптоз ва гормонал регуляция жараёнларининг бузилиши касалликнинг прогрессия механизмини белгилаши асосланганлиги асосида "Эндометрий атипик гиперплазиясида морфологик ва молекуляр-генетик ўзгаришларни иммуногистокимёвий усулда ўрганиш" мавзусидаги услубий тавсиянома ишлаб чиқилган бўлиб, у Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази Олимлар кенгашининг 2025 йил 29 октябрдаги 55-сонли йиғилишида тасдиқланган. Мазкур услубий тавсиянома Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалиёт тиббиёт маркази Андижон вилояти филиалининг 2025 йил 6 ноябрдаги 01/01/13/3-сонли ва шу марказнинг Қўқон филиалининг 2025 йил 6 ноябрдаги 71-сонли буйруқлари билан даволаш тиббий муассасалари амалиётига татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2026 йил 3 февралдаги №02/29-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: Ki-67, p53, Bcl-2, ER ва PR маркерлари экспрессиясининг босқичма-босқич ўзгаришини аниқлашга асосланган ёндашувни жорий этиш эндометрий патологиясининг турли шаклларини молекуляр даражада фарқлаш, касаллик прогрессияси механизмини тушуниш ва хавф гуруҳидаги беморларни эрта аниқлаш имконини яратади, ҳамда ушбу ёндашув пролиферация, апоптоз ва гормонал регуляция кўрсаткичлари асосида даволаш тактикасини индивидуаллаштириш орқали тиббий ёрдам сифатини яхшилайди. Иқтисодий самарадорлиги: маркерлар экспрессиясининг босқичма-босқич таҳлилига асосланган ташхислаш усулини қўллаш эндометрий атипик гиперплазиясини ўз вақтида аниқлаш ва даволаш ҳисобига эрта босқич саратонида бир нафар беморга 823900 сўм, кеч босқич саратонида эса 1090200 сўм маблағ тежалиши имконини беради. Хулоса: илк бор аниқланган молекуляр-генетик маркерлар экспрессиясининг босқичма-босқич ўзгаришига асосланган ёндашувни клиник амалиётга жорий этиш эндометрий патологиясини эрта ва аниқ ташхислаш, касаллик прогрессия механизмини баҳолаш ва даволаш тактикасини оптималлаштириш орқали тиббий ёрдам сифатини оширади ҳамда бир нафар беморга тўғри келадиган эрта босқич саратонида 823900 сўм, кеч босқич саратонида эса 1090200 сўм маблағ тежалишига эришишни таъминлаб, ишлаб чиқилган ёндашув юқори ижтимоий ва иқтисодий самара беради.
иккинчи илмий янгилик: эндометрий патологияларида молекуляр-генетик маркерлар экспрессиясининг ўзаро боғлиқлиги аниқланиб, Ki-67 ва p53 кўрсаткичларининг ошиши ҳамда ER/PR экспрессиясининг пасайиши ўсманинг хавфлилик даражаси ортиши билан боғлиқ эканлиги асосланганлиги асосида "Эндометрий атипик гиперплазиясида морфологик ва молекуляр-генетик ўзгаришларни иммуногистокимёвий усулда ўрганиш" мавзусидаги услубий тавсиянома ишлаб чиқилган бўлиб, у Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази Олимлар кенгашининг 2025 йил 29 октябрдаги 55-сонли йиғилишида тасдиқланган. Мазкур услубий тавсиянома Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалиёт тиббиёт маркази Андижон вилояти филиалининг 2025 йил 6 ноябрдаги 01/01/13/3-сонли ва шу марказнинг Қўқон филиалининг 2025 йил 6 ноябрдаги 71-сонли буйруқлари билан даволаш тиббий муассасалари амалиётига татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2026 йил 3 февралдаги №02/29-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: Ki-67, p53 ва ER/PR маркерлари экспрессиясининг ўзаро боғлиқлигини аниқлашга асосланган ёндашувни жорий этиш эндометрий ўсмасининг хавфлилик даражасини объектив баҳолаш имконини яратади, ҳамда ушбу ёндашув хавфлилик даражаси юқори бўлган беморларни эрта аниқлаш, морфологик верификацияга кўрсатмаларни аниқлаш ва тўғри маршрутлаш орқали даволаш натижаларини яхшилашга хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлиги: маркерлар экспрессиясининг ўзаро боғлиқлигига асосланган хавфлилик даражасини баҳолаш усулини қўллаш эндометрий патологиясини ўз вақтида аниқлаш ва адекват даволаш ҳисобига эрта босқич саратонида бир нафар беморга 921000 сўм, кеч босқич саратонида эса 1120200 сўм маблағ тежалишини таъминлайди. Хулоса: молекуляр-генетик маркерлар экспрессиясининг ўзаро боғлиқлигига асосланган хавфлилик даражасини баҳолаш ёндашувини жорий этиш эндометрий ўсмасининг агрессивлик даражасини аниқ белгилаш, беморларни хавф гуруҳларига ажратиш ва даволаш тактикасини индивидуаллаштириш орқали тиббий ёрдам сифатини оширади ҳамда эрта босқич саратонида бир нафар беморга 921000 сўм, кеч босқич саратонида эса 1120200 сўм маблағ тежалишини эришишни таъминлаб, ишлаб чиқилган ёндашувнинг юқори ижтимоий ва иқтисодий аҳамиятини тасдиқлайди.
учинчи илмий янгилик: илк бор эндометрий атипик гиперплазиясида молекуляр-генетик маркерлар асосида биологик фенотиплар ажратилиб, уларнинг гормонал сезувчанлик ва ўсмага трансформацияланиш хавфи билан боғлиқлиги асосланганлиги асосида "Эндометрий атипик гиперплазиясида морфологик ва молекуляр-генетик ўзгаришларни иммуногистокимёвий усулда ўрганиш" мавзусидаги услубий тавсиянома ишлаб чиқилган бўлиб, у Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази Олимлар кенгашининг 2025 йил 29 октябрдаги 55-сонли йиғилишида тасдиқланган. Мазкур услубий тавсиянома Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалиёт тиббиёт маркази Андижон вилояти филиалининг 2025 йил 6 ноябрдаги 01/01/13/3-сонли ва шу марказнинг Қўқон филиалининг 2025 йил 6 ноябрдаги 71-сонли буйруқлари билан даволаш тиббий муассасалари амалиётига татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2026 йил 3 февралдаги №02/29-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: эндометрий атипик гиперплазиясида биологик фенотиплар ажратишга асосланган ёндашувни жорий этиш гормонал сезувчанлик даражаси ва ўсмага трансформацияланиш хавфини объектив баҳолаш имконини яратади. Ушбу ёндашув айниқса репродуктив ёшдаги аёлларда гормонотерапияга жавоб беришни олдиндан башорат қилиш, консерватив даволашга мойил беморларни ажратиш ва хирургик аралашув кўрсатмаларини аниқлаш орқали тиббий ёрдам сифатини яхшилайди. Иқтисодий самарадорлиги: биологик фенотипларга асосланган ташхислаш ва даволаш тактикасини қўллаш ортиқча хирургик аралашувлар ва самарасиз гормонотерапия курслари, шунингдек стационарда даволашни 1-2 ўрин-кунларга қисқартириш ҳисобига эрта босқич саратонида бир нафар беморга 1210000 сўм, кеч босқич саратонида эса 1620000 сўм маблағ тежалиши имконини беради. Хулоса: илк бор аниқланган молекуляр-генетик маркерларга асосланган биологик фенотиплар ажратиш ёндашувини жорий этиш эндометрий атипик гиперплазиясида гормонал сезувчанлик ва малигнизация хавфини аниқ баҳолаш, орган сақловчи даволаш имконини кенгайтириш ва персоналлаштирилган тактикани белгилаш орқали тиббий ёрдам самарадорлигини оширади ҳамда беморларни стационарда даволашни 1-2 ўрин-кунларга қисқартириш ҳисобига эрта босқич саратонида бир нафар беморга 1210000 сўм, кеч босқич саратонида эса 1620000 сўм иқтисодий самарага эришишни таъминлайди.
тўртинчи илмий янгилик: эндометрий атипик гиперплазиясида молекуляр-генетик маркерлар комбинациясига асосланган ҳолда даволаш тактикасини танлашнинг дифференциал ёндашуви шакллантирилиб, маркерлар экспрессиясига қараб беморларни хавф гуруҳларига ажратиш ва шу асосда персоналлаштирилган даволашни қўллаш орқали даволаш самарадорлигини ошириши асосланганлиги асосида "Эндометрий атипик гиперплазиясида морфологик ва молекуляр-генетик ўзгаришларни иммуногистокимёвий усулда ўрганиш" мавзусидаги услубий тавсиянома ишлаб чиқилган бўлиб, у Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш маркази Олимлар кенгашининг 2025 йил 29 октябрдаги 55-сонли йиғилишида тасдиқланган. Мазкур услубий тавсиянома Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалиёт тиббиёт маркази Андижон вилояти филиалининг 2025 йил 6 ноябрдаги 01/01/13/3-сонли ва шу марказнинг Қўқон филиалининг 2025 йил 6 ноябрдаги 71-сонли буйруқлари билан даволаш тиббий муассасалари амалиётига татбиқ этилган (Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг 2026 йил 3 февралдаги №02/29-сонли хулосаси). Ижтимоий самарадорлиги: молекуляр-генетик маркерлар комбинациясига асосланган дифференциал даволаш ёндашувини жорий этиш эндометрий атипик гиперплазиясида беморларни хавф гуруҳларига аниқ ажратиш ва ҳар бир беморга мос персоналлаштирилган даволаш тактикасини белгилаш имконини яратади. Ушбу ёндашув рецидивлар частотасини камайтириш, омон қолиш даражасини ошириш ва беморларнинг умр давомийлиги ҳамда яшаш сифатини яхшилашга хизмат қилади. Иқтисодий самарадорлиги: маркерлар экспрессиясига асосланган персоналлаштирилган дифференциал даволаш тактикасини қўллаш рецидивларни камайтириш, такрорий даволаш курслари ва стационарда даволашни 2-3 ўрин-кунларга қисқартиради, эрта босқич саратонида бир нафар беморга 150900 сўм, кеч босқич саратонида эса 2120500 сўм маблағ тежалишини таъминлайди. Хулоса: молекуляр-генетик маркерлар комбинациясига асосланган дифференциал даволаш ёндашувини клиник амалиётга жорий этиш эндометрий атипик гиперплазиясида персоналлаштирилган даволаш тактикасини оптималлаштириш, рецидив хавфини камайтириш ва даволаш самарадорлигини ошириш орқали тиббий ёрдам сифатини яхшилайди ҳамда беморларни стационарда даволашни 2-3 ўрин-кунларга қисқартиради, эрта босқич саратонида бир нафар беморга 150900 сўм, кеч босқич саратонида эса 2120500 сўм маблағ тежалишини иқтисодий самарага эришишни таъминлаб, ишлаб чиқилган ёндашувнинг юқори ижтимоий ва иқтисодий аҳамиятини тасдиқлайди.