Ахмедов Илҳом Иброҳимовичнинг
фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): «Болаларда юз-жағ соҳаси абсцесс флегмоналарини даволаш ва уларнинг асоратларини олдини олишни такомиллаштириш», 14.00.21 – Стоматология (тиббиёт фанлари).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: № B2024.3.PhD/Tib4945.
Илмий раҳбар: Камолова Феруза Рахматиллоевна, тиббиёт фанлари доктори, доцент.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Бухоро давлат тиббиёт институти.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса номи, ИК рақами: Бухоро давлат тиббиёт институти, DSc.06/2025.27.12.Tib.05.03.
Расмий оппонентлар: Фозилов Уктам Абдураззоқович, тиббиёт фанлари доктори, доцент; Нурмаганов Серик Балташевич, тиббиёт фанлари доктори, профессор (Қозоғистон Республикаси).
Етакчи ташкилот: Урганч давлат тиббиёт институти.
II. Тадқиқотнинг мақсади: болалар ёшида юз жағ соҳаси флегмоналарини даволаш ва асоратларини олдини олишни такомиллаштиришдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
болалар юз-жағ соҳасида одонтоген йирингли яллиғланишлар сут тишларининг илдиз чўққилари тўлиқ ривожланиб бўлган даврга тўғри келиб, айнан шу босқичда жағларнинг ўткир йирингли яллиғланишлари кўпроқ учраши, сут тишлари илдизларининг сўрилиш босқичида эса жағ яллиғланишлари нисбатан кам учраши исботланган;
юз ва жағ соҳаси флегмоналарининг клиник кечиши боланинг ёшига боғлиқ экани аниқланиб, 2–5 ёшда умумий яллиғланиш белгилари устун, 6–9 ёшда умумий ва маҳаллий белгилари бир хил, 10–12 ёшда эса маҳаллий белгилари устунлик қилиши аниқланган;
болалар ёшида юз-жағ соҳаси абсцесс флегмоналарини даволаш ва келиб чиқиши мумкин бўлган асоратларни олдини олиш учун, ёшни ҳисобга олган ҳолда, анъанавий ва замонавий даволаш усулларининг самарадорлиги асосланган;
болаларда юз-жағ соҳаси йирингли яллиғланиш касалликлари кўпроқ сут тишлари илдизлари шаклланиб бўлган даврда учраши, ҳамда касаллик кечиши боланинг ёши, қўзғатувчи тури ва оғиз бўшлиғининг носпецифик ҳимоя омилларига боғлиқ эканлиги исботланган.
IV. Тадқиқот натижаларини жорий қилиниши.
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Илмий-техник кенгашнинг илмий-тадқиқот ишлари натижаларини амалиётга татбиқ этиши бўйича 2026 йил 12 январдаги 01/07 сонли хулосасига кўра:
биринчи илмий янгилик: болалар юз-жағ соҳасида одонтоген йирингли яллиғланишлар сут тишларининг илдиз чўққилари тўлиқ ривожланиб бўлган даврга тўғри келиб, айнан шу босқичда жағларнинг ўткир йирингли яллиғланишлари кўпроқ учраши, сут тишлари илдизларининг сўрилиш босқичида эса жағ яллиғланишлари нисбатан кам учраши исботланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: олинган натижалар болаларда одонтоген инфекцияларнинг ёшга боғлиқ кечиш хусусиятларини аниқлаш имконини берди, ҳамда касалликларни эрта ташхислаш ва профилактика қилиш тактикасини такомиллаштиришга хизмат қилди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар 1.Навоий вилояти Навоий шаҳар 2- сон оилавий поликлиникаси бўйича буйруқ (11 июл 2025 йил 389-5-79-ДОП/2025-сонли); 2.Хоразм вилояти болалар стоматология поликлиникаси бўйича буйруқ (28 июн 2025 йил 56-сонли)лари билан амалиётга татбиқ этилган. Ижтимоий самарадорлиги: болаларда юз-жағ соҳаси йирингли касалликларининг оғир шакллари камайди, даволаш самарадорлиги ошди. Иқтисодий самарадорлиги: болалар ёшида кечадиган кариес касалликлари ва унинг оқибатида келиб чиқадиган қатор одонтоген асоратларнинг ижтимоий аҳамятга эга эканлигини ҳисобга оладиган бўлсак, сурункали периодонтитдан сўнг ривожланадиган асоратларни олдини олиш юқори иқтисодий самарадорликни беради. Умумий ҳисобда сурункали периодонтитни даволаш учун битта тиш мисолида 131200 сўм сарфланади. Агар бемор фақат бир соҳа флегмонаси билан бўлимда ўртача 3 кун ётиб даволаниши учун давлат ҳисобидан кетадиган ҳаражатни кўриб чиқадиган бўлсак, кўрсатиладиган тиббий хизматлар: клиник-лаборатор (умумий қон, сийдик, нажас ва биокимёвий таҳлил) 306000 сўмни, функционал (ЭКГ, УЗИ) 71000 сўмни, мутахассислар кўриги (педиатр, анестезиолог) 65000 сўмни, оператив даволаш ва қайта бойлов муолажалари учун сарфланган дори дармон (276000) сўмни, ўрин кунлари (3 кун 102000 дан 308400 сўмни) ташкил қилишини ҳисобга оладиган бўлсак, демак беморнинг ўртача 3 кун стационарда даволаниши учун давлат ҳаражатлари ўртача 1млн 260 минг сўмни ташкил қилмоқда. Шундан келиб чиқадиган бўлсак, агарда сурункали периодонтитни вақтида даволаб улгурсак давлат бюджетидан 895000 сўм тежаб қолинади. Хулоса: одонтоген яллиғланишларнинг ёшга боғлиқ хусусиятларини ҳисобга олиш асоратларни камайтиришга хизмат қилди.
иккинчи илмий янгилик: юз ва жағ соҳаси флегмоналарининг клиник кечиши боланинг ёшига боғлиқ экани аниқланиб, 2–5 ёшда умумий яллиғланиш белгилари устун, 6–9 ёшда умумий ва маҳаллий белгилари бир хил, 10–12 ёшда эса маҳаллий белгилари устун бўлиши исботланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: бу маълумотлар касаллик оғирлигини олдиндан баҳолаш ва индивидуал даволаш режасини тузиш имконини берди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар 1.Навоий вилояти Навоий шаҳар 2- сон оилавий поликлиникаси бўйича буйруқ (11 июл 2025 йил 389-5-79-ДОП/2025-сонли); 2. Хоразм вилояти болалар стоматология поликлиникаси бўйича буйруқ (28 июн 2025 йил 56-сонли)лари билан амалиётга татбиқ этилган. Ижтимоий самарадорлиги: асоратлар сони камайди, болаларнинг ҳаёт сифати яхшиланди. Иқтисодий самарадорлиги: даволаш муддатлари қисқариб, қўшимча тиббий харажатлар камайтирилди. Хулоса: юз ва жағ соҳаси флегмоналарининг клиник кечиши боланинг ёшига боғлиқ экани аниқланди: 2–5 ёшда умумий яллиғланиш белгилари, 6–9 ёшда умумий ва маҳаллий белгилар, 10–12 ёшда эса маҳаллий белгилар устун бўлиши исботланди. Ушбу илмий янгилик касаллик оғирлигини олдиндан баҳолаш ва индивидуал даволаш режасини тузиш имконини берди.
учинчи илмий янгилик: болалар ёшида юз-жағ соҳаси абсцесс флегмоналарини даволаш ва келиб чиқиши мумкин бўлган асоратларни олдини олиш учун, ёшни ҳисобга олган ҳолда, анъанавий ва замонавий даволаш усулларининг самарадорлиги асосланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: болалар ёшида юз-жағ соҳаси одонтоген флегмоналарни даволашда оптимал даволаш усулини танлаш имкони яратилди. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий маълумотлар 1.Навоий вилояти Навоий шаҳар 2-сон оилавий поликлиникаси бўйича буйруқ (11 июл 2025 йил 389-5-79-ДОП/2025-сонли); 2. Хоразм вилояти болалар стоматология поликлиникаси бўйича буйруқ (28 июн 2025 йил 56-сонли)лари билан амалиётга татбиқ этилган. Ижтимоий самарадорлиги: Болалар ёшида юз–жағ соҳаси одонтоген абсцесс флегмоналарини комплекс даволашда ИРС-19 препаратини қўллаш юзага келиши мумкин бўлган оғир асоратларнинг олдини олади, касалликнинг умумий ва маҳаллий белгилари пасайишига эришилади, ҳамда беморнинг касалхонада даволаниш муддатини 6–7 кундан 4–5 кунга қисқартириш имконини беради. Шунингдек, ИРС-19 маҳаллий соҳага қўлланилганда патоген микроорганизмларга таъсир кўрсатиб, фагоцитар актив нейтрофиллар функциясини оширади, яллиғланган соҳада антителалар ишлаб чиқарилишини кучайтиради. Ушбу препарат жароҳат соҳасига қўлланилганда одонтоген абсцесс флегмоналар асоратларини камайтириши исботланган. Иқтисодий самарадорлиги: болалар ёшида кечадиган кариес касалликлари ва унинг оқибатида келиб чиқадиган қатор одонтоген асоратларнинг ижтимоий аҳамиятга эга эканлигини ҳисобга оладиган бўлсак, сурункали периодонтитдан сўнг ривожланадиган асоратларни олдини олиш юқори иқтисодий самарадорликни беради. Умумий ҳисобда сурункали периодонтитни даволаш учун битта тиш мисолида 131200 сўм сарфланади. Агар бемор фақат бир соҳа флегмонаси билан бўлимда ўртача 3 кун ётиб даволаниши учун давлат ҳисобидан кетадиган ҳаражатни кўриб чиқадиган бўлсак кўрсатиладиган тиббий хизматлар: клиник-лаборатор (умумий қон, сийдик, нажас ва биокимёвий таҳлил) - 306000 сўмни, функционал (ЭКГ, УЗИ)-71000 сўмни, мутахассислар кўриги (педиатр, анестезиолог)-65000 сўмни, оператив даволаш ва қайта бойлов муолажалари учун сарфланган дори дармон (276000) сўмни, ўрин кунлари (3 кун 102000 дан 308400 сўмни) ташкил қилишини ҳисобга оладиган бўлсак, демак беморнинг ўртача 3 кун стационарда даволаниши учун давлат ҳаражатлари ўртача 1 млн 260 минг сўмни ташкил қилмоқда. Шундан келиб чиқадиган бўлсак, агарда сурункали периодонтитни вақтида даволаб улгурсак давлат бюджетидан 895000 сўм тежаб қолинади. Хулоса: мактаб ёшидаги болаларда турли тишлов даврларига кўра йиғилган мониторинг маълумотларига асосланиб, юз - жағ соҳаси одонтоген флегмоналарини даволаш учун ёшга боғлиқ ҳолда энг мақбул муддатни ҳисобга олиб, кенг қамровли корреляцион таҳлили ўтказилиши натижасида асоратларни башоратловчи асосий кўрсаткичлар аниқланганлигининг амалиётда қўлланилиши, ушбу беморларни даволаш натижаларига сезиларли ижобий таъсир кўрсатиб, асоратларни камайтириш имконини беради.
тўртинчи илмий янгилик: болаларда юз-жағ соҳаси йирингли яллиғланиш касалликлари кўпроқ сут тишлари илдизлари шаклланиб бўлган даврда учраши, ҳамда касаллик кечиши боланинг ёши, қўзғатувчи тури ва оғиз бўшлиғининг носпецифик ҳимоя омилларига боғлиқ эканлиги исботланган. Илмий янгиликнинг аҳамияти: Болалар юз-жағ соҳаси йирингли яллиғланиш касалликларини даволаш жараёнига бактериал лизатларни қўллаш ушбу яллиғланиш касалликлари билан бўлимда стационар даво кунларини қисқартиради, жарохат эпителизациясига ёрдам беради, оғиз бўшлиғи носпецифик химоя омилларининг фаоллигини оширади, хамда келиб чиқиши мумкин бўлган оғир асоратларни олдини олади. Илмий янгиликнинг амалиётга жорий қилиниши: олинган илмий-амалий олинган илмий-амалий маълумотлар 1.Навоий вилояти Навоий шаҳар 2- сон оилавий поликлиникаси бўйича буйруқ (11 июл 2025 йил 389-5-79-ДОП/2025-сонли); 2. Хоразм вилояти болалар стоматология поликлиникаси бўйича буйруқ (28 июн 2025 йил 56-сонли)лари билан амалиётга татбиқ этилган. Ижтимоий самарадорлиги Маълумки стоматологик касалликлар орасида тиш кариеси сурункали ҳолатларга ўтиб, одонтоген инфекциялар таъсирида, ошқозон - ичак, жигар юрак-қон томир касалликлари, ревматизм, нефропатиялар ва кўпгина инфекцион-аллергик касалликларни ривожланишидаги бирламчи омил бўлиб хизмат қилиши мумкин. Ушбу ҳолатларни олдини олиш мақсадида, болалар юз-жағ яллиғланиш касалликларини эрта аниқлаш ва самарали даволаш ҳар бир врач стоматологнинг кундалик вазифаси ҳисобланиб, бу хар қандай ривожланаётган давлатнинг тиббий-ижтимоий хусусиятига бахо беради. Иқтисодий самарадорлиги: болалар ёшида кечадиган кариес касалликлари ва унинг оқибатида келиб чиқадиган қатор одонтоген асоратларнинг ижтимоий аҳамиятга эга эканлигини ҳисобга оладиган бўлсак, сурункали периодонтитдан сўнг ривожланадиган асоратларни олдини олиш юқори иқтисодий самарадорликни беради. Умумий ҳисобда сурункали периодонтитни даволаш учун битта тиш мисолида 131200 сўм сарфланса, беморнинг ўртача 3 кун стационарда даволаниши учун давлат ҳаражатлари ўртача 1млн 260 минг сўмни ташкил қилмоқда. Шундан келиб чиқадиган бўлсак, агарда сурункали периодонтитни вақтида даволаб улгурсак давлат бюджетидан 895000 сўм тежаб қолинади. Хулоса: Болаларда юз–жағ соҳаси йирингли яллиғланиш касалликлари асосан сут тишлари илдизлари шаклланиб бўлган даврда учраши аниқланди, ҳамда касаллик кечиши боланинг ёши, қўзғатувчи омиллар ва оғиз бўшлиғининг носпецифик ҳимоя механизмларига боғлиқ экани исботланди. Ушбу илмий янгилик асосида алмашинув ва доимий тишлов даврларида ортодонтик ҳолатни комплекс баҳолаш ва даволаш усулларини амалиётга жорий этиш шифо жараёнини тезлаштириб, асоратлар сонини камайтирди.